1-мавзу ҳУҚУҚшунос мутахассис шаклланишида замонавий иш кўникмалари ва компетенцияларнинг роли


-Мавзу: Ҳуқуқий этика ва профессионал жавобгарлик



Download 0,83 Mb.
bet114/139
Sana25.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#280820
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   139
Bog'liq
Ҳуқуқий кўникма ва методология маъруза матни

16-Мавзу: Ҳуқуқий этика ва профессионал жавобгарлик.
1. Ҳуқуқий этика тушунчаси. Уни ташкил этувчи хусусиятлар.
2. Ҳуқуқшунос фаолиятида ахлоқий сифатларнинг роли.
3. Касбга садоқат, масъулият ва ҳалоллик – ҳуқуқшунос касбининг муҳим талаблари.
4. Манфаатлар тўқнашуви ва юридик фаолиятда унга йўл қўйиб
бўлмаслиги.
5. Юридик касб эгаларининг профессионал жавобгарлиги.

Ҳуқуқий этика – бу ҳуқуқшуносларнинг хулқ-атвор қоидалари мажмуини ташкил этувчи, улар меҳнатининг ахлоқий хусусиятлари ва ишдан ташқари вақтдаги хатти-ҳаракатларини таъминловчи, шунингдек, ахлоқ талабларни амалга оширишнинг ўзига хос механизмидир.
Юрист фаолияти ҳар қандай ижтимоий муҳитда нуфузли ҳисобланган ва доимо чуқур ҳурмат ва эҳтиромни келтириб чиқарган. Шунинг учун юристнинг профессионал ва ижтимоий иерархиядаги ўрнидан қатъи назар, жамоатчиликнинг юридик касбнинг маданий ва ахлоқий хусусиятларига бўлган қизиқиши юқоридир. Юристнинг шахси, у оддий юрист-маслаҳатчи бўладими ёки таниқли давлат арбобими, ҳар доим ҳуқуқий муаммога дуч келган одам учун “сирли” туюлади. Ҳуқуқий фаолиятда ҳуқуқшунос-назариётчи ва ҳуқуқшунос-амалиётчининг шахсий жиҳатлари алоҳида роль ўйнайди, чунки жамият ўзининг ахлоқий мезонлари ва идеалларини адлия ва одил суд билан ўлчайди. Ҳозир, жамиятимиз демократлаштириш ва ҳуқуқий давлатчиликни ривожлантиришнинг оғир жараёнини кечираётган бир вақтда, айниқса, ҳуқуқий фаолиятнинг барча, элита шакллари – парламент дебатлари, суд жараёнларидан бошлаб, бошланғич босқичлари – юридик маслаҳат, нотариал амалиётгача бўлган соҳаларида интеллектуал ҳуқуқий маданиятнинг етишмовчилиги сезилмоқда. Шахслараро мулоқот муҳитида ишлайдиган юрист, касбий билимлардан ташқари, ахлоқий тамойилларга асосланган юқори муомала маданиятига эга бўлиши шарт.
“Этика” сўзи қадимги юнон тилида “etos” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “уй”, “биргаликдаги яшаш макони” маъноларини англатади. Қадимги Юнонистон файласуфи Арасту томонидан муомалага киритилган.
“Этика”(ахлоқшунослик) – ахлоқнинг келиб чиқиши, моҳияти, хусусиятлари, жамият тараққиётидаги ўрни ҳақидаги фандир.
Этика – ижобий хатти-ҳаракат йиғиндиси бўлиб, инсон ва жамият ўртасидаги объектив алоқадорлик туфайли келиб чиқадиган, ҳар бир шахснинг ҳаёти ва фаолиятини бошқарадиган, тартибга соладиган принцип ва нормалар мажмуидир.

Жамият маънавий ҳаётининг бир-бири билан боғлиқ бўлган икки соҳаси – ахлоқ ва ҳуқуқнинг ўхшаш ва фарқли томонлари масаласи ҳозирги кунда, айниқса, долзарб ҳисобланади.


Шахснинг маънавий дунёси, онги ва маданияти шаклланишида ахлоқ ва ҳуқуқ алоҳида ўринга эга. Чунки улар ижтимоий муносабатлар тизими тараққиётига таъсир кўрсатадиган, шу орқали шахс онгини ривожлантирадиган муҳим ижтимоий бошқарувчи ҳисобланади.
Этика ва ҳуқуқ – инсон муносабатининг ўзаро алоқадорликда бўлган муҳим элементларидир. Уларнинг табиати жамиятдаги конкрет тарихий шароит, ижтимоий тизимга боғлиқ бўлади.
Этика ва ҳуқуқ ижтимоий онг шакллари сифатида умумий ижтимоий функцияни бажаради; инсоннинг жамиятдаги фаолиятини бошқаради, норматив хусусиятга эга ва фуқаролар бу норма ва принципларга амал қиладилар. Бу норма ва принциплар умумий характерга эга ва жамиятнинг барча аъзоларига тааллуқлидир.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish