1. Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар


Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган қисқа муддатли кредитлар



Download 1,52 Mb.
bet75/287
Sana03.06.2022
Hajmi1,52 Mb.
#632525
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   287
Bog'liq
773-17 13.08.2004

12502 Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: аҳолининг кам таъминланган қатламларига тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан овердрафт ва моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12503 Жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган қисқа муддатли кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга пластик карточакалар орқали берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция) ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12504 Жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун берилган қисқа муддатли ипотека кредитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун тақдим этилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган ипотека кредитлари (шу жумладан овердрафт ва моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12505 Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар
Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 — «Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар», 12502 — «Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган қисқа муддатли кредитлар», 12504 — «Жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун берилган қисқа муддатли ипотека кредитлари», 12509 — «Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар», 14901 — «Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар», 14902 — «Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган узоқ муддатли кредитлар», 14903 — «Жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун берилган узоқ муддатли ипотека кредитлари», 14905 — «Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, кредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 — «Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

Download 1,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   287




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish