15200 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар 15201 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15205 Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган кредит (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 15201 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар» ва 13005 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15299 — «Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
15299 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредитлар (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, нодавлат нотижорат ташкилотларига берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.