1. Молия / Бухгалтерия ҳисоби]


-§. Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот



Download 2,88 Mb.
bet11/41
Sana06.03.2023
Hajmi2,88 Mb.
#916853
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41
Bog'liq
3-сон БҲС Бюджет ҳисоботи

9-§. Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот
114. Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот қуйидаги бюджетдан ташқари маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни мазкур Стандартнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун мўлжалланган:
Пенсия жамғармасининг ижтимоий нафақаларни тўлаш учун маблағлари;
ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг тушган суммаси;
мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан тушадиган тушумлар;
мактабдан ташқари муассасаларда болалар таъминоти учун ота-оналардан тушадиган тушумлар (мусиқа ва санъат мактаблари);
ходимлардан, улар ишлаётган жойида овқатланганлиги бўйича ҳисоб-китоблардан тушадиган тушумлар;
мактаб-интернатлар ва лицейларда болаларнинг таъминоти учун ота-оналардан тушадиган тушумлар;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;
умумтаълим муассасаларида дарсликлар ижараси тўловидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар;
капитал қўйилма маблағлари бўйича депозитлар;
турғун даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётган беморлардан овқатланиш учун ундириладиган тўловлар;
тақсимланиши назарда тутилган тушумлар;
бошқа таълим муассасаларида (шу жумладан, баркамол авлод марказлари) болалар таъминоти учун ота-оналар тўлайдиган тўловлар;
бошқа маблағлар бўйича депозитлар;
грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари;
кредит ва ссудалар.
115. Ҳисоботни тузишдан олдин бюджет ташкилотлари қуйидагиларни текширади:
ҳисобот чораги мобайнидаги барча мазкур бюджетдан ташқари маблағларининг шаклланиш манбалари ва сарфланишига доир бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқлигини;
шахсий ғазна ҳисобварақлардан (ҳисоб рақамлардан) олинган кўчирмаларни ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларини.
116. «Йил бошидаги маблағ қолдиғи» устуни бўйича бюджет ташкилотлари ҳисобот шаклида келтирилган барча бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобот йилининг 1 январь санасига бўлган мавжуд қолдиқ маблағларни акс эттирадилар.
117. «Ҳисобот даврида тушган даромадлар (тушумлар)» устунида ҳисобот шаклида келтирилган барча бюджетдан ташқари маблағларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда ҳисобот даврида бюджет ташкилотининг шахсий ғазна ҳисобварағига (ҳисоб рақамига) келиб тушган тушумлар акс эттирилади.
118. «Ўтган йил қолдиғи ҳисобидан тушган тушум» устунида ўтган молия йилида келиб тушиши лозим бўлган маблағларнинг жорий молия йилида келиб тушган суммаси акс эттирилади.
119. «Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олинган (берилган) маблағлар (+, -)» устунида бошқа бюджет ташкилотида тақсимланиши учун ўзаро ҳисоб-китоблар асосида тақсимланган маблағларни келиб тушиши ёки бошқа бюджет ташкилотига ўтказиб берилиши акс эттирилади. «Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олинган (берилган) маблағлар (+, -)» устунида 630 000 «Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ўзаро ҳисоб-китоблари» субсчётининг дебетидаги маблағ ижобий сон билан, аксинча ушбу субсчётнинг кредитидаги маблағ эса салбий сон билан акс эттирилади.
120. «Ҳисобот даври охиридаги пул маблағи қолдиғи» устунида «Йил бошида маблағ қолдиғи», «Ҳисобот даврида тушган даромадлар (тушумлар)», «Ўтган йил қолдиғи ҳисобидан тушган тушум» ва «Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича олинган (берилган) маблағлар (+, -)» устунларининг йиғиндисидан «Ҳисобот даврида амалга оширилган касса харажатлари — жами» устунидаги суммалар айирилгандаги натижа акс эттирилади.
121. «Транзит, депозит ҳисобварақлар ва бошқа жойлаштирилган маблағлар қолдиғи» қаторида ташкилотлар томонидан транзит, депозит ҳисобварақлар ва бошқа жойлаштирилган маблағлар акс эттирилади.
122. «Харажатлар ёйилмаси»да мазкур бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳисобот даврида амалга оширилган касса ва ҳақиқий харажатларни иқтисодий таснифининг харажатлар моддаси, кичик моддаси ва элементлари бўйича ҳар бир бюджетдан ташқари маблағларнинг турлари бўйича алоҳида ҳолда акс эттиради.

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish