|
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг муддатли депозитлари
|
bet | 160/287 | Sana | 03.06.2022 | Hajmi | 1,52 Mb. | | #632525 |
| Bog'liq 773-17 13.08.2004
20618 Якка тартибдаги тадбиркорларнинг муддатли депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжалигининг қатъий ўрнатилган муддатга фоизлар ҳисобланиш шарти билан қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида якка тартибдаги тадбиркорларнинг муддатли депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида якка тартибдаги тадбиркорларнинг муддатли депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20696 Бошқа мижозларнинг муддатли депозитлари
Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мижозларнинг қатъий ўрнатилган муддатга фоизлар ҳисобланиш шарти билан қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида бошқа мижозларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида бошқа мижозларнинг жамғарма депозит ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқариладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
20800 ЎзРМБига тўланиши лозим бўлган маблағлар
20802 ЎзРМБнинг вакиллик ҳисобварағига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Востро
Ҳисобварақнинг таърифи: ЎзРМБнинг тижорат банкларида очилган вакиллик ҳисобварағидаги маблағлари ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ЎзРМБ вакиллик ҳисобварағига келиб тушган маблағлар акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида ЎзРМБ вакиллик ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган маблағлар акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
20806 ЎзРМБдаги вакиллик ҳисобварағига тўланиши лозим бўлган маблағлар — Ностро, овердрафт
Ҳисобварақнинг таърифи: илгари мавжуд бўлган дебет сальдодан тўловни амалга оширишдаги сумманинг ошиб кетиши натижасида актив 10301 — «ЎзРМБдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро» ҳисобварағида пайдо бўлган кредит қолдиқ ҳисобга олинади.
Ҳисобварақнинг кредитида 10301 — «ЎзРМБдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро» ҳисобварақда пайдо бўлган кредит қолдиқ суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида 10301 — «ЎзРМБдаги вакиллик ҳисобварағидан олиниши лозим бўлган маблағлар — Ностро» ҳисобвараққа маблағлар келиб тушганда кредит қолдиқни қоплаш суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|