Азамат Абдумуталов
Мавзу №2: Оилавий поликлиника ва умумий амалиёт шифокори ишини ташкиллаштириш. Ахоли диспансеризациясини ташкиллаштириш. Оилавий поликлиника иш фаолияти таҳлилининг асослари.
1. Оилавий поликлиника хизмати ва унинг соғлиқни сақлаш тизимида тутган ўрни.
Javob; Оилавий поликлиника хизмати соғлиқни сақлаш тизимида муҳим ўринни эгаллайди. Биринчидан, Оилавий поликлиникалар энг оммавий ва аҳоли учун энг яқин тиббиёт муассасаларидан бири бўлиб, унда йилига 80%дан ортиқ аҳоли тиббий ёрдам олади. Иккинчидан, бундай муассасаларда ишловчи шифокорларнинг фаолияти жуда катта профилактик аҳамиятга эгадир (барвақт ташхис қўйиш, юқумли касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва бошқалар). Учинчидан, амбулатория ва поликлиникаларнинг фаолияти бошқа тиббиёт муассасаларининг ишига катта таъсир кўрсатади.Оилавий поликлиниканинг иш сифати айниқса, касалхоналарнинг фаолиятига кучли таъсир кўрсатади. Жумладан, поликлиникада касалларга қанчалик ўз вақтида тўғри ташхис қўйилиб, шифохонага юборилса, касалларнинг шифохонада даволаниш муддати қисқаради, касалликдан халос бўлиши тезлашади. Поликлиникаларда касаллар қанча эрта малакали ва сифатли даволанса, уларнинг касалхоналарда даволанишга бўлган эхтиёжи шунча камаяди.
2. Оилавий поликлиника тузилмаси
Javob; - рахбарият; - рўйхатхона; - шифокоргача қабул хонаси; - консультатив кундузги шифохона; - умумий амалиёт шифокорлари хоналари; - клиник ташхислаш лабараторияси; - функционал диагностика хонаси, орал регидратация пункти; - соғлом бола хонаси, физиотерапия бўлими, марказий стериллаш бўлими; - ахборот коммуникация ёки статистика хонаси; - бухгалтерия; - дорихона - маъмурий хўжалик бўлими.
3. УАШ ишини ташкиллаштиришнинг принциплари
Javob; 1.Умум Шифокорлик амалиёти бу согликни саклаш тизимининг асосий звеносидир.
2. Умум Шифокорлик амалиёти куйидагиларни таъминлайди: - оилага доимий ва узликсиз БТСЁ курсатиш; - мижозларда ихтисослашган ёрдамга мухтожлик булганда дастлабки тиббий ва ижтимоий ёрдам курсатиш (шишилинч вазиятлардан ташкари); - мижозлар томонидан УАШни танлаш хукуки.
3. Умум амалиёт шифокори оиладаги барча ижтимоий – тиббий муаммоларни хисобга олган холда, маълум ахоли гурухини доимий кузатиш асосида ташкил этилади.
4. Умум шифокорлик амалиёти оилага тиббий ижтимоий ёрдам берувчи барча катнашувчиларни узаро якин харакати асосида тузилади.
5. Умум шифокорлик амалиётининг асосий шакли шифокорлар, шифокорлар ва бошка мутахасислар мехнатидан иборат бригада шакли булиб, бу бириктирилган контенгент (оилаларга)ларга БТСЁни таъминлаш ва ташкиллаштириш учун бевосита жавобгардир.
6. Умум шифокорлик амалиётининг асосий шакли бу УАШдир. УАШ бу тиббиёт инстетутининг битирувчиси булиб, оиланинг хар бир азосини индивидуал холатларини хисобга олган холда БТСЁ билан таъминлайди ва умум шифокорлик амалиёти билан шугулланиш хукукини берувчи лицензияга эга булади.
Do'stlaringiz bilan baham: |