14900 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар 14901 Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14902 Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14903 Жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун берилган узоқ муддатли ипотека кредитлари Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун берилган санадан бошлаб 1 йил муддатга берилган кредитлар (шу жумладан моҳиятига кўра кредит ҳисобланган бошқа операциялар) ҳисоби.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредит суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган кредит ва/ёки бошқа мақом бўйича қайта таснифланган кредит суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномалари кесимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
14905 Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14901 — «Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар», 14902 — «Аҳолининг кам таъминланган қатламларига берилган узоқ муддатли ипотека кредитлари», 14903 — «Жисмоний шахсларга давлат дастурлари бўйича уй-жой сотиб олиш учун берилган узоқ муддатли ипотека кредитлари» ва 12505 — «Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14999 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварағидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14913 — Жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга пластик карточкалар орқали берилган кредитларнинг (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операцияларнинг) ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.