22406 ЎзРМБга тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: ЎзРМБ ҳисобварақлари (Востро вакиллик ҳисобварағига, депозит ва бошқа ҳисобварақларга тўланиши лозим бўлган) бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
22407 Бошқа банкларга тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари (Востро — вакиллик ҳисобварағига, депозит ва бошқа ҳисобварақларга тўланиши лозим бўлган) бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек 22476 — «Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22408 Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар — Лизинг (молиявий ижара)
Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида лизинг тўловлари жадвалига мувофиқ тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган, шунингдек 22476 — «Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар»ҳисобварағига ўтказилган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича шартномаларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22409 Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
Ҳисобварақнинг таърифи: Бош банк/филиалдан олинган ресурслар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизларнинг ҳисоби олиб борилади (вакиллик ҳисобварақлари — Востро, депозит ҳисобварақлари ва бошқаларга тўланиши лозим бўлган).
Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида тўланган, шунингдек 22476 — «Шартномага кўра тўлаш учун ҳисоблаб ёзилган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар» ҳисобварағига ўтказилган фоизлар ва нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош банк/ҳар бир филиал бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |