Ультратовушли пайвандлаш технологияси ва жихозлари
Ультра товушли пайвандлаш асосан микроэлектротехника, приборсозлик, пластмассадан контейнер, ўйинчоқ, идиш, спорт моллари, озиқ овқат ва медикаментлар учун идишлар ишлаб чиқаришда, клиникада биологик тўқималарни бириктиришда кенг қўлланилади.
Ультратовушли пайванд ёрдамида юпқа ва ўта юпқа плёнкаларни ўтказгичларга, юпқа фольгаларни, хар қандай қалиндикдаги деталга пайвандлайди, фольга пакетларини, синтетик тўқималарни, пластмассани металлга пайвандлайди. Юзаларида хар хил ифлосликлар, қопламалар бўлган деталларни хам пайвандлаш мумкин.
Бириктирилаётган материалларни эриш нуқтасидан пастроқ температурагача қиздириш, химиявий актив материалларни, таркиби турли бўлган қийин пайвандланувчи материалларни пайвандлаш имконини беради. Ультратовушли пайвандлаш жараёни, юқори частотали тебранишларни суриши таъсирида ҳосил бўладиган катта бўлмаган эзувчи кучланиш ва иссиқлик эффекти натижасида амалга ошади. Шунинг учун бирикиш жойида детал юзаларининг пластик деформацияланиши кузатилади. Бунда ташқи юзани эзилиши 5-15% дан ортмайди.
Ультратовушли пайвандлаш жараёнининг мазмуни шундан иборатки, ультратовушли частотани ва катта бўлмаган босимни деталга биргаликдаги таъсири, ажралмас бирикма ҳосил қилади. Металлни бўйлама тебранишли ультратовушли пайвандлаш схема 1-расмда келтирилган. Генратор ишлаб чиққан ультратовушли частотанинг 22-88кГц электр тебранишлари, 7 - қўзғалувчи ўрамига берилади ва 1 – магний ўзгарувчи 2 – тебранувчи ёрдамида механик тебранишга айланади. 2 – тебранувчига 4 – пайвандлаш асбоби ўрнатилган бўлиб, 5 – деталга таъсир этади. Механик тебранишларнинг бир қисми иссиқлик энергиясига айланиб, бириктирилаётган деталларни бирикиш оралиғини 70-800 С гача қиздириб юборади.
Контакт зонасида иссиқликни ажралиб чиқишига асосий сабаб, ишқаланишнинг борлиги ва пластик деформаци натижасидир. Пайвандлаш жараёнида қизиш температураси асосан материал хоссасига ва пайвандлаш режимига боғлиқ бўлади.
Пайвандлаш оралиғида механикавий тебранишни бир хиллаштириш ва бириктирилаётган деталларнинг қиздирилган юзаларини жипслаштириш учун, 4 – пайвандлаш асбоби ва 6 – таянч орасида Р куч билан эзилади.
Металларни ультратовушли пайвандлашда, юқори частотали тебранишлар, юқори частотали горизонтал механик силжиш кўринишида босим эса перпендикуляр ҳолда, ишчи асбобга берилади. Пластмассани пайвандлашда эса, механик тебранишлар ва босим бир хил йўналишда берилади, яъни пайвандланаётган юзага перпендикуляр йўналишда (2-расм).
Бунда электротебранишлар магнитли тебратгич ёдамида механикавий тебранишларига ўзгартирилади. Бу магнитнинг силкитиш эффектига асосланган. Бу эффектни мазмуни шуки, феромагнит материалидан тайёрланган стерженга қўзғатувчи сим ўрами ўралган бўлиб, ундан 22-88кГц частотали ўзгарувчан ток ўтказилса, шундай частотада стержен хам тебранади.
Ультратовушли пайвандлашнинг асосий кўрсаткичлари қўйидагидан иборат: тебратувчи учининг тебранишларини амплитудаси – тебранишлар частотаси – ξ, ультратовушни бериш давомийлиги – пайвандлаш вақти – t, босим катталиги – Р, тебранишлар частотаси – f.
Уларнинг қийматини тўғри танлаб олиш пайвандланган бирикма мустахкамлигига таъсир этади. Тебранишлар амплитудасини оптималдан ортиши пайвандланаётган материални қизишига, эзилишига ва деффект ҳосил бўлишига олиб келади, натижада чокни мустахкамлиги камаяди. Агар тебранишлар амплитудасининг оптималдан камайиши хам чокни мустахкамлигини камайтиради, бунда чокка етарлича энергия берилмайди.
Ультратовушли пайвандлашда ишчи босқич асосий рол ўйнайди, ъни пайвандлаш босимини қуйиш, ультратовушни улаш, пайвандлаш, ультратовушни узиш, босимни олиш кетма-кетлигини аниқ бажариш. Ультратовушли пайвандлаш жихози қўйидагилардан иборат: электр тебранишлари генератори, тебранишлар қўввати ва частотасини детал тури ва ўлчамига боғлиқ ҳолда олинади; тебратиш системаси, уни таркибига магнитли титратгич, тебратиш трансформатори, тўлқин узатувчи асбоб киради; сиқиш механизми, у ричаг-пружиали, ричаг-юкли, пневматик, гидравлик бўлиши мумкин; импульс вақтини бошқарувчи - вақт релеси; пайвандланаётган детални ва асбобни бириктирувчи қурилма; назорат қурилмаси.
Пайвандлаш ультратовушли генераторнинг чиқиш қуввати ва частотасининг оралиғи аниқланган, яъни 40-2,5вт ва 18-88кГц (мос равишда).
Do'stlaringiz bilan baham: |