Ўзгартирилган (шакли алмаштирилган) ландшафтлар
деб инсон
(жамият)нинг фаолияти натижасида ўзгартирилган табиий ёки иккиламчи
ландшафтлар (уларни яна маданий ландшафтлар деб ҳам аталади)
хисобланади. Масалан, бу – қишлок хўжалик ва шаҳар ландшафтлари, дам
олиш зоналари ёки базалари, парклар ва бошқалар бўлиб, улар табиий
ландшафтни ўзгартириб, ландшафтнинг янги шакли бўлиб қолишади. Умуман
олганда, ландшафтни ўзгартириш жараёни чексиздир. Ҳар бир авлод маълум
даражада атроф муҳитни ўзгартиради, кейинги авлод эса аввалгиси
қилганларини ўзгартиради.
Масалан, «Ўзбекистон миллий боғ» парки шаҳар ландшафтида ХХ
асрнинг 50-йилларида яратилган, ҳолбуки кўринишига кўра у - шаҳар
муҳитида сақланиб қолган табиий ландшафт асосида яратилганга ўхшайди.
46-чи расм. Угам-Чотқал табиий миллий боғи:
Тошкент виллоятининг Бўстонлиқ туманида жойлаштиришининг
тархи.
Паркнинг бутун ландшафти сунъий кўл, рельеф, ўсимликлар билан
бирга архитекиторлар, муҳандислар, кўкамламзорлаштирувчилар ва бошқа
мутахассисларнинг ижодлари маҳсулидир. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки,
парк табиий объект сифатида эмас, балки моданий мерос объекти сифатида
қўриқланади. Бу табиий ландшафтларни қўриқлаш ва маданий
ландшафтларни қўриқлаш деган тушунчалар ўртасидаги фарқни кўрсатади.
Европада ландшафтларни ўзгартириш бўйича етакчи уринни ГФР
эгалайди. Жумладан, Германиянинг Дисбур шаҳрида (аввалги кўмир қазиб
олинадиган марказда) кўмир қазиб олиш ва уни қайта ишлаш бўйича собиқ
ишлаб чиқариш мажмуасида «Ландшафт парки» яратилган (25-чи расмлар
жадвалиниг 1-чи расми).
Бу паркининг ўзига хос хусусияти шундаки, немислар ишлаб чиқариш
иншоатларининг ташқи тўсиқларини олиб ташлаб, уларнинг технологик
конструкцияларини саклаб қолгани ҳолда (домна печлари, металл ровонлар,
қувурлар ва бошқ.), уларнинг ўртасида турли хил мавзудаги боғлар, аттрактив
қўрилмалар, спорт, тренажор, ўйинлар майдончалари ва бошқа кўпгина
қизиқарли худудлари бўлган парк барпо қилишди. Натижада, аввалги саноат
ҳудуди шаҳарни энг севимли жойига айланди, у ерда йилнинг исталган
фаслида, доимо, ҳар хил ёшдаги дам олувчилар бўлади.
Ландшафт паркларнинг яратилиши – индустриаллаштириш даврини
бошидан кечирган мамлакатларда жуда ҳам оммавий тус олган. Европа
мамлакатларида «ўз умрини яшаб бўлган» ташландиқ фабрикалар, заводлар
ва ишлаб чикариш объектлари жуда кўп. Янги ишлаб чиқариш
технологияларига ўтиш муносабати билан бу объектлар кераксиз булиб қолди.
Ландшафтлар Германиянинг купгина шаҳар ва шаҳар ташқарисидаги
майдонларида жойлаштирилган бўлиб, уларнинг ландшафт ўзгаришлари
умуман мамлакат ландшафти ўзгаришларига таъсир этади.
25-чи расмлар жадвали
Do'stlaringiz bilan baham: |