1-Мавзу. Ўзбекистон экологик сиёсатининг моҳияти ва унинг бугунги кундаги аҳамияти. Экология фанининг тарихи ва илмий асослари



Download 22,21 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi22,21 Kb.
#111199
Bog'liq
Ўзбекистон экологик сиёсатининг моҳияти ва унинг бугунги кундаги аҳамияти. Экология фанининг тарихи ва илмий асослари.


1-Мавзу. Ўзбекистон экологик сиёсатининг моҳияти ва унинг бугунги кундаги аҳамияти. Экология фанининг тарихи ва илмий асослари.

Кейинги минг йилликда Ердаги ҳаётнинг ривожланиши кишилик жамияти билан боғлиқ бўлса, инсонларнинг ҳаётий фаолияти ҳам, ташқи муҳит билан ёки биосфера билан чамбарчасдир. Аслида инсоннинг ўзи биосферанинг, эволюцион ривожланишининг маҳсули бўлиб у биосферасиз, ёки табиатсиз яшай олмайди, биосфера ўзининг ривожланишини инсонларсиз бемалол давом эттириши мумкин.


«Инсон томонидан биосферага кўрсатилаётган таъсирни тартибга солиш, ижтимоий тараққиёт билан қулай табиий муҳитни сақлаб қолишнинг ўзаро таъсирини уйғунлаштириш, инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мувозанатга эришиш муаммолари борган сари долзарб бўлиб қолмоқда.
Бетўхтов давом этаётган қуролланиш пойгаси, атом, кимёвий қуроллар ва оммавий қирғин қуролларининг бошқа турларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва синаш инсоният яшайдиган муҳит учун жуда катта хавфдир.
Экологик хавфсизлик кишилик жамиятининг бугуни ва эртаси учун долзарблиги, жуда зарурлиги боис энг муҳим муаммолар жумласига киради. Бу муаммолар амалий тарзда ҳал этилса, кўп жиҳатдан ҳозирги ва келгуси авлод турмушининг аҳволи ва сифатини белгилаш имкониятини беради».
Мамлакатимиздаги экологик хавфсизлик сиёсати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, атроф-муҳит ва барқарор ривожланишга оид қонунчилик ҳамда Рио-де-Жанейро ва Йоханнесбург Декларациялари принциплари тамойиллари асосида олиб борилиб, ижтимоий ва экологик йўналтирилган бозор иқтисодиёти орқали ҳуқуқий демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамияти барпо этилмоқда.
Маълумки, Ўзбекистонга собиқ эски тузумдан маънавий эскирган ва атроф-муҳитни кучли ифлослантирувчи саноат ишлаб чиқариши жиҳозлари ва технологиялари мерос бўлиб қолган. Бундай шароитда нафақат саноат, балки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳамда маиший турмушни ҳам мумкин қадар «экологиялаштириш» ва табиатни муҳофаза қилиш сиёсати билан уйғунлаштириш энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Кейинги йилларда мамлакатимиз ва ҳалқаро миқёсларда саноат экологияси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган самарали тадбирлар туфайли табиатга кўрсатилаётган антропоген таъсирлар даражасини анча камайтиришга эришилди.
Ўзбекистон экологик сиёсатининг моҳияти ва унинг бугунги кундаги аҳамияти мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида экологик таълим ва юксак маънавиятнинг акс эттирилиши, экологияга оид қарорлар, ижтимоий ҳаётда экология фанининг келиб чиқиши, ривожланиш тарихи, предмети, мақсади ва вазифалари баён этилади. Экологик усуллар ва методлар, Ўзбекистондаги экологияси бузилган ҳудудлар тўғрисида маълумотлар берилади.
Инсон саломатлиги нуқтаи назаридан атроф-муҳит сифатини яхшилаш ва экологик мажмуаларни барқарорлаштириш республикасимиз экологик сиёсатининг энг муҳим натижаларидан биридир.
Ўтган йилларда мамлакатимиз экологик сиёсатини амалга оширишда асосий стратегик йўналиш ҳисобланган “Ўзбекистонда 1999-2005 йилларда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Ҳаракатлар дастури” ва унга мувофиқ мазкур йилларга мўлжалланган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича Ҳудудий дастурлар асосида амалий ишлар олиб борилди.
Дастурни бажариш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”ги (2000 йил), “Радиацион хавфсизлик тўғрисида”ги (2000 йил), “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги (2000 йил), “Чиқиндилар тўғрисида”ги (2002 йил), “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги (2004 йил) Қонунлари қабул қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид “Озон қатламини ҳимоя қилиш соҳасидаги шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида” (2000 йил), “Чимён-Чорвоқ зонаси табиий бойликларини сақлаш ҳамда ҳудудни ўзлаштиришга комплекс ва изчилик билан ёндашишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” (2000 йил), “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида” (2000 йил), “Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” (2000 йил), “Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида” (2004 йил) “Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида” (2004 йил) ва шу каби ўттиздан ортиқ қарорлари қабул қилиниб, амалиётга жорий этилди.
Инсонлар ва ҳайвонлар ҳаёти учун хавфли бўлган пестицидларни ишлаб чиқармаслик ва уларнинг хавфсизларидан фойдаланиш, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг самарали ва фойдали тизими - биологик методларни яратиш каби тадбирлар кенг кўламда амалга оширилмоқда. Хусусан, республикамизда мингдан ортиқ биолабораториялар ва биофабрикаларни ўз ичига олган тизим ташкил этилди. Юқоридаги маълумотлар Республикада атроф муҳитни сақлаш ва асраб авайлаш ҳамда табиий заҳиралардан фойдаланиш борасида маълум ишлар қилинаётганини билдиради.
Экология фанининг ўрганадиган предмети-тирик организмлар, популяциялар, турлар, биотик ва биосферик даражада ташкил қилинган экотизим ва унинг ташқи дунё билан ўзаро алоқасидир
Экологиянинг бош вазифаси-табиат, жамият улар боғлиқлигининг янги қарашлари, кишилик жамиятини биосферанинг бир бўлаги эканлиги бошқаларг ўргатишдир. Аслида экологиянинг вазифаси турлича бўлиб экологик тизимларнинг умумий қонуниятлар асосида ишланмалар бериши, биологик хилма-хилликни ўрганиши ва уни сақлаб қолиш, механизмни ишлаб чиқиш, инсон таьсири натижасида кутиладиган хавф хатарни баҳолаш ва олдиндан кўра билиш, табиий ресурсларни сақлаб қолиш, кўпайтириш ва ундан рационал фойдаланишдир.
Download 22,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish