22200 Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар 22202 Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақд пуллар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Бош банк билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта банк филиаллари ўртасидаги нақд пул маблағлари бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16101 — «Бош офис/филиалдан олинадиган маблағлар — Нақд пуллар» ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қоддиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош банк/филиалларга нақд пул учун тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош банк/филиаллар олдидаги қарзларнинг қайтарилиши, шунингдек маблағларнинг нотўғри ўтказилиши натижасида қайтарилган сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош банк/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22203 Бош банк/филиалларга тўланадиган маблағлар — Нақдсиз маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Бош банк билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта банк филиаллари ўртасидаги нақдсиз маблағлар асосидаги операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16102 — «Бош офис/филиаллардан олинадиган маблағлар — Нақдсиз маблағлар» ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобврақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида Бош банк/филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида Бош банк/филиаллардан келиб тушган молиявий ёрдам сумма акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб Бош банк/филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
22204 Бош офис/филиалларга филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича тўланадиган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: банк филиалининг филиаллар ва банклараро ҳисоб-китоблар учун фойдаланадиган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16103 — «Бош банк/филиаллардан филиаллараро ва банклараро ҳисоб-китоблар бўйича олинадиган маблағлар» ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобврақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.
Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк филиали бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.