ЙМ = К х Д х СМ.
Мазкур омилларнинг таъсирини мутлақ фарқлар усули билан ҳисоблаб чиқамиз:
ЙМк=К*Дреж*Смреж=-10*7,9580,34305=-27,27 млн.сўм
ЙМк=Кҳ*Д*Смреж=210*(-0,15)*0,34305=-10,81 млн.сўм
Ймсм=Кҳ*Дф*СМ=210*7,8*0,02991=48,99 млн.сўм
Жами: +10,91 млн.сўм
Меҳнат унумдорлигининг асосий кўрсаткичларидан бири ўртача соатлик, ўртача кунлик, ўртача йиллик маҳсулот ишлаб чиқариши ўзгариши албатта таҳлил этилади. Ўртача соатлик маҳсулот ишлаб чиқаришни таҳлил қилиш учун профессор Н.А Русак томонидан ишлаб чиқилган усулдан фойдаланамиз. Унга кўра, бу кўрсаткичнинг ҳажми маҳсулот сермеҳнатлилигининг ўзгариши ва унга қиймат баҳоси бериш билан боғлиқ омилларга алоқадордир. Омилларнинг биринчи гуруҳига ишлаб чиқаришнинг техникавий даражаси, ишлаб чиқаришни ташкил этиш, яроқсиз маҳсулот ва тузатиш билан боғлиқ вақтнинг унумсиз сарф бўлиши каби омиллар киради. Иккинчи гуруҳга маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг қиймат баҳосида ўзгариши билан боғлиқ бўлган омиллар киради. Мазкур омилларнинг ўртача соатлик маҳсулот ишлаб чиқаришга таъсирини ҳисоблаш учун занжирли қўйиб чиқиш усулидан фойдаланилади.
Ўртача соатлик маҳсулот ишлаб чиқариш биринчи шартли кўрсаткич режа билан қиёсланадиган шароитда ҳисоблаб чиқилиши лозим. Бунинг учун товар-маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий ҳажми таркибий силжишлар (^Мчтар) ва кооператив маҳсулот етказиб бериш (^МЧкм) натижасида унинг ўзгаришига тузатишлар киритиш, ишланган вақт миқдорини эса унумсиз сарфланган вақтга (Ту) ва ФТТ тадбирларини жорий қилишда тежаб қолинган режадан ташқари вақтга (Тт) тўғрилаш ва уни олдиндан аниқлаш керак бўлади.
Ҳисоблаш алгоритми:
См шарт = (100800-2300)/(270270)=355,08
Агар олинган натижани режадаги натижа билан таққосланса, меҳнатни ташкил этиш яхшиланиши муносабати билан меҳнат интесивлиги ҳисобига ўртача соатлик маҳсулот ишлаб чиқариш ўзгарганлигини билиб оламиз, чунки қолган шартлар режадаги шартларга яқинлаштирилган:
См шарт = 355,08 - 343,05=+12,03 минг сўм
Иккинчи шартли кўрсаткич биринчисидан шу билан фарқ қиладики, уни ҳисоблаш вақтида меҳнат харажатлари (ТТ) га қараб тузатиш киритилмайди:
См шартII=(МЧҳ+МЧтар):(Тф-Ту)=(100800-2300) : (270270-1367) =366,3 минг сўм
Олинган натижа билан аввалги натижа ўртасидаги фарқ ФТТ тадбирларини жорий этиш муносабати билан режадан ташқари фарқ тежалиши ҳисобига ўртача соатлик маҳсулот ишлаб чиқаришининг ўзгарганлигини кўрсатади:
Do'stlaringiz bilan baham: |