1-Модул Мавзу: “Бюджет ҳисоби” фанининг мазмуни, предмети ва методи



Download 30,28 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi30,28 Kb.
#159826
  1   2   3   4
Bog'liq
Javoblar 1-modul


1-Модул
Мавзу: “Бюджет ҳисоби” фанининг мазмуни, предмети ва методи


1 - Топшириқ
Бюджет ҳисобини моҳиятни ёритиб беринг. Бюджет ҳисоби фани предмети ва объектларини айтиб беринг. Бюджет ҳисобининг вазифаларини шархлаб беринг.
Бюджет ҳисобини юритишни алоҳида ҳусусиятлари нималардан иборат. Бюджет ҳисобини услублари нималардан иборат.
Жавоблар;
Бюджет ҳисобини моҳияти: Бюджет ҳисоби - бюджет ижроси жараёни бухгалтерия ҳисоби бўлиб, бюджет ижроси жараёнида бюджет маблағлари ва уларнинг манбаалари ҳаракатини акс эттириб иатижалари бўйича тегишли тартибда бухгалтерия ва молиявий ахборотларни шакллантириб беради.
Бюджет ҳисобининг предмети бу бюджет ижроси жараёнида бюджет маблағлари ва уларни манбаалари ҳаракатига оид иқтисодий муносабатлар мажмуасидир.
Бюджет ҳисобининг обьектлари бўлиб, бюджет ижроси жараёнида бюджет даромадлар ва ҳаражатлари, бюджет пул маблағлари, бюджет ссудалари, ҳисоблашув бўйича маблағлар, айланма касса маблағлари, бюджет ташкилотларининг даромадлари, ҳаражатлари, пул маблағлари, мулкий қийматликлари ва мажбуриятлари ҳисобланади.
Бюджет ҳисобининг вазифалари:
Бюджет ижросини амалга ошириш ва натижаларини шакллантириш;
Бюджет ижроси жараёнини ҳужжатлаштириш ёрдамида рўйхатга олиш;
Бюджет ижроси жараёнида бухгалтерия ҳисобваракларда бюджет маблағлариии ҳолати ва ҳаракатини акс эттириш;
Бюджет ташкилотларида даромадлар ва ҳаражатлар сметалари ижросини амалга ошириш ва натижаларини шакллантириш;
Бюджет ташкилотлари бухгалтерия ҳисоби ҳисобваракларида активларнинг ҳолати ва ҳаракати, мулкий қийматликлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги тулик ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;
Бюджет ижросига оид бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш ва ҳисоботларни тузишдан иборатдир.
Молия органларида шу жумладан Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлимларида бюджет ҳисоби давлат бюджети ғазна ижроси шароитида Республика, Крракдлпогистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар даромадлари шаклланиши ҳаражатларини амалга ошириш, бюджет ижроси иатижалари бўйича бухгалтерия ахборотларини шакллантириб беради.
Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларда бюджет ҳисоби жамғармалар бюджети даромадлари шаклланиши ҳаражатларини амалга ошириш, бюджет ижроси иатижалари бўйича бухгалтерия ахборотларини шакллантириб беради.
Бюджет ташкилотларида бюджет ҳисоби бюджет маблағлари бўйича ҳаражатлар, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича даромадлар ва ҳаражатлар сметалари ижросини таъминлайди ва улар иатижалари бўйича бухгалтерия ахборотларини шакллантириб беради.
Бюджет ҳисобини алоҳида ҳусусиятлари бухгалтерия ҳисоби вазифаларига қўшимча янада аниқроқ вазифалар киритилишини талаб этади. Яъни тасдиқланган бюджет ижросини тўғри ташкил этиш, молия-бюджет интизомига риоя қилиш ва бошқалар. Юқоридаги вазифаларни умумлаштириб бюджет ҳисоби функциясини қуйидагича акс эттириш мумкин (1-чизма).

Бюджет хисобининг функцияси





Назорат

Ахборот


1-чизма. Бюджет ҳисобининг функциялари.


Назорат функцияси - орқали бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш мулкларни сақланиши, тайинланиши бўйича сарфланиши тизими йўлга қўйилади. Бюджет ҳисобида назоратни учта тури қўлланилади: дастлабки назорат; жорий назорат; кейинги назорат. Дастлабки назорат - сметаларни тузиш ва тасдиқлаш жараёнида амалга оширилади. Унда бюджет интизомига риоя қилиниши шунингдек қонунчилик талаблари бузилиши олди олинади. Жорий назорат – бюджет ижроси жараёнида амалга оширилиб, содир бўлган муомалаларини қонунийлиги, пул маблағларини оқилона сарфланиши, мулкий Бюджет ҳисобининг функцияси Назорат Ахборот қийматликлар бўйича ҳисоб маълумотларини ҳақиқий ҳолатга мослиги, ҳисоблашувлар ҳолати ва бошқалар назорати амалга оширилади. Кейинги назорат – умумлаштириш босқичи учун зарур бўлиб, ҳисоб ва ҳисобот ахборотларини қонунийлигини аниқлаш учун амалга оширилади. Ахборот функцияси – орқали молиявий ҳисоботлар асосида бюджет ижроси жараёнида даромадлар, бюджет харажатлари мақсадли йўналиши, натижалар бўйича маълумотлар шаклланади.

Download 30,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish