1. Олтин танга стандарти
Олтин стандарти биринчи марта ХВIII асрда Англияда ва XIX асрнинг охирларида бошқа мамлакатларда жорий этилди. Бу стандарт олтин монометализми деб ҳам аталди. Олтин танга стандарти олтин стандартининг илк кўринишидир. Бу стандарт I Жаҳон уруши бошланишига қадар ҳукм сурди.
Олтин танга стандартига хос бўлган белгилар қуйидагилардан иборат бўлган: товарларнинг баҳолари фақатгина олтинда ўлчаниши; олтин танганинг муомалада бўлиши; давлат хазинаси томонидан чекланмаган миқдорда монета зарб қилиниши; кредит пулларни уларнинг номинали бўйича олтинга эркин алмаштирилиши; олтинни олиб кириш ёки олиб чиқишнинг тақиқланмаганлиги; ички бозорда олтин монета ва банкноталар билан бирга ҳақиқий қийматга (яъни, тўла ҳақиқий қийматга) эга бўлмаган чақалар ва маълум курсга эга бўлган давлат қоғоз пулларининг муомалада бўлиши.
Бу тизим мустаҳкам пул тизими бўлиб, инфляцияни инкор этар эди. Муомала учун зарур бўлмаган олтин миқдори яна хазина кўринишига қайтар эди. Аммо капитализмнинг кризиси даврида бу мувозанат издан чиқди. II Жаҳон уруши даврида АҚШдан бошқа урушаётган давлатлар банкноталарни олтинга алмаштиришни ва олтинни четга олиб чиқишни бекор қилишди. Олтин муомаладан суриб чиқарилиб хазинага айлантирилди. АҚШда эса олтин монеталар 1934 йилга қадар муомалада бўлди.
2. Олтин қуйма стандарти
И Жаҳон урушидан кейин, 20-йилларда баъзи мамлакатларда олтин қуйма стандарти жорий қилинди. Бу стандартнинг олтин танга стандартдан асосий фарқи шунда эдики, муомаладаги банкноталар 12-12,5 кг. атрофидаги олтин қуймаларга алмаштириларди. 12,5 кг. лик қуймага банкнотани алмаштириш учун Англияда 1700 фт. ст., Францияда 215 минг фр. талаб қилинар эди. Бу билан олтин муомаладан халқаро айланмага чиқарилди. Ички айланмада эса бундай имкониятга фақатгина йирик фирмалар ва пулдорлар эга бўлиб қолдилар, холос.
3. Олтин девиз стандарти
Олтин қуйма стандартга кирмаган мамлакатларда банкноталарни бевосита олтинга алмаштириш тикланмади. Бу мамлакатлар ўз кредит пулларини олтин қуйма стандартга кирувчи мамлакатларнинг девизларига (яъни валюталарига) алмаштиришни мўлжалланган эдилар. Бу бир мамлакат валютасининг иккинчи давлат валютасига боғлиқлигини келтириб чиқарар эди. Пул тизимининг бу кўриниши олтин девиз стандарти номини олди.
Австрия, Германия, Дания, Норвегия ва бошқа мамлакатларда олтин девиз стандарти ўрнатилган, бунда ҳам олтин тангалар муомаласи ва эркин зарб этилиши кўзда тутилмайди. Тўла қиймати бўлмаган пулларни олтинга алмашиш олтин қўйилма стандарти бўлган давлат валютасига алмашиш орқали амалга оширилган. Бу йўл билан олтин валюта стандарти ўрнатилган давлат пул бирлигини олтин билан билвосита алоқаси сақланиб турилган.
Шундай қилиб, олтин девиз стандартида бир мамлакат валютаси бошқа давлат валютасига боғлиқ бўлган.
1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирози натижасида олтин стандарт барча мамлакатларда бекор қилинди (масалан, Буюк Британияда – 1933 йилда, АҚШда – 1933 йилда, Францияда – 1936 йилда) ва банкноталар муомаласи қарор топди.
1944 йилда ташкил қилинган Бреттонвуд Жаҳон валюта тизими ўзи билан давлатлараро олтин-валюта стандарти тизимини, бошқача қилиб айтганда, ўз моҳияти бўйича эркин конвертацияланадиган валюта ассосида давлатлар учун олтиндоллар стандарти тизимини қарор топтирган. Олтин-доллар стандартининг моҳияти шундаки, у фақат марказий банклар учун ўрнатилган ва бунда фақат битта валюта АҚШ доллари олтин билан алоқадор бўлган. Олтин захира салмоғининг сусайиб кетиши сабабли қўйилмаларини долларга сотиш тўхтатилди ва олтин-доллар стандартига ҳам якун ясалди.
Ривожланган капитализм шароитида банкноталар кредит табиатини сақлаб қолган, улар иқтисодиёт, давлатни кредитлаш учун мўлжалланган бўлиб, расмий чиқарилади ва қоғоз пул муомаласи қонуниятларига бўйсунади.
Пул тизимининг ҳолати мамлакат иқтисодиётга, ишлаб чиқаришнинг ривожланишига узвий боғлиқ бўлади. Пул тизими ишлаб чиқариш суръатларини ушлаб туриш ёки тезлаштиришга таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |