16-модда. Молиявий ҳисобот
Молиявий ҳисобот бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида тузилади.
Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
- бухгалтерия баланси;
Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Бухгалтерия баланси”- 1-сон шакл; АВ томонидан 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи билан тасдиқланган "Бухгалтерия баланси" Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (15-сон БХМС)
- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;
Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”- 2-сон шакл; АВ томонидан 1998 йил 27 августда 484-сон билан рўйхатга олинган, МВ томонидан тасдиқланган “Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (3-сон БҲМС) "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот"
ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи хатбоши чиқариб ташланган
- асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;
ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунига мувофиқ бешинчи-еттинчи хатбошилар тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин
- пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот;
Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”- 4-сон шакл; АВ томонидан 1998 йил 4 ноябрда 519-сон билан рўйхатга олинган, МВ томонидан тасдиқланган “Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (9-сон БҲМС) "Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот"
- хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;
Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот”- 5-сон шакл; АВ томонидан 2004 йил 7 апрелда 1335-сон билан рўйхатга олинган, МВ Буйруғи билан тасдиқланган “Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (14-сон БҲМС) "Хусусй капитал тўғрисидаги ҳисобот"
- изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботи соддалаштирилган шаклда тузилади.
Қаранг: АВ томонидан 1998 йил 14 августда 474-сон билан рўйхатга олинган "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот" Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг (1-сон БХМС) 14-15-бандлари
ЎзР 27.12.2013 й. ЎРҚ-361-сон Қонунига мувофиқ тўртинчи қисми тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилган (Олдинги таҳририга қаранг)
Бюджет ташкилотларининг молиявий ҳисоботи бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилади ва тақдим этилади.
Қаранг: АВ томонидан 2011 йил 27 сентябрда 2270-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг даврий молиявий ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича Қоидалар"
Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Қаранг: АВ томонидан 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган “Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги МВ Буйруғи
Do'stlaringiz bilan baham: |