|
Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар
|
bet | 236/287 | Sana | 29.05.2022 | Hajmi | 1,52 Mb. | | #614659 |
| Bog'liq 773-17 13.08.2004
45800 Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар
Ушбу ҳисобварақлар савдога мўлжалланган ва сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозлар билан операциялар учун қўлланилади.
45803 Савдога мўлжалланган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция — қилишдан олинган фойда
45805 Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг савдога мўлжалланган ва сўндириш муддатигача сақланадиган қимматли қоғозларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инвестициялардан олинган фойда суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромад ва фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
45809 Инвестиция қилинган хусусий капитал бўйича олинган дивидендлар
Ҳисобварақнинг таърифи: инвестиция қилинган хусусий капитал бўйича ҳисобланган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида инвестициялардан ҳисобланган дивидендлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган дивидендлар қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
45900 Бошқа фоизсиз даромадлар
45901 Банк асосий воситаларининг ижараси бўйича даромадлар
45905 Банкнинг кўчмас мулкка қилинган инвестицмялари бўйича даромадлар
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.
Ҳисобварақнинг таърифи: банкнинг асосий воситалар объектини ижарага беришдан ва кўчмас мулкка қилинган инвестициядан даромадлар ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида банкнинг асосий воситалар объектини ижарага беришдан ва кўчмас мулкка қилинган инвестициядан ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган ёки ҳисобланган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида банкнинг молиявий натижаси сифатида 31206 — «Соф фойда (зарар) (актив-пассив)» ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|