1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]


Капиталнинг монандлигига қўйилган минимал талаблар (%)



Download 133,34 Kb.
bet6/6
Sana21.02.2022
Hajmi133,34 Kb.
#76042
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2693 06.07.2015

Капиталнинг монандлигига қўйилган минимал талаблар (%)

Талаб кучга кириш санаси

Регулятив капиталга, (К1)

I даражали капиталга, (К2)

I даражали асосий капиталга

01.01.2017

12,5

9,5

7,5

01.01.2019

13

10

8

(37-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-2 23.10.2017 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2693-2/0167-сон)
38. Капиталнинг монандлик даражаси талаблари билан бир қаторда банклар I даражали капитални номоддий активларни чегириб ташланган ҳолда мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларда назарда тутилган активлар қўшилган умумий активлар суммасига нисбати сифатида аниқланадиган левераж коэффициентига риоя этишлари керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
К4 = I даражали капитал / (Умумий активлар + мазкур Низомнинг 5 ва 6-бобларидаги активлар — мазкур Низомнинг 16-бандида келтирилган активлар). Левераж коэффициентининг энг кичик даражаси 0,06 (6 фоиз)га тенг.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/21-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-3, 25.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон — 2018 йил 27 майдан кучга киради)
Левераж коэффициентини ҳисоблашда келгусида баланс активларида акс этиши эҳтимоли бўлган банк балансининг «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварақларидаги активлар ҳам ҳисобга олинади. Буларга капитални монандлигини ҳисоблашда қўлланиладиган активлар киради.
Балансдан ташқари активлар леверажнинг асосий манбаси ҳисобланади. Шунинг учун банклар левераж коэффициентини ҳисоблашда юқорида қайд этилган балансдан ташқари активларни, кредитнинг қайта ҳисоблаш омилини (100 фоиз) қўллаган ҳолда, қуйидаги икки ҳолатдан ташқари, ҳисоблашлари лозим:
хосилавий (дереватив) операциялар капитал монандлигини ҳисоблашда фойдаланиладиган «таваккалчиликка дастлабки мойиллик»ка мувофиқ ўтказилиши;
банк ҳар доим ўзи томонидан сўзсиз бекор қиладиган барча мажбуриятлар учун 10 фоизлик кредитнинг қайта ҳисоблаш омилини қўллаши лозим.
39. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банклардан уларнинг фаолиятига хос таваккалчилик, иқтисодий шарт-шароит ва молиявий аҳволидан келиб чиқиб, капитал монандлигининг янада юқори коэффициенти таъминланишини талаб қилиши мумкин. Бундай таваккалчиликлар муаммоли кредитларнинг катта ҳажми, соф зарарлар, активларнинг юқори даражада ўсиши, фоиз ставкалари бўйича юқори даражали таваккалчиликнинг юзага келиши ёки таваккалчиликка асосаланган фаолиятга жалб қилиниш кабиларни ўз ичига олади, бироқ улар билан чекланиб қолмайди.
8-боб. Якуний қоидалар
40. Банк молиявий йил натижалари бўйича ва оралиқ дивиденд тўланаётган давр учун молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ҳамда капитални оширишга ажратмалар амалга оширилгандан сўнг акциядорларига дивидендлар тўланади.
41. Дивидендлар эҳтимолий йўқотишларни қоплаш резервлари шакллантирилгандан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ тузатишлар амалга оширилгандан сўнг тўланиши мумкин.
Банклар қуйидаги ҳолларда дивиденд тўлаш (эълон қилиш) тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас:
дивидендлар тўлаш пайтида банк иқтисодий ночорлик (банкротлик) аломатларига эга бўлса ёки кўрсатилган аломатлар банкда дивидендлар тўлаш натижасида пайдо бўлса;
банк соф активлари қиймати унинг устав ва захира капитали суммасидан кам бўлса;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган иқтисодий нормативларни бузиш, шунингдек агар дивидендлар тўлаш натижасида иқтисодий нормативлар бузилиб, бунинг оқибатида омонатчилар ва кредиторлар манфаатларига жиддий хавф туғилиши мумкин бўлса;
банкка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дивидендлар тўлашни тўхтатиш тўғрисида талаби мавжуд бўлса.
42. Банк Кенгаши ҳар йили банкнинг кредит ва инвестиция сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида фойдадан капитални оширишга йўналтириладиган ажратмалар миқдорини эътиборга олиши лозим.
43. Капитали мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган банклар қуйидагиларни ўз ичига олувчи капиталга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишлари керак:
банк капиталини монандлик даражасигача кўтариш учун зарур бўлган стратегия ва хатти-ҳаракатлар;
режанинг амал қилиш даври мобайнида белгиланадиган капиталнинг чекланган миқдорлари;
банкнинг фаолиятига белгиланган чекловлар таъсири остида режа билан қамраб олинадиган давр учун тадбирлар режаси;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки талабларига мувофиқ бошқа ахборот.
44. Чора-тадбирлар режаси ижро муддатлари кўрсатилган ҳолда, капиталнинг монандлигига қўйиладиган талабларда номувофиқлик юзага келган ва у банкнинг молиявий ҳисоботида акс эттирилган пайтдан бошлаб 30 кун ичида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кўриб чиқиш учун тақдим этилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Мазкур Низом талаблари банклар томонидан бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган чора ва санкцияларни қўллашга ҳақли.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/9-сонли қарори (рўйхат рақами 2693-6, 25.12.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 10/19/2693-6/4195-сон)


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда; 2017 й., 27-сон, 632-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2693-2/0167-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2693-3/1099-сон, 28.12.2018 й., 10/18/2693-4/2387-сон, 07.03.2019 й., 10/19/2693-5/2722-сон, 25.12.2019 й., 10/19/2693-6/4195-сон)

Download 133,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish