1. Ота дарвоза Ассалому алайкум!


Шайхларнинг шайхи, буюк саййидимиз Алоуддин



Download 240 Kb.
bet5/16
Sana20.06.2022
Hajmi240 Kb.
#681683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ичан калъадаги ёдгорликлар узбек тилида

Шайхларнинг шайхи, буюк саййидимиз Алоуддин,
Вафоти билан азиз Аллоҳнинг марҳаматига етишди.
Бизни тарк этиб кетиши бахтли шаъбон ойининг,
Бошланишидан ўн кун ўтгач содир бўлган эди.
Мақбара хонақоҳининг жанубий ва ғарбий деворларида ҳам ёзувлар бўлиб, улар оқ деворга қора ранг билан ёзилган. Бу ёзувлар ҳам тарих бўлиб, мақбаранинг таъмирланган вақтидан хабар беради.
8. Мозори Шариф мадрасаси

Мадраса Паҳлавон Маҳмуд мақбараси кириш эшигидан шарқий томонда бўлиб, 1882 йилда қурилган. Ихчамгина қилиб битказилган бу мадрасанинг қурилиши ҳақида хиваликларда шундай ривоят бор. Мадрасанинг эгаси ҳаж сафаридан қайтишда Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида касалланиб қолган ва агар омон-эсон етиб келса, Хивада шу шаҳар номига бир мадраса қуришни ният қилиб қўйган экан. Келгач ваъдасида туриб, мадрасани қурдирибди ва “менинг Мозори шарифим” шу ерда экан деб, худога шукроналар айтибди. Хива хонлиги давридаги шоирлар ҳақида тазкира тузган Ҳасанмурод қори Лаффасийнинг берган маълумотига қараганда, бу мадрасада 1906 йилда 54 ёшида вафот этган Тўра Мурод тўра дафн қилинган. Муродий тахаллуси билан шеърлар ёзган Тўрамурод тўра Муҳаммад Раҳимхон – Ферузнинг иниси эди.


9. Саййид ота масжиди

Ҳозирги вақтда Саййид ота номи билан аталадиган бу масжид аслида Ёр Муҳаммад девон томонидан ХIХ аср бошида, Муҳаммад Раҳимхон I даврида (1806-1825) қурилган. Бир гумбазли олди айвонли бу масжид Саййид Алоуддин мақбарасининг жанубида, Абдурасулбойнинг мадрасасига ёпиштириб қурилган. Мунис ва Огаҳийнинг асарида бу девонбегининг фаолияти ҳақида кўп маълумотлар келтирилиб, жумладан шундай дейилади “хоннинг ўз сир-асрорларига шерик қиладиган энг яқин кишисидир”.


Масжиднинг меҳроби устида сақланиб қолган ёзувлардан ва халқ орасидаги ривоятлардан Ёр Муҳаммад девонбегининг пайғамбар авлодидан бўлган эканлиги маълум бўлади.
Масжид бугунги кунда таъмирдан чиққан.
10. 10. Муҳаммад Раҳимхон II мадрасаси

Кўҳна арк дарвозаси қаршисидаги мадраса Саййид Муҳаммад Раҳимхон II нинг фармонига биноан 1871-1872 йилларда қурилган. Мадраса ўзининг кенглиги, сервиқорлиги билан бошқа мадрасалардан ажралиб туради. Мадрасада ёзги ва қишги масжид, дарсхона, китобхона ва ҳужралар бор. Мадрасанинг ҳовлиси 76 та бир қаватли ҳужра билан ўралган бўлиб 152 талабага мўлжалланган.


Ҳужралар томи ташқи томондан тўсиқ девор (парапет) билан чегараланган ва икки қаватли бош фасадга келиб туташади. Хушқад пештоқнинг икки ёнида беш равоқли галерея бор. Дарвозахона атрофидаги хоналар тўққизта гумбазга эга. Деворлар юзасидаги сиркор ғиштчалардан терилган орнаментли безаклар одатдаги шаклларни такрорлайди. Кишида ҳовлининг тузилиши ўзгача таассурот қолдиради. Ҳовлининг бир қаватли ҳужралари қатори баланд декоратив пештоқлар ташқи тўсиқ девор ва бурчаклардаги чиройли минорача-гулдасталар билан биргаликда ажойиб манзара касб этади.
Мадрасанинг вақфи (мадраса фаолиятини таъминлайдиган даромад манбаи) учун хон 2941 таноб (2,5 таноб - 1 гектар) ер ажратган.
Мадрасанинг пештоқига араб тилида шундай ёзувлар битилган:
Ушбу муборак бинони замон султони ва дунё ҳоқони, Оллоҳнинг халифаси ва сояси, ғалабалар ва шуҳратлар эгаси, енгилмас қудрат соҳиби, мамлакатларни фатҳ қилувчи Саййид Муҳаммад Раҳим Баҳодирхон бунёд қилдирган. сана 1289. (1872 й)
Мустақиллигимизнинг илк йилларида, яъни 1994 йилда мадраса қайта таъмирланиб, шу йилнинг сентябр ойида бўлиб ўтган Муҳаммад Раҳимхон II “Феруз”нинг 150 йиллик тўйига тўёна қилиб “Хива хонлиги тарихи музейи” очилган.
12. Ота Мурод қушбеги масжиди

Хон қушбегиси (вазири) Ота Мурод қушбеги Муҳаммад Ризо қушбеги ўғли томонидан ХIХ асрнинг биринчи ярмида қурилган. Масжид хонақоҳ, ўнг ва терс айвон ҳамда 2 қўшимча хонадан иборат. Бинога шарқий тарафдаги пештоқ орқали кирилади. Кираверишда 3 гумбазли хона ва кичик минора бор. Хонанинг шимоли – шарқий бурчагини миёнсарой ва 2 қўшимча хона эгаллаган. Масжид айвони 6 устунли, марказидаги меҳроб муқарнас нақшлар билан безатилган. Масжид Хоразм турар жойларига хос услубда қурилган. Устунлари оддий, пойустунлари мармардан, хонақоҳ ва айвон деворларига намоёнлар ишланган.


13. Абдурасулбой мадрасаси


1909 йилда қурилган бу мадраса соҳиби Абдурасулнинг туғилиб ўсган уйидан ва уйи ёнидаги Саййид Алоуддин мақбарасидан тахминан икки юз қадам жанубда, жойлашган. Пуркомил тахаллуси билан шеърлар ёзган Абдурасул, Муҳаммад Расул Мирзонинг укаси, Комил Хоразмийнинг ўғлидир. Шоир, хаттот, мусиқашунос санъаткор Абдурасулбой хонлик даврида Гурлан туманида ҳоким, кейинчалик хонлик девонхонасида мирзабоши бўлиб ишлаган. “Пуркомил” номли девон тузган.


Мадраса кириш эшигининг устидаги мармар тахтада туркий тилда настаълиқ хатида шеърий таърих ёзилган.
Эшик бийнасига уста ўзининг исмини ёзган: Амали уста Боғбек. Бу мадрасанинг бошқа мадрасалардан фарқи бор, яъни унга кирилгач ўнг томонда ётоқхона-ҳужралар, чап томонда масжид, ўқув хонаси жойлашган ва умумий кўриниши трапеция шаклидадир. Бу мадраса халқ тилида “Хуржун” мадрасаси номини олган Хўжамбердибий мадрасасига ўхшайди. Бугунги кунда бу мадрасасида қадимги усулда, табиий бўёқлар билан ипак иплардан қўлда сўзаналар тўқиш устахонаси ишлаб турибди.

14. Муҳаммад Расул мирзабоши мадрасаси


1906 йилда қурилган Муҳаммад Расул мирзабоши мадрасаси Шерғозихон мадрасасининг ғарбий бурчагида жойлашган. Мадраса битта айвон, атрофида тўртта хона ва битта қабрхонадан иборат. 1899-1910 йиллардаги мирзабоши Муҳаммад Расул (хон девонхонасининг мирзалари-котибларининг бошлиғи, адабий тахаллуси Мирзо) етук шоир, моҳир таржимон, хушхат хаттот, мадрасаларда форс тили ўқитувчиси ва ажойиб бастакор эди.


Ўнга яқин қитобларни араб ва форс тилларидан таржима қилиб, ўзининг шеърлар тўпламини ҳам тузган Мирзонинг бирнеча шеърлари Хива меъморий обидаларига мармарга ва кошин плиткаларга ёзиб ўрнатилган.
Муҳаммад Расул Мирзо 1921 йилда 83 ёшида вафот қилган.
Мадрасада бугунги кунда сўзана тўқиш устахонаси ишўлаб турибди.

15. Комил Хоразмий уй музейи


Комил Хоразмийнинг уй музейи унинг ўзи қурдирган қорихонасига жойлаштирилган. Қорихона Паҳлавон Маҳмуд мақбарасининг ғарбий томонидадир. Амалдор ва бадавлат кишилар ҳаёт вақтларида ўзларига абадият уйлари қурдириб, унга қори қуръонлар ҳам белгилаб қўйганлар. Комил Хоразмий ҳам шулардан бири бўлиб, ўз қорихонасига, яъни ўзининг қабри устига битта даҳлиз ва иккита хонадан иборат иморат бино қилдирган. Қорихонага ўз мулкидан вақф ажратиб, қорилар тайинлаб қўйган. Қори - қуръонни қироат билан ёддан ўқувчи кишига бериладиган ном. Қорихоналарга беркитилган қорилар ҳар кун келиб, шу жойда дафн бўлган кишилар руҳига қуръон сура ва оятларидан ўқиб, савобини қабрдагиларга бахшида қилган. Бунинг учун вақфдан тушган даромадлардан ўз улушини олиб, вақф даромадини ҳам бошқарган. Бундан ташқари, қабр эгасининг авлодлари, қариндошлари ва истаган мухлис келиб, қорига дуо фотиҳа қилдириб, пул ёки буюм бериб кетган. Қорихоналарда битта шахс ёки бир хонадан аъзолари дафн қилиниши мумкин бўлган.
Комил Хоразмий (1825-1899) Хива хонлигида кўзга кўринган амалдор, мирзабоши, девонбеги лавозимларида ишлаган. Комил - улуғ шоир, таржимон, созанда, бастакор, хаттот ва давлат арбоби Паҳлавонниёз Абдулла охунд ўғлининг адабий тахаллусидир.
Комил Хоразмий асарларини ўз ичига олган девонлар бизгача қўлёзма ва тошбосма ҳолида етиб келган. Девоннинг биринчи нашри ҳижрий 1298 йилда (1881й.) Хива тошбосмасида босилган. Қорихона ғарбий томонидаги майдонга жойлашган иморатлар, Комил Хоразмийнинг она томонидан бобоси Хўжаш маҳрам ва Паҳлавонниёзлар хонадонига тегишли ерлар саналган.
Бу майдондаги Комил Хоразмийнинг яшаган уйи бугунги кунгача сақланган ва ҳозирги кунда унинг авлодлари томонидан “Мирзабоши” хусусий фирмасига айлантирилиб, сайёҳларга меҳмонхона хизматини кўрсатмоқда.
16. Қози - калон мадрасаси

Қози – калон мадрасаси 1905 йилда Хива хонининг бош қозиси Муҳаммад Салим Охун томонидан қурдирилган. Салим охун 30 ёшида Хива шаҳрининг бош қозиси мансабига кўтарилиб, ўзининг кучли билими ва иқтидори туфайли умрининг охиригача узоқ йиллар бу мансабда ишлаган. Мадрасанинг бош фасади шаҳар кўчасига қараган мўъжазгина бу иншоот ғарбий ва шарқий дарвозаларни кўндаланг ўқини бир- бири билан бирлаштириб туради. Мадрасанинг бурчак деворига ташқи томондан тиргак сифатида тўртта гулдаста қурилган. Гулдаста оқ, кўк ва яшил кошин қопламалари билан безатилган. Баланд пештоқ остидаги кичикроқ дарвоза (ўйма эшик, қўш табақали) орқали усти ёпиқ 3 та гумбаз билан бостирилган миёнсаройга кирилади. Мадрасага кирилгач чапда дарсхона, ўнгда масжид жойлашган бўлиб, унинг 16 ҳужраси бор. Ҳужраларнинг эшик ва деразалари айвон томонга қараб қурилган. Ҳар бир ҳужрада ўчоқ бор. Айвонда қудуқ бўлиб чуқурлиги 8-10м. Мадрасанинг ташқи ва ички пештоқларида араб алифбосида фалсафий маънодаги ёзувлар бор. Мадраса ўз қиёфаси ва саҳни билан унча катта бўлмасада ўқитиш услуби билан бошқа мадрасалардан фарқ қилган. Унда диний билимлар билан бир қаторда фиқҳ-шариат қонунлари, турли закот ва солиқлар йиғиш, яьни ҳуқуқшунослик билимлари берилган.


Ҳозирда бу мадрасада «Хоразм мусиқа тарихи” музейи жойлашган.
17. Ҳасан Мурод қушбеги масжиди

Амир тўра мадрасаси қаршисидаги ушбу масжид турар жой биноларига хос кичик, мурабба тарҳли, бир устунли айвон, икки устунли хонақоҳ ва шимолдан унга туташ қўшимча хоналардан иборат, шимоли – шарқий бурчагига минора ишланган. Безаклари оддий. Бино тарзлари ғиштлардан терилган, безаксиз, бино ичи ва текис шифти қизил, қора, мовий ва оқ рангларда нақшланган.


Қушбеги – Хонлик даврида иккинчи вазир лавозими. У хонлик молия маблағининг иккинчи ярмига ҳокимлик қилади. У ички ва ташқи ишлар, расмий маросимлар, совға-салом ва инъомларни ўз зиммасига олади. Ҳасан Мурод қушбеги 1865 вафот қилган.

18. Мусо тўра мадрасаси


Мусо тўра мадрасаси ХIХ асрнинг биринчи ярмида, Кўҳна Аркнинг кунчиқарида шаҳар ўртасининг шимолий қисмида Юсуф ясовулбоши мадрасаси ёнида пештоғи жанубга қаратиб қурилган. Анъанавий усулда қурилган мадраса трапециясимон тарҳли, орқа ва икки ён тарзи оддий, безаксиз. Бош тарздаги пештоқи Хоразм меъморчилигига хос шарафали, сиркори кошин билан қопланган, ғиштлар мавжли шаклда терилган. 4 бурчагида гулдасталар бор. Дарвозаси ёғоч ўймакорлигида безатилган, орасида ёзувлар сақланган. Ёзувлардан маълум бўлишича, “Оз муддат мартабага эришган, лекин жангда шаҳодат топиб жаннатга кетган. Ўлимидан сўнг онаси унинг хотираси учун, ушбу мадрасани бино қилган”.


Бугунги кунда мадрасада ёғоч ўймакорлиги мактаби фаолият олиб бормоқда.



Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish