1: Муваффақиятга эришиш мотивациясини ташхис қилиш (Т.Элерс)
Йўриқнома, Қуйида берилгаи 41 та саволга "ҳа " ёки "йуқ " деб жавоб беринг.
1. Иккита ишдан бирини зудлик билан бажариш ёки уларни танлаш керак бўлса, яхшиси тезда унга киришиб, бажариб қўя колган афзал-
2. Берилган топшириқни 100% яхши бажара олмаётганлигимни сезсам, жуда қайғураман-
3. Ишлаётган вақтимда шундай берилиб кетаманки, гўёки ҳамма нарса шунга боғлиқдай-
4. Муаммоли вазият пайдо бўлганда, мен қарор чиқаришга шошилмайман-
5. Икки кун сурункали ишсиз қолсам, ҳоловатимни йўқотаман-
6. Баъзи кунлари менинг муваффақиятларим ўртачадан паст бўлади-
7. Мен ўзимга нисбатан бошқаларга қараганда анча талабчанман-
8. Мен бошқалардан кўра саховатли, меҳрибонроқ одамман-
9. Қийин топшириқни бажаришдан бош тортган пайтларимда, одатда мен ўзимни койийман, чунки биламан, ўзим агар ўша ишга киришганимда бажарган бўлардим-
10.Ишлаш давомида мен тез-тез дам олиб туришга эҳтиёж сезаман-
11.Тиришқоқлик ва тинмаслик - мендаги асосий сифат эмас-
Менинг меҳнатдаги ютуқларим доим ҳам бир хил эмас-
Менга бевосита ўзим бажараётган иш эмас, балки бошқа ишлар кўпроқ ёқади-
Мақтовдан кўра танқид мени кўпроқ ишлашга мажбур қилади-
Мени ҳамкасбларим ишчан деб ҳисоблашларини яхши биламан-
Ишдаги қийинчиликлар менинг қарорларимни янада қатьийлаштиради-