1. Меҳнат шартномасининг иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишнинг умумий тушунчаси


Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тартиби



Download 19,39 Kb.
bet3/3
Sana13.06.2022
Hajmi19,39 Kb.
#661537
1   2   3
Bog'liq
5-мавзу.маъруза

3. Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тартиби.
Меҳнат кодекси 100-моддаси 2-қисмининг 1, 2-бандларига биноан ходим билан иш берувчининг келишувига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимни огоҳлантириш унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида огоҳлантириш ўрнига ходимга пул компенсациясини тўлаганлик меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимга бериладиган бошқа хил тўловларни (фойдаланмаган таътил учун компенсация тўлаш, Меҳнат кодексининг 67-моддасига биноан ишга жойлашиш муддати ўртача иш ҳақи сақлаш ва бошқалар) беришдан иш берувчининг озод қилмайди.
Меҳнат шартномаси ходим меҳнат интизомини бузганлиги муносабати билан Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисм, 3 ва 4 (меҳнат интизомини мунтазам бузиш; меҳнат интизомини бир марта бўлсада, қўпол тарзда бузиш) бандлари билан иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинишидан камида уч кун аввал ходимни ёзма равишда огоҳлантирилиши ёки шу муддат учун компенсация пули тўланиши лозим.
Меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббуси билан МКнинг 100-моддаси 2-қисм, 3-4-бандлари билан бекор қилиш ходимга қўлланиладиган интизомий жазо чораси бўлганлиги туфайли бундай асосларга кўра меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббуси билан Меҳнат кодексининг 182-моддасида кўзда тутилган муддатлар ўтмасдан бекор қилиниши мумкин (ножўя хатти-ҳаракат содир этганлигидан бошлаб 6 ой, маълум бўлган пайтдан бошлаб 1 ой ичида).
Жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, иш берувчининг ташаб­бусига кўра бу органнинг розилигисиз Меҳнат кодексининг 101-моддасига мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинишига йўл қўйилмайди.
Низони тўғри ҳал этиш учун суд жамоа келишуви ёки жамоа шартномаси тузилган ёки тузилмаганлигини ва шартномада ходимни ишдан бўшатиш учун касаба уюшмасининг қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган ёки тутилмаганлигини аниқлаши лозим. Бу ўринда жамоа шартномаси жамоа келишувига нисбатан ходимнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин эмаслигини назарда тутиши керак. Агар тармоқ ёки ҳудудий жамоа келишувларида иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун касаба уюшмалари қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органининг олдиндан розилигини олиш назарда тутилган бўлса, бундай розилик жамоа шартномасида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар олиниши шартдир.
Агар ходимларнинг корхонадаги манфаатларини касаба уюшмаси қўмитаси эмас, балки бошқа вакиллик органи ҳимоя қилаётган бўлса, бу органларнинг сайланиш тартиби, уларнинг ваколатлари муддати ва миқдор таркибини меҳнат жамоасининг йиғилиши (конференцияси) белгилайди (МКнинг 24-моддаси 1-қисм).
Ходим билан меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра касаба уюшмаси ёки бошқа вакиллик органининг розилигисиз бекор қилингани аниқланса, суд меҳнат шартномасини бекор қилинганлигини ноқонуний деб топади ва ходимни ишга тиклаш ҳақидаги талабини қаноатлантиради.
Ходим билан тузилган меҳнат шартномасининг иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш пайтида касаба уюшмаси (ходимларнинг бошқа вакиллик органи), маҳаллий меҳнат органи, ҳокимият органидан олдиндан олинган розилик 1 ой давомида ўз кучига эга бўлиб, бу муддат ўтгач, иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин эмас. Аммо бундай ҳол бошқа турдаги муддатлар ўтиб кетмаган бўлса, иш берувчи ана шундай розилик берилишини сўраб тегишли органга такроран мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Рееспубликаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-272-сонли Қонун. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2010. № 51. 483-модда.
Download 19,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish