1. Молия / Бухгалтерия ҳисоби]



Download 49,17 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi49,17 Kb.
#177678
Bog'liq
9 bhms




[ОКОЗ:

1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.04.00 Пул маблағлари, валюта, паст баҳоли ва тез емирилувчи предметларнинг ҳисоби]

[ТСЗ:

1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]

«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
Вазирнинг ўринбосари
Э.Ф. ГАДОЕВ
1998 йил 16 октябрь 51-сон
ПУЛ ОҚИМИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ
ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти
9-сон бҳмс
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 4 ноябрда 519-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу миллий стандарти (БҲМС) «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий бошқариш тизимининг бир қисми ҳисобланади.
МАҚСАДИ
2. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ундан фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволидаги ўзгаришларни баҳолашга имкон беради, уларни ҳисобот даврида қанча пул тушгани ва қанча пул чиққани тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.
Ушбу стандартнинг мақсади хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари бўйича мажбурий равишда ахборот тақдим этишини белгилаб қўйишдан иборат. Бу ахборот пул маблағлари оқими тўғрисидаги ҳисобот кўринишида бўлиб, унда ҳисобот даврида операцион, инвестиция ва молия фаолиятида юз берувчи пул оқимлари ҳаракати тасниф этилади.
АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
3. Хўжалик юритувчи субъект ушбу стандарт талабларига мувофиқ равишда пул оқими тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва уни ҳар бир ҳисобот даври учун тузиладиган молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми сифатида тақдим этади.
ПУЛ ОҚИМИ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ БИЛИШ ФОЙДАЛИЛИГИ
4. Бошқа молиявий ҳисоботлар билан бирга фойдаланиш чоғида пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ахборотлари молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини ва уларнинг эквивалентларини жалб этиш қобилиятини баҳолашга база бўлиб хизмат қилиши билан фойдалидир. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот пул тушумлари ва тўловларини учта асосий тоифага ажратади: операцион фаолияти, инвестиция фаолияти ва молиявий фаолият. Ҳар уч тоифанинг пул маблағига биргаликда таъсири ҳисобот даврида пул маблағининг соф ўзгаришини белгилаб беради. Пул оқимлари ҳаракати тўғрисидаги ахборот бўлажак пул оқимлари прогнози тўғрилигини текшириш чоғида, фойда олиш ва пул оқимларининг соф ҳаракати ва нарх ўзгариши таъсири ўртасидаги алоқаларни таҳлил қилиш чоғида зарур бўлади.
ТУШУНЧАЛАР
5. Ушбу стандартда фойдаланилган тушунчалар:
Пул маблағлари — кассадаги нақд пул ва талаб қилиб олинадиган депозитлар, шунингдек банкнинг ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётларидаги маблағлар.
Пул эквивалентлари — маълум пул маблағига тез ва осон алмаштириладиган ҳамда қийматидаги ўзгаришлар туфайли унча кўп бўлган қисқа муддатли, юқори ликвидли инвестициялар (молиявий қўйилмалар).
Пул оқимлари — пул маблағлари ҳамда улар эквивалентларининг оқими (тушуми) ва чиқими (сарфланиши, чиқиши)дан иборат.
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот — ҳисобот даврида пул маблағи оқимларини батафсил кўрсатувчи кўрсаткичлар йиғиндиси.
Операцион фаолияти — хўжалик юритувчи субъектнинг даромад келтирувчи асосий фаолияти, шунингдек субъектнинг инвестиция ва молия фаолиятига оид бўлмаган ўзга хўжалик фаолияти.
Инвестиция фаолияти — пул эквивалентларига киритилмаган узоқ муддатли активлар ва бошқа инвестиция объектларини сотиб олиш ва сотиш.
Молиявий фаолият — хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти бўлиб, унинг натижасида ўз маблағи ва қарз маблағлари миқдори ва таркибида ўзгаришлар юз беради.
ПУЛ МАБЛАҒИ ВА ПУЛ ЭКВИВАЛЕНТЛАРИ
6. Пул маблағи эквивалентларидан асосан инвестициялар ва бошқа мақсадлар учун эмас, балки фақат қисқа муддатли мажбуриятлар бўйича тўловлар учун фойдаланилади. Инвестицияларни пул эквиваленти деб ҳисоблаш учун улар эркин равишда нақд пулга айлантириладиган бўлиши ва қийматининг ўзгаришида бироз хавф бўлиши лозим. Шу сабабли инвестиция қисқа муддатда тўланадиган бўлса, яъни харид қилинган пайтдан бошлаб тахминан уч ой ичида тўланадиган бўлса, уни пул эквиваленти деб ҳисоблаш мумкин бўлади.
7. Банк заёмлари молиявий фаолиятга тааллуқлидир, лекин талаб қилинган пайтда тўланадиган банк овердрафтлари корхоналар пул маблағини бошқаришнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шу муносабат билан банк овердрафтлари пул маблағининг таркибий қисми ёки уларнинг эквиваленти ҳисобланади.
8. Пул оқими пул маблағлари ва пул эквивалентлари моддалари ўртасидаги ҳаракатни ўз ичига олмайди, чунки улар операцион, молия ёки инвестиция фаолиятига кирмайди ёки хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағларини бошқаришга тааллуқлидир. Пул маблағларини бошқариш пул маблағлари ва пул эквивалентларининг ортиқчасини ишга солишни ўз ичига олади.
ПУЛ ОҚИМЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ
9. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, ҳисобот даври давомида операцион, инвестиция ёки молиявий фаолият натижасида хўжалик юритувчи субъект олган пул оқимлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши лозим.
ОПЕРАЦИОН ФАОЛИЯТИ
10. Хўжалик юритувчи субъектнинг операцион фаолияти натижасида вужудга келадиган пул оқими ҳажми хўжалик юритувчи субъект амалга оширадиган операцион фаолияти натижасида олинадиган пул оқимлари ҳаракати ссудаларни тўлаш, хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб туриш, дивидендларни тўлаш ва молиялаштиришнинг ташқи манбаларига мурожаат қилинмай янги инвестициялар учун қанчалик етарли эканини акс эттирувчи асосий кўрсаткич ҳисобланади. Операцион фаолиятидан келадиган олдинги пул оқимининг айрим қисмлари тўғрисидаги ахборотдан операцион фаолиятидан бўлажак пул оқимларини прогноз қилиш учун ахборотнинг бошқа турларидан қўшиб фойдаланиш мумкин бўлади.
11. Операцион фаолиятидан пул оқими хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолиятидан келиб чиқади. Одатда хўжалик юритувчи субъектнинг асосий фаолияти маҳсулотни сотишга, ишларни бажаришга ёки хизмат кўрсатишга қаратилган бўлади. Операцион фаолиятидан асосий пул оқимига қуйидагилар киради:
11.1. Товарларни сотиш ва хизмат кўрсатишдан тушган пул;
11.2. Роялти, бадаллар, воситачилик ҳақи ва ўзга йўллар билан пул маблағлари тушуми;
11.3. Товарлар ва хизматлар учун уларни етказиб берувчиларга пул тўловлари;
11.4. Ходимларга ва ходимлар номидан тўловлар;
11.5. Суғурта компаниясининг суғурта полислари бўйича мукофотлари, талаблари, йиллик ва ўзга тўловлари бўйича пул тушумлари ва тўловлари;
11.6. Солиқлар бўйича пул тўловлари ёки унинг ўрнини босувчи тўловлар, агар улар инвестиция ва молия фаолиятига тааллуқли бўлмаса;
11.7. Савдо ёки дилерлик мақсадларида тузилган битимлар бўйича пул тушумлари ва тўловлари;
11.8. Бошқалар.
Асосий воситалар бирликларини сотиш каби айрим операцион фаолиятлар бўйича фойда келиши ва зарар кўрилиши мумкин, улар соф фойда ёки зарар қаторига киритилади. Лекин бундай битимлар бўйича пул оқими инвестиция фаолиятидан чиқадиган пул оқимларига киритилади.
12. Корхона воситачилик ёки савдо мақсадлари учун қимматли қоғозлар ёки ссуда олган бўлиши мумкин, бундай ҳолатларда улар қайта сотиш учун харид қилинган товар — моддий захираларга ўхшаш бўлади.
ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ
13. Хўжалик юритувчи субъект инвестиция фаолиятидан келадиган пул оқими тўғрисидаги ахборотни алоҳида кўрсатиб беради. Инвестиция фаолиятидан пул оқими тўғрисидаги ахборот келажакда даромад ва пул оқими миқдорини белгилайдиган ресурслар бўйича қилинган харажатлар даражасини кўрсатади. Инвестиция фаолиятидан олинган асосий пул оқимларига қуйидагилар киради:
13.1. Асосий воситаларни, номоддий ва ўзга узоқ муддатли активларни харид қилишга пул тўловлари. Бу тўловлар тажриба-конструкторлик ишларига ажратилган сармоялаштирилган харажатлар, шунингдек хўжалик суди билан амалга оширилган қурилишлар билан боғлиқ бўлган тўловларни ўз ичига олади;
13.2. Асосий воситаларни, номоддий ва ўзга узоқ муддатли активларни сотишдан олинган пул тушуми;
13.3. Бошқа субъектларнинг акциялари ёки қарз мажбуриятларини ҳамда қўшма корхоналарда иштирок этиш ҳуқуқини сотиб олишга доир пул тўловлари, пул эквивалентлари ҳисобланган ёки дилерлик мақсадларига ёки савдо мақсадларига сақлаб қўйилган тўлов ҳужжатлари бўйича тўловлар (векселлар каби ҳужжатлар бўйича тўловлар)дан ташқари;
13.4. Бошқа субъектларнинг акциялари ва қарз мажбуриятларини ҳамда қўшма корхоналарда иштирок этиш ҳуқуқини сотишдан келган пул тушумлари, пул эквиваленти ҳисобланган ёки дилерлик ёки савдо мақсадлари учун сақланаётган вексель каби тўлов ҳужжатлари бўйича тушумлар бунга кирмайди.
13.5. Бошқа тарафларга берилган бўнаклар ва кредитлар (молиявий муассасаларга берилган бўнаклар ва кредитлардан ташқари);
13.6. Бошқа тарафларга берилган бўнаклар ва ссудалар қайтарилишидан пул тушумлари (молиявий муассасаларга берилган бўнаклар ва кредитлардан ташқари);
13.7. Фьючерс ва форвард битимлари, опцион битимлар ва своп битимлар бўйича тўловлар, улар дилер ёки савдо мақсадлари учун мўлжалланган ҳолатлар бундан мустасно бўлади ёки тўловлар молиявий фаолият сифатида тасниф этилади.
13.8. Фьючерс ва форвард битимлари, опцион битимлар ва своп битимлар бўйича пул тушумлари, улар дилер ёки савдо мақсадларига мўлжалланган ҳолатлар бундан мустаснодир ёки тўловлар молиявий фаолият сифатида тасниф этилади.
13.9. Ва бошқалар.
Битим муайян позицияни хежлаш * (суғурталаш) сифатида ҳисобга олинади, битим бўйича пул оқими суғурта қилинадиган позициядан пул оқими сифатида фаолият турига киритилади.
* Хеж. Хежлаш — битим ҳимоя усули бўлиб, бунда субъект тахмин қилинган йўқотишларнинг ўрнини қоплаш ниятида хорижий валютада форвард, фьючерс битимлари ва бошқа битимлар бўйича активлар ёки мажбуриятларни сотиб олиш тарзида ифодаланган валюта қиймати фарқидан вужудга келадиган йўқотишлардан ўзини холи қилиш имкониятига эга бўлади.
МОЛИЯ ФАОЛИЯТИ
14. Хўжалик юритувчи субъект молиявий фаолиятидан бўладиган пул оқимлари тўғрисидаги ахборотни алоҳида кўрсатади. Бу ахборот молиявий фаолиятдан бўлажак пул оқимларини тахмин қилиш учун зарур бўлади. Молиявий фаолиятдан келадиган асосий пул оқимларига қуйидагилар киради:
14.1. Акциялар ёки ўз маблағи билан боғлиқ бошқа воситаларни чиқаришдан келадиган пул тушумлари;
14.2. Субъектлар акцияларининг ҳақини тўлаш ёки сотиб олиш учун уларнинг эгаларига тўловлар;
14.3. Таъминланмаган облигациялар эмиссиясидан, молия корхоналари томонидан берилган ссудалардан, гаровга қўйилган ва бошқа қисқа ҳамда узоқ муддатли заёмлардан пул тушумлари;
14.4. Заёмларни тўлаш;
14.5. Молиявий лизинг бўйича мажбуриятларни қисқартириш учун ижарачиларнинг тўловлари;
14.6. Ва бошқалар.
ОПЕРАЦИОН ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ПУЛ ОҚИМЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ
15. Хўжалик юритувчи субъект операцион фаолиятидан вужудга келган пул маблағлари ҳаракатини қуйидагилардан фойдаланиб, очиб беради:
15.1. Ялпи пул тушумлари ва ялпи пул тўловлари асосий турлари очиб бериладиган бевосита усул;
15.2. Билвосита усул. Бу усулга мувофиқ соф даромад ёки зарарга жорий активлар ва мажбуриятларнинг ўзгаришига, ишончсиз операционларга, шунингдек операцион инвестиция ёки молия фаолияти натижасида олинган даромадлар ва кўрилган зарарларга қараб ўзгартириш киритилади.
ИНВЕСТИЦИЯ ВА МОЛИЯ ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ПУЛ ОҚИМЛАРИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТ
16. Хўжалик юритувчи субъект инвестиция ва молия фаолиятидан ялпи пул тушумлари ва ялпи пул тўловларини ҳисоботда алоҳида-алоҳида акс эттириши керак, нетто асосида** ҳисобга олинадиган ва қуйидаги икки параграфда баён қилинадиган пул оқимлари бундан мустаснодир.
** Нетто-асос — соф оқим ёки ҳисобот даврида пул маблағининг камайиши.
17. Мижозлар номидан пул оқимлари нетто асосида очиб берилади, бунда пул оқимларининг ҳаракати юридик шахснинг фаолиятига нисбатан мижоз фаолиятини кўпроқ акс эттиради, масалан:
17.1. Инвестиция ташкилоти ўз мижозларининг топшириғига биноан ушлаб турадиган жамғармалар;
17.2. Мулк эгаси номидан ундириладиган ва унга бериладиган ижара тўловлари.
18. Тезда айланадиган, катта миқдордаги маблағни ўз ичига оладиган ва тўлаш муддати қисқа бўлган моддалар бўйича пул оқимлари ҳам нетто асосида очиб берилиши мумкин, масалан:
18.1. Пул тушумлари ҳамда тўлаш вақти қайд этилган депозитларни олиш ва тўлаш бўйича тўловлар;
18.2. Депозитларни жойлаштириш ва уларни бошқа молия муассасаларидан қайтариб олиш;
18.3. Мижозларга берилган пул бўнаклари ва кредитлар ҳамда бу бўнаклар ва кредитларнинг тўланиши.
ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ПУЛ ОҚИМЛАРИ
19. Хорижий валютадаги операцион фаолиятларидан пул оқимлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан операцион амалга оширилган кун учун белгилаб қўйилган алмаштириш қийматидан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси валютасида акс эттирилади.
20. Хорижий шўъба жамиятининг пул оқими Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган пул оқими келиб чиққан вақтдаги алмаштириш курси бўйича қайта ҳисобланиши керак.
21. Хорижий валютанинг алмаштириш курси ўзгаришидан келиб чиқадиган амалга оширилмаган даромад ва зарар пул маблағи ҳаракати ҳисобланмайди. Бироқ алмаштириш курси ставкалари ўзгаришнинг хорижий валютада сақланаётган ёки тўланиши лозим бўлган пул маблағига ёки уларнинг эквивалентларига таъсири пул маблағлари ҳаракатини ҳисобот даври бошланиши ва охирида бир-бирига мувофиқлаштириш учун пул оқими тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бу миқдор операцион, инвестиция ва молия фаолияти натижасида вужудга келадиган пул оқимидан алоҳида кўрсатилади ва агар пул маблағларининг бу ҳаракати ҳисобот даврининг охиридаги пул алмаштириш курсида акс этадиган бўлса, тафовутга қўшилади.
ФАВҚУЛОДДА МОДДАЛАР
22. Фавқулодда моддалар билан боғлиқ пул оқими уларнинг мансабига қараб: операцион, инвестиция ёки молия фаолиятига таъсир этилишига боғлиқ ҳолда ва алоҳида очиб берилиши лозим.
ФОИЗЛАР ВА ДИВИДЕНДЛАР
23. Фоизлар ва дивидендларни олиш ва тўлаш билан боғлиқ пул оқимини алоҳида кўрсатиш, бир ҳисобот давридан иккинчи ҳисобот даврига изчиллик билан операцион, инвестиция ёки молия фаолиятидан пул оқими сифатида тасниф этиш лозим бўлади.
24. Банк муассасалари учун тўланган ва олинган фоизлар ҳамда дивидендлар операцион пул оқимлари сифатида тасниф этилади. Бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун тўланган ва олинган фоизлар ҳамда дивидендлар операцион фаолиятидан келадиган пул оқимлари сифатида тасниф қилиниши мумкин, чунки улар соф даромад ёки зарарни аниқлашга қўшилади.
25. Тўланган дивидендлар молиявий пул оқими сифатида тасниф қилиниши мумкин, чунки улар молиявий ресурсларни олиш учун тўланган ҳақ ҳисобланади.
ДАРОМАД (ФОЙДА)ДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАР
26. Даромад (фойда) солиғи бўйича пул оқимлари алоҳида очиб берилиши лозим ва улар операцион фаолиятларидан бўладиган пул оқимлари қаторига киради.
27. Уюшган ёки шўъба корхонада инвестициялар ўз сармояси ёки таннарх усулидан фойдаланиб ҳисобга олинадиган бўлса, инвестор пул оқими тўғрисидаги ҳисоботда ўзи билан инвестиция олувчи ўртасидаги пул оқими билан, масалан, дивидендлар ва бўнаклар билан чекланади.
ШЎЪБА КОРХОНАЛАРНИ, БОШҚА ХЎЖАЛИК БИРЛИКЛАРИНИ СОТИБ ОЛИШ ВА СОТИШ
28. Шўъба корхоналарни ёки бошқа хўжалик бирликларини харид қилиш ёки сотишдан бўладиган пул оқимлари йиғиндиси алоҳида очиб кўрсатилади ва инвестиция фаолияти сифатида тасниф этилади.
29. Хўжалик юритувчи субъектлар кичик корхоналар ва бошқа хўжалик бирликларини харид қилиш бўйича ҳам, уларни сотиш бўйича ҳам, қуйида келтирилган бандларнинг ҳар бирини жамлаб очиб беришлари лозим.
29.1. Харид қилиш ёки сотишнинг умумий қиймати;
29.2. Харид қилиш ёки сотишнинг пул маблағи ва пул эквивалентлари воситасида тўланган қисми;
29.3. Харид қилинган ёки сотилган шўъба жамиятга ёки хўжалик бирлигига тегишли пул маблағлари ва пул эквивалентлари миқдори;
29.4. Активлар ва мажбуриятлар миқдорини, шўъба корхонада харид қилинган ёки сотилган пул эквивалентлари ҳамда пул маблағларидан ташқари ёки активлар ва мажбуриятларнинг тури бўйича.
ПУЛГА ДАХЛИ БЎЛМАГАН ОПЕРАЦИОН ФАОЛИЯТЛАР
30. Пул маблағлари ёки пул эквивалентларидан фойдаланишни талаб қилмайдиган инвестицион ва молиявий операцион фаолиятлар пул оқими тўғрисидаги ҳисоботга киритилмаслиги керак. Бундай операционлар бошқа молиявий ҳисоботларда фаолиятнинг шу инвестицион молиявий турлари тўғрисидаги барча муҳим ахборотни кўрсатадиган тарзда очиб берилиши лозим.
ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ВА УЛАР ЭКВИВАЛЕНТЛАРИНИНГ АЙРИМ МОДДАЛАРИ
31. Хўжалик юритувчи субъект, шунингдек пул маблағлари ва пул эквивалентларининг айрим моддаларини кўрсатиши ҳамда пул оқими тўғрисидаги ҳисоботдаги пул миқдорини бухгалтерия балансидаги тегишли моддалари қиёсини тақдим этиш керак.
БОШҚА АХБОРОТЛАРНИ ОЧИБ БЕРИШ
32. Хўжалик юритувчи субъект корхонада мавжуд бўлган, лекин гуруҳ фойдалана олмайдиган муҳим пул маблағлари ва пул эквивалентлари қолдиғи миқдорини раҳбариятнинг тушунтириши билан бирга очиб бериши лозим.
33. Хўжалик юритувчи субъектнинг пул оқими билан унинг бўғинлари ўртасидаги алоқаларни тушуниш учун пул оқимлари бўғинлар бўйича очиб берилиши лозим.
34. Хўжалик фаолиятининг мазкур турида умуман пул оқими ҳаракати билан унинг айрим таркибий қисмлари ўртасидаги алоқани аниқлаш учун пул оқимларининг бўғинлардаги ҳаракатларини очиб кўрсатиш зарур.



Download 49,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish