1. Овкат пиширганда энг куп исроф буладиган нарса бор, ушанинг
номини айтинг?
2. 2 угри пальто угирлашади. 1 таси уни бозорга олиб боради. Пальтони
сотиб уйга келгач шериги, канчага сотдинг деса, олган нархимизга дейди. У канчага сотади?
3. Дала майдонида унинг ранги яшил, бозорда кора, уйда кизил булади.
Савол: У нима?
4. Ривоят килишларича, бир одил подшо вазирларини аклу-заковатларини синаш
учун шундай жумбок айтибди. Сарой дарвозаси олдига чиксангиз, бир кария утирибди. Унинг бармогида мен берган узук бор. Узукни хеч кимга берманг. Факат подшони юзини минг бор курсатган кишига беринг деганман. Савол: шундай вазирлар кариядан узукни олишлари учун кандай йул тутишган?
5. Сандикчада бир сурат яширинган. Хаммангизга ухшаш сурат. Буюк инсонлардан бири дерсиз. Булиши мумкин. Ёвуз одамни хам, ёш болани хам, карияни хам, аёлу-эркакни хам сурати булиши мумкин. Савол: сандикчада нима бор?
6. Хинду кабилаларида исм жуда керакли детал хисобланади. Ундан
карз сифатида хам фойдаланишларидан хабардорсиз. Уларни исмлари хам галати. Эркаклари уткир тиш, лочин куз, бургут тумшук, аёлларида узунсоч лайлак, чаккон балик ва хоказо. Сезаяпган булсангз уларга исмлар 6-7 ёшга борганларида, уз харакатларидан келиб чикиб берилган. Айрим болаларга исм беришни лозим деб билишмаган. Бекорга исмни увол килмаслик учун. Айрим болалар деганда кимлар назарда тутилмокда?
7. Тошкентда "Семашко" номидаги даволаш мажмуаси бор. Семашко - машхур тиббиёт олими хисобланади. Шу кишига бир аёл арз килиб копти. "Доктор озиш учун нима килишим керак?" - дебди. Шунда доктор:"кани утиринг, менга каранг. Бошингизни унгга каратинг, чапга каратинг. Мана шу харакатни тез-тез килиб туринг". "качон шундай килай?" деганда, доктор Семашко бир жавобни берган. Савол кандай?
8. 15-асрда Хитойда улимга махкум этилган кишилар узоги 4 кун ичида
вафот этишган. Қандай жазо усули уларни 4 кунда улишига сабаб булган?
9. Инсондаги тана аъзоларини мукаммал урганган Леонардо да Винчи
фикрича, инсондаги энг серхаракат аъзо у, у чузилувчан, кискарувчан, озувчан, семирувчан, эгилувчандир. Ундаги мускуллар сони 7 та. Бу аъзо нега Леонардо да Винчини кизиктириб колгани тушунарсиз холат? Саволни эшитинг, бу инсоннинг кайси аъзоси?
10. Барча инсонлар ёш гудакларни овутиш учун ё ухлатиш учун ёнбошига
ёткизиб, елкаларига куллари билан аста-секин уриб овунтиришади. Негадир гудак хам тезда тинчий колади. Бир уйлаб курингчи, нега шу холатда бола тез овунади?
11. Эскимослар ута камгап халк саналишади. Уларни кабиласида битта сергап одам бор. Уни "Акацуффик", яъни у уйда энг куп гапирадиган одам дейишади. Х.Б. эскимослар овулларида кимни энг сергап дейишади?
12. Қадимги Эрон мадрасаларида мантик дарсларида хам утилган.
Чунки билимли одам чукур мулохазали ва донишманднамо фикрлар каршисида ожиз колмаслиги керак. Саволлар чистон тарзида, яъни шеърий килиб берилган. Савол: муаллифи хам сизларга уша саволлардан бирини бермокчилар.
«У бир кўримли тарвуз мисолдур,
Полизда ўсмас, хосилга кирмас.
Атрофин айланиб роса карасанг,
Еттита йул бордур тарвуз ичига»
Айтингчи, хурматли билимдонлар у недур, тарвузга киёсланган. Ва еттита йулни хам курсатинг бизга. Вакт кетти.
13. Бир спортчи айтаяпти: Агар бармокларим 1 см га узун булганда эди,
мен албатта голиб булар эдим. Бу спортчи кайси спорт билан шугулланади?
14. Узим ута тортинчокманн. Бир чеккада турганим учун булса керак. Туртта бир-
биридан шух, туполончи акаларим бор. Улар мени жуда эхтиёт килишади. Лекин улар
бошкалар билан ёкалашиб колса, мен хам караб турмайман. Жигарчилик-ака-ука
дарров ёкасидан оламиз. Акаларимдан кура купрок мен сулхпарварман. Дарров мени
элчи килиб сайлашади. Тинчликка нима етсин. Хурматли билимдонлар, юкоридаги
монолог муаллифини топинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |