90327 Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг муомалага чиқарилгунча сақланаётган, шунингдек қоплаш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган қимматли қоғозларининг ҳисоби юритилади. Бундан ташқари ушбу ҳиобварақда фойдаланиш учун яроқсиз ҳолда бўлган ва йўқ қилиниши лозим бўлган хусусий қимматли қоғозлар бланкалари ҳисоби олиб борилади. Банкнинг қимматли қоғозлари бланкалари, шунингдек қоплаш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган қимматли қоғозлари бланкалари «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96314 — «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида босмахонадан ёки бош офисдан олинган, йўқ қилиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бланкалари қиймати, шунингдек қоплаш (тўлаш) учун ёки муомаладан чиқариш учун банк томонидан қайта сотиб олинган қимматли қоғозлар қиймати акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида сотилган (тарқатилган), шунингдек ҳисобдорлик тарзда берилган қимматли қоғозлар бланкаларининг қиймати акс эттирилади Бундан ташқари ушбу ҳисобварақ йўқ қилинган қимматли қоғозларнинг бланкалари суммасига кредитланади.
Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
90329 Банкнинг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг муомалага чиқарилгунча сақланаётган, шунингдек қоплаш(тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган хусусий ҳужжатсиз қимматли қоғозларини ҳисоби юритилади. Банкнинг қоплаш(тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган хусусий ҳужжатсиз қимматли қоғозлари «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун 96314 — «Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ» контр-ҳисобварақ ҳисобланади.
Ҳисобварақнинг дебетида банкнинг муомалага чиқарилгунча сақланаётган, чиқарилган ҳужжатсиз қимматли қоғозлари қиймати, шунингдек қоплаш(тўлаш) ёки муомаладан чиқариш учун банк томонидан қайта сотиб олинган ҳужжатсиз қимматли қоғозлар «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳода акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг сотилган (тарқатилган) ҳужжатсиз қимматли қоғозлари қиймати акс эттирилади. Бундан ташқари ушбу ҳисобварақ қопланган(тўланган) ёки муомаладан чиқарилган ҳужжатсиз қимматли қоғозларнинг «донаси 1 сўм» бўлган шартли баҳосига кредитланади.
Таҳлилий ҳисоб ҳужжатсиз қимматли қоғозларнинг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.