1-мавзу: ҲУҚУҚий маданият ва ҳУҚУҚий тарбия тушунчаси режа


Ҳуқуқий тарбия фанининг манбалари



Download 37,84 Kb.
bet5/5
Sana09.07.2022
Hajmi37,84 Kb.
#759458
1   2   3   4   5
Bog'liq
Huquqiy tarbiya ma\'ruza -2021

Ҳуқуқий тарбия фанининг манбалари.
Мустақилликнинг илк йилларида қабул қилинган норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар таълим тизимига қаратилди. Жумладан, И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси IX сессиясида сўзлаган нутқида: “Умумтаълим мактабларида ўқитилаётган фанларнинг сони 20 га етади. Лекин, афсуски, ўқув режаларида ёшларга ахлоқ ва одоб, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий билимлар асосларини ўргатадиган фанлар етарли ўрин олган эмас”,1- деб танқидий фикр билдирган. Дарҳақиқат, мустақилликгача бўлган даврда таълим тизимида ҳуқуқшунослик фанларига жуда оз соат (116 соат) ажратилган. Бугунги кунда узлуксиз таълимнинг барча турларида ҳуқуқшунослик фанларига жами 240 соат ажратилди.
Республикада яратилган давлат стандартларида ижтимоий мақсадни ифодалашга эътибор берилди ва ҳуқуқий таълим-тарбияни такомиллаштириш мақсадида аниқ ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июнда қабул қилган “Ёшларнинг ҳуқуқий таълимини такомиллаштиришнинг Комплекс дастури тўғрисида”ги 296-сонли қарори2, Олий Мажлиснинг 1997 йил 29 августда тасдиқлаган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури” тўғрисидаги 466-1-сонли қарори3 ва шу қарор асосида Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 29 майдаги 235-сонли “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори4, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида”ги 2000 йил 21 сентябрь қарори5, Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилган “Таълим тўғрисида”ги қонуни6, “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”7, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида”ги 1997 йил 25 июнь фармони8, “Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш” тўғрисидаги 1997 йил 6 октябрь фармони9, “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги 2001 йил 4 январь фармойиши10, “2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тўғрисида”ги 2004 йил 1 июль фармони11, “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги қарори12 шулар жумласидандир.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таълим тизимига илғор педагогик технологияларни жорий қилиш ва ўзлаштириш зарурлиги белгиланди.
Ўзбекистоннинг ижтимоий – педагогик шароитига мослашган таълим технологияларини яратиш ва уларни ҳуқуқий таълим-тарбия амалиётида қўллаш: биринчидан, ҳуқуқий таълимни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида энг илғор педагогик тадбирлардан фойдаланиш; иккинчидан, анъанавий ўқитиш тизимида ёзма ва оғзаки усулларнинг ижобий томонларини қўллаш; учинчидан, ҳуқуқий ахборотларнинг кескин кўпайиб бораётганлиги сабабли уларни тизимли равишда ёритиш ва тушунтириш; тўртинчидан, ҳар бир таълим олувчининг потенциал имкониятларини ривожланиш кабиларни тақозо этади.
Охирги йилларда таълим-тарбия соҳасида амалга оширган ишлар ҳеч кимдан кам бўлмайдиган ҳаёт барпо этиш, айниқса, ёшларнинг маънавий, ижтимоий – ҳуқуқий юксалишида мустаҳкам замин яратди.



1 Каримов И. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. – Т.: Ўзбекистон, 1998. Т.6. - Б. 330.

2 Ёшларнинг ҳуқуқий таълимини такомиллаштиришнинг Комплекс дастури тўғрисида // Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июнь 296-сонли қарори

3 Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Миллий дастури // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. – 1997. 9 – сон, 227 - модда.

4 Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида // Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 29 май қарори 235- сонли қарори.

5 Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш ҳақида. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000, № 6, 99-модда.

6 Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилган Таълим тўғрисидаги қонуни,

7 Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилган Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури,

8Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 25 июнь фармони

9 Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 октябрь фармони

10 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги 2001 йил 4 январдаги Фармойиши // Халқ сўзи. – 2001. 5 январь.

11 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури тўғрисида // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004, 21-сон, 250-модда.

12 Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сонли қарори

Download 37,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish