1 Молиянинг халқаро интегацион жараёнларга таъсири



Download 204,73 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana12.06.2022
Hajmi204,73 Kb.
#656822
1   2   3   4   5
Bog'liq
Халқаро молия ва унинг дунё ривожидаги тутган ўрни.

ЕВРОПА ИТТИФОКИ
МУАССАСАЛАРИ
Европа ҳамжамиятини таъсис этиш тугрисидаги Шартномаларда белгилангн
вазифаларни бажариш учунбир катор Европа муассасалари тузилган.
1. Европа ҳамжамияти комиссияси.
Унинг 17 аъзосини миллий хукуматлар тайинлайди, лекин улар уз фаолиятларида бу
хукуматларидан тамомила мустакилдир.
Комиссиянинг роли ҳамжамиятни таъсис этиш угрисидаги Шартнома бажарилиши
ни таъминлашдан иборат.
У шунингдек, хусусан, ракобат сохасидаги сиёсат борасида ва иқтисодиётнинг
кишлок хужалиги, транспортва хоказо секторларда ягона сиёсат утказиш борасида ҳам
катта хукукларга эга . комиссия ҳамжамиятнинг турли фондлари ва дастурларини, шу
жумладан ЕИ катнашмайдиган давлатларга ёрдам курсатишга каратилган фондлар ва
дастурларни бошкаради.
Вазирлар кенгаши – бу карорлар кабул килиш органидир. Унинг доирасида миллий
хукуматларнинг аъзолари музокоралар утказдилар, ҳамжамият конунчилик хужжатларини
мухокама киладилар ва уларни овозга куйиш йули билан кабул киладилар ёки рад
этадилар.
Европа парламенти – Европа халқларининг демократик жарчиси. Унда умумий овоз
бериш йули билан сайланадиган 518 депутат бор. Асосий вазифаси—Комиссия фаолиятини
назорат килиш, ҳамжамият бюджети ва конунларини маъкуллаш ва уларга узгартиришлар
киритишдир.
Юзаки караганда, ЕИ да карор кабул килиш жараёни жуда мураккабга ухшайди.
Бундай мураккаблик мазкур жараёнга бир катор тартибга солиш ва назорат килиш
тадбирларини “жорий этиш” имконини берадики, бу нарса унга демократик тус
багишлайди, мунозараларга асосланиш имконини беради.
Европа суди:
ҳамжамиятнинг бошка халқаро ташқилотлардан фарки шуки, ЕИ га аъзо
мамлакатлар имзолаган шартномаларни ижро этиш улар учунмажбурий эканлигидандар.
Шартномаларнинг моддалари ва улардан келиб чиқадиган юридик хужжатлар катнашчи
мамлакатлар миллий конунларга қўшилиб кетади. Уларнинг бажарилиши равшан ва аник
талкинни талаб этади. Шу муносабат билан Европа судининг фаолияти алохида аҳамият
касб этади.


Европа судини купинча интеграция мотори деб атайдилар.
Унинг мавжудлиги ЕИ конунчилигини катнашчи мамлакатлар нотугри талкин
килишларининг олдини олади Европасуднинг карорларини бажарилиши мажбурий.унинг
ихтиёрида бирор мажбур килиш воситаси йук, лекин аксарият холларда ҳамжамиятда
катнашувчи давлатлар унинг карорларига қўшиладилар.
Европа кенгаши:1974 йилда тузилган булиб, унинг доирасида бундай кенгашларни
мунтазам утказиб турилиши кераклиги хакида карор кабул килдилар. Европа кенгаши олий
боскич аҳамиятиникасб этиб, муракаб холатларда ҳамжамиятнинг бошка муассасалари
билан келишишга эришишнинг иложи булмаган холларда ЕИК ва Вазирлар кенгаши унга
мурожаат этишлари мумкин.
2.Узбекистон республикасида халқаро интеграция тузилмаларидаги иштироки.
Узбекистон аъзо булиб кирган энг мухим бирлашмалардан бири –Мустакил
Давлатлар Ҳамдустлиги (МДХ) булиб, у 1991 йил декабрида тузилган. Хозир МДХга
Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Козогистон, Киргизистон, Молдова, Россия,
Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Узбекистон давлатлари киради.
Ҳамдустлик 
катнашчиларининг 
узаро 
муносабатлари 
тенглик 
асосида
шакллантириладиган ва давлат ҳам, гайридавлат тузилма ҳам булмаган ҳамдустлик
катнашчилари уртасидаги битимлар билан белгиланган тартибда иш олиб борадиган
мувофиклаштирувчи муассасалар оркали тенг хукуклик принципи асосида амалга
оширилади.
Ҳамжамият давлатларининг умумий манфаатлари сохасидаги фаолиятини
мувофиклаштириш билан боглик масалаларни хал этиш учун ҳамжамиятнинг олий органи-
давлатлар бошликлари Кенгаши, шунингдек хукуматлар бошликлари Кенгаши тузилди.
1993йилда 22 январда Минскда кабул килинган МДХ Уставининг энг мухим
моддаларидан бири умумий иқтисодий майдонни,умумевропа ва евроосиё бозорларини
шакллантириш ва ривожлантиришда ҳамкорлик килишдир.
Уставда шунингдек асосий мувофиклаштирувчи хужжатлар – мустакил давлатлар
уртасидаги узаро муносабатларни белгилайдиган икки томонлама шартномалар бўлади,
деб белгиланган.
Айни вактда Узбекистоннинг МДХ га аъзолиги унга бир катор мухим вазифаларни
миллат иқтисодиёт манфаатларига мувофик хал этиш имконини беради
·
ишлаб чиқаришни, ахоли таъминотини куллаб-кувватлаштаъминловчи
куламда кооператив хўжалик алоқаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш .
·
МДХ нинг бир катор товарларнинг бозорда,айникса анъанавий
махсулотларни сотиш сохасида етакчи мавкеини саклаш.


·
Собик иттифокчи республикалар эга булган хом-ашё ресурсларидан
бахраманд булишни таъминлаш.
·
Узбекистоннинг учинчи мамлакатларга экспорт-импорт товар окимига
хизмат курсатувчи транспорт коммуникацияларидан согломлаштириш ва уни жадал
ривожлантириш учун шароит яратиш омилларидан бири деб каралиши керак.
Узбекистоннинг МДХ давлатлари билан иқтисодий ҳамкорлик механизмини
такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари иқтисодиётни эркинлаштириш,уни бозор
тамойилларига изчиллик билан утказиш, хўжалик тизилмасини кайта-куришдан иборат
умумий йул билан белгиланади.
Тулов ҳисоб-китоб ва кредит-молия муносабатлари Узбекистон якин жануби
давлатлар билан тулов балансини боскичма-боскич мувозанат холатига келтириш ва
молиявий нобудгарчиликка йул куймаслик максадида халқаро тажрибада кабул килинган
коидаларга утказишни тугаллаш йулида изчиллик билан бормокда.
Давлат ва хукумат бошликлари Кенгашида кабул килинган норматив хужжатлар
орасида 1992 йил октябрида Бишкекда тузилган “Мулк муносабатларини узаро тан олиш ва
тартибга солиб туриш тугрисида” битимни алохида курсатиб утиш керак. Бу хужжатда СССР
парчаланиб кетган мулк хукукларини таърифлашдаги купгина англашилмовчиликлар
барҳам топди.
Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти.
Узбекистон 1992 йил Иқтисодий Ҳамкорлик Ташқилоти (ИХТ) аъзоси булди.
ИХТ Афғонистон давлати, Озарбайжон, Эрон, Козогистон, Киргизистон, Покистон,
Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Узбекистон Республикаларини бирлаштирди.
Иқтисодий ҳамкорлик Ташқилоти эътибор марказида –транспорт, алоқа, савдо,
инвестиция, ва энергетика сингари устивор сохаларни ривожлантириш масалалари
туради.
Бу сохалардаги ҳамкорлик ИХТ аъзоси булган мамлакатлар уртасидаги минтакавий
иқтисодий ҳамкорлик жараёнларини тезлаштириш имконини беради.
Марказий Осиё ягона иқтисодий макони.
1994 йилда Узбекистон ва Киргизистон ягона иқтисодий майдон вужудга келтириш
хакида шартнома туздилар.бу шартноманинг аҳамияти нихоятда катта. У интеграция
жараёнларини музокаралар сохасида амалий харакатлар йулига утказишни бошлади, аник
интеграция режаларини боскичма-боскич амалга ошириш, биргаликда бозор
инфратузилмасини вужудга келтириш ва кабул килинган карорлар ижросини таъсирчан
назорат килиш максадида хўжалик –хукукий ва ташқилий тусдаги омилларни ишлаб
чиқаришга киритишни имконини беради.


Марказий Осиё иқтисодий макони вужудга келтириш тугрисида имзо чеккан
давлатлар куплаб максадларини амалга ошириш учун ва иқтисодий,сиёсий, мудофаа ва
инсонпарварлик жихатларида куч-гайратларини мувофиклаштириш учун тузилган
Давлатлараро кенгаш Бош вазирлар кенгашини , Ташқи ишлар вазирлиги кенгашини,
Мудофаа вазирлари кенгашини уз ичига олади. Уларнинг ички органи сифатида доимий
ишлаб борувчи ижроия кумитаси тузилган.
Шартномада имзоланган кейинрок божхона тартиботи ихчамлаштирилади, бу эса
Козогистон, Киргизистон ва Узбекистон Республикаларининг фукороларининг юкларини
божхона куригидан утказиш бекор килиш имконини беради.
3. Халқаро молия институтларининг тавсифи ва таснифи.
Халкаро молия институтларининг фаолияти ва вазифалар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга
бўлиш мақсадида, жаҳон иқтисодиётида ХМИлар ташкил этилиши сабабларини аниқлаб,
мазкур муассасаларни барпо этилиши омилларини кўриб чиқиш зарурдир.
Хозирда фаолият кўрсатаётган ХВФнинг шундай тузилмаларини ташкил этиш
зарурати ХХ асрнинг 30-йилларида жаҳон иқтисодиётини издан чиқарган улкан инқироз
вақтидаёқ аён бўлганди. Хўжалик ҳаётининг ҳамма
томонлари мазкур инқирознинг
таъсиридан четда қолмайди.
Минглаб банклар ўз пул қўювчиларини бир тийинсиз қолдириб, инқрозга учради,
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қиймати ўз таннархидан ҳам пасайиб кетди, ернинг
баҳоси кескин тушиб кетди, ташлаб кетилган фермалар овлоқ маконларга айланди,
заводлар ишламай қўйди, кемалар ишлаб чиқарилмаган юкларни кутиб, портларда лангар
ташлаганди, ўн миллионлаб ишчилар ўзи йўқ ишларни ахтариб кўчаларда кезиб юрарди.
Иқтисодий таназзул рўёдек туюлган самара билан чекланиб қолгани йўқ. Халқаро
молия ва валюта биржаларининг кўринмас оламига бўлган таъсир бундан кам бўлмади.
Қоғоз пулларга бўлган умумий ишончсизлик олтинга бўлган эхтиёжни оширди,
талаб олтин заҳираларидан устун келди. Шу муносабат билан Буюк Британия бошчилигида
қатор мамлакатлар олтин стандартидан воз кечишга мажбур бўлди.
Мазкур стандартга кўра ҳар бир валютанинг қиймат бирлиги қилиб, муайян
миқдордаги олтин олинган эди, у узоқ йиллар мобайнида пулнинг қийматини белгилаб
қўйилган ва ўзгармас миқдорда сақлаб келди.
Эндиликда олтин миқдорида қайд этилган нисбатга эга бўлмай қолган пуллар
қийматининг ноаниқлиги туфайли олтин стандартини тан олган ва уни
рад этган
мамлакатлар ўртасида пул айирбошлаш жараёни сезиларли даражада мураккаблашди.
Мамлакатлар олтин ва олтинга айирбошлаш мумкин бўлган пул заҳираси тўплай
бошлайдилар, шунга кўра
тобора иш ўринларини тугатиб ва турмуш даражасини
пасайтириб, ўзаро пул операцияларининг кўлами ва хажмини қисқартирадилар. Бундан
ташқари, баъзи хукуматлар миллий пулни чет эл пулига алмаштиришни қаттиқ
чеклайдилар ва хатто мутлақо пулдаги
фойдаланишни истасно қиладиган мувоза


йўлларини излайдилар. Бошқа баъзи
хукуматлар чет элларда ўз мамлакатида
етиширилган қишлоқ хўжалик махсулотлари учун харидор топиш учун жон-жаҳдлари
билан харакат қиладилар ва бунинг учун ўз махсулотлари гўё арзон эканлигига уларни
ишонтирмоқчи бўладилар, бошқа худди шундай маҳсулот сотувчи бошқа мамлакатлар
савдосини касод қилиш учун ўз миллий пулларини уларнинг чинакам қийматидан пастроқ
қийматга сотадилар. Бундай амалиёт рақобатлашувчи девалвация номи билан маълумдир
ва дарҳол жавоб тарзида худди девалвацияни чорлайди, буни савдодаги рақиб мамлакат
амалга оширади. Пуллар ва товар қиймати ўртасидаги нисбат бир миллий валюта билан
бошқасининг қиймати ўртасидаги нисбат каби бузилади. Шундай
шароитда жаҳон
иқтисоди сўла бошлайди.
1929 ва 1932 йиллар орасида дунё миқиёсида товарларнинг нархи 48% тушиб
кетади, дунёдаги савдо хажми эса 63%га камаяди.
30-йиллар мобайнида бир неча халқаро конференция бўлиб ўтади, буларда жаҳон
валютаси хақидаги масала кўрилади, аммо у муваффақиятли ҳал этилмайди. Шу нарса аён
бўлдики, ярим-ёрти ва тўлиқ бўлмаган қарорлар маъқул бўлмайди. 40-йилларнинг бошида
новатор валюта тизимини тузиш ва унинг устидан узлуксиз назоратни амалга оширувчи
халқаро институт ташкил этиш хусусида таклифлар киритилади.
Уруш даврининг қийин шароитларида ўтган кўплаб музокаралардан сўнг халқаро
хамжамият тизим қабул қилиш ва мазкур тизим устидан назоратни амалга ошириш учун
ташкилот таъсис этишга рози бўлади. Шундай тизимни ва ХВФ ташкилотини тузиш бўйича
узил-кесил Нью-Хемпшир штатидаги Бреттон-Вудс (Янги Англия, АҚШ)да бўлади, унда 44
миллат вакили қатнашади. ХВФ ўз фаолиятини 1946 йил май ойида Вашингтонда
бошлайди, ўша вақтда унинг таркибида 39 мамлакат иштирок этган. Хозир ХВФга 180
мамлакат киради, улар турли сиёсий ва иқтисодий тизимлар номидан иш кўради.
Агар Жаҳон иқтисоди билан Халқаро иқтисодий муносабатлар образли тарзда “тирик
жон” билан таққосланса, уни “қон билан таъминловчи” дейиш мумкин, улар
“тананинг” яшашини таъминлайди, ХВФ тизимини эса “қон айланиш тармоғи” дейиш
мумкин, бунда у ХВФ ва унинг алоқалари кўринишидаги “аъзолар” ҳамда
“томирлар”ни ташкил этади.
ХВФ инстутуциявий таркиби турли даражадаги ташкилотлардан глобалдан тортиб,
субминтақавий, кўп томонлама, икки томонлама ва бир томонлама тузилган.
Глобал миқёсда ХМИ тизими Халқаро Валюта Фонди (ХВФ) ва Жаҳон Банки (ЖБ)
гуруҳига эга бўлиб, Халқаро тикланиш ва ривожланиш банки (ХТТБ) унинг асосий таркибий
қисми ҳисобланади, бу 1944 йилда БМТнинг валюта-молия масалалари бўйича Бреттон-
Вудс (Нью-Хемпшир штати АҚШ) да бўлиб ўтган конференциясида ХВФ билан бир вақ да
ташкил этилган. Бу икки ташкилот кўпинча Бреттон-Вудс ташкилоти деб аталади, улар
иккинчи жаҳон уруши тугагандан кейин ХИ ва ХИМ нинг мустаҳкам мавқеини таъминлаш
учун тузилган эди.


ХВФнинг бош мақсади – халқаро валюта тизими устидан назоратни амалга ошириш
ва барча аъзо мамлакатларга (ҳам ривожланган бой, ҳам ривожланаётган камбағал) қисқа
муддатли молиявий муаммоларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш. Ўзбекистон 1992 йилда
ХВФга аъзо бўлган.
Жаҳон банкининг бош мақсади – узоқ муддатли иқтисодий ўсишга ёрдам кўрсатиш,
бунинг натижаси ўлароқ, ривожланаётган мамлакатларда қашшоқликни тугатиш. ЖБни
қарзлари фақат ривожланаётган мамлакатларга уларнинг узоқ муддатли ривожланишни
ҳал этиш учун берилади. Ўзбекистон Жахон банкига 1992 йилда аъзо бўлган. ЖБда 3 та
шўъба бор, булар ХТТБдан анча кейин ташкил этилган.
Бу – 1956 йилда тузилган Халқаро молиявий корпорация (ХМК), у хусусий шуъбага
хукумат кафолатисиз инвестициялар беради.
Бу – Халқаро ривожланиш ассоцияацияси (ХРА),
1960 йилда тузилган бўлиб,
камбағал мамлакатларга хукумат кафолатини олган ҳолда фоизсиз қарзлар беради.
Бу – Инвестициялашни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик (ИККА), 1988
йилда
тузилган, инвесторларни нотижорат рисклардан ҳимоя қилиш мақсадида
инвестициялар бўйича кафолатлар бериш йўли билан ривожланаётган мамлакатларда
хусусий инвестицияларни амалга оширишга кўмаклашади, хуқуқий ёки сиёсий, масалан,
уруш риски, сиёсий ларзалар риски, миллийлаштириш риски, инвестиция қилинган
мамлакат хукуматининг хатти харакатлари риски.
ХВФ ва ЖБ (ХТТБ ва унинг уч шаҳобчаси ХМК, ХРА, ИККА) БМТнинг иқтисослашган
ташкилотлар ҳисобланади. Улар Вашингтон шаҳрида (АҚШ, Колумбия округида)
жойлашган.
- ХТТБ ривожланаётган мамлакатларга фоизли қарз беради, фоиз ставкаси ҳар 6 ойда
ўзгариб туради. Хозирги вақтда мазкур ставка 6-7%га тенг. Имтиёзли давр, одатда, 5 йилга
тенг, қарз 15-20 йил мобайнида қайтарилди. Қарз бериш хукумат кафолати олингандан
сўнг амалга оширилади.
Қитъалар миқёсидаги ХМИ тизимида Халқаро ҳисоб-китоблар банки (ХХКБ) га эга,
1930 йилда Европанинг 5 мамлакати ва Осиёдаги етакчи мамлакат – Япония хамкорлигида
Марказий банклар Халқаро банки сифатида тузилган. Булар асосчилар, яъни раҳбарият ва
ХХКБ мижозлари ҳисобланади.
ХХКБнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 1) Марказий банклараро
ҳамкорликка кўмаклашиш; 2) Халқаро молиявий операциялар учун қулай шароитни
яратиш, 3) Ўз мижозлари халқаро ҳисоб-китобларни ўтказишида ишончли вакил ёки агент
сифатида харакат қилади. Қароргоҳи Базел шаҳри (Швейцария)да жойлашган. ХХКБ амалда
ХВФ ва ЖБнинг ёрдамчи органи ҳисобланади ва булар билан яқиндан алоқа ўрнатган.
Фаолиятининг қатъий сир тутилиши унинг ўзига хос хусусиятидир.
Минтақавий миқёсда ХМИ тизими Амеракааро ривожланиш банки (АТБ)га эга, у
1959 йилда тузилган, Европа тикланиш ва ривожланиш банки (ЕТТБ) га эга, у 1991 йилда
тузилган; Африка Ривожланиш банкига (АФТБ)га эга, у 1963 йилда тузилган; Осиё


ривожланиш банки (ОТБ)га эга, у 1965 йилда тузилган. Улар учун умумий бўлган хусусият
БМТ билан алоқада бўлишлиги, БМТ билан булар унинг тегишли қитъалардаги иқтисодий
комиссиялари орқали боғланади.
ХТТБнинг мақсади – аъзо мамлакатлар иқтисодий ривожланишини тезлаштириш,
давлатлар ва хусусий шахарларнинг қитъадаги капитал қуйилмаларини рағбатлантириш,
қарз бериш ёки уни кафолатлаш, ривожланиш программасини молиялаш.
АФТБнинг мақсади – қитъани ривожлантириш программасини лойиҳалаш йўли
билан Африкадаги аъзо мамлакатлар ривожи ва ижтимоий тараққиётига кўмаклашиши.
ОТБнинг максади – Осиёдаги ривожланаётган мамлакатлар иьтисоди ва ташқи
савдоси ривожланишига кўмаклашиш. Ўзбекистон ОТБга 1996 йилда аъзо бўлган.

Download 204,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish