1. Персонални бошқариш тамойиллари ва услублари Персонални бошқариш хизмати вазифа ва функциялари Персонални бошқаришнинг чет эл тажрибалари



Download 0,76 Mb.
bet4/13
Sana30.06.2022
Hajmi0,76 Mb.
#719961
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
5-Мавзу

Бошқарув функцияси — бошқарув фаолиятининг алохида тури хисобланиб, бошқарув сохасида мехнат тақсимоти ва ихтисослашувига асослангандир. Бошқарув функциясининг энг кўп тарқалган тури бошқарув умумий хусусиятлари (сифат, мехнат, иш хақи, илмий-техника тараққиёти, мехнатни мухофаза қилиш)ни хамда ишлаб чиқариш ресурсларини (мехнат, моддий-техника, молия ва бошқалар) қамраб олади.

Умуман эса корхонани бошқариш функциялари 25 тагача етади. Бошқарув ходимлари фаолияти ўзаро боғлиқдир. Буни қуйидагидан тасаввур этиш мумкин.

Бошқарув услублари — ишлаб чиқаришни бошқариш мақсадларига эришиш учун персоналга бошқарув таъсирини ўтказиш воситаларидир. Одатда, бошқарувнинг қуйидаги услублари фарқланади:
I. Бошқарувнинг маъмурий услублари. Бу услуб хокимиятга, персоналга имтиёзлар бериш ва жазо чоралари кўришга асосланган. Персоналга маъмурий таъсир кўрсатишнинг беш асосий воситаси мавжуддир (4.6- расм):
1. Ташкилий таъсир — корхона фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи меъёрий хужжатлар (корхона низоми, жамоа шартномаси, штатлар жадвали, хизмат йўриқномалари, иш ўрнини ташкил этиш қоидалари)га асосланган. Ташкилий таъсир юқори даражада йўлга қўйилган корхоналарда мехнат ва ижро интизоми, пировард ишлаб чиқариш натижалари юқори бўлади ва фармойиш таъсирини қўллашга хожат бўлмайди.
2. Фармойиш билан таъсир кўрсатиш — бошқарув мақсадларига бевосита маъмурий бошқариш орқали эришишга қаратилган. Персоналга фармойиш орқали таъсир кўрсатиш воситаларига ишлаб чиқаришни ташкил этиш, мехнат ва ижро интизоми, мехнатни меъёрлаш, ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилишга қаратилган рахбарият фармойишлари, буйруқлари, кўрсатмаларини келтириш мумкин.
3. Моддий масъулият. Бу ходимнинг мехнат фаолияти ёки фаолиятсизлиги оқибатида корхонага етказилган моддий зарарини қоплашдир.

4.  Интизомий масъулият — мехнатга оид амалдаги қонунчиликка риоя этилмаган тақдирдаги масъулиятдир.
5. Маъмурий масъулият — ходим томонидан маъмурий хуқуқбузарликларга йўл қўйилган холлардаги масъулиятдир. Бу жазо чоралари давлат ёки махаллий хокимият органлари томонидан маъмурий хуқуқбузарликка йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланилади.

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish