1-мавзу: Туркистонда Россия империяси мустамлака бошқарув тузумининг қарор топиши



Download 18,89 Kb.
bet2/2
Sana21.02.2022
Hajmi18,89 Kb.
#51219
1   2
Bog'liq
1-маъруза бўйича жавоблар.

2. Тошкент шаҳри босиб олинганидан сўнг 1864-1865 йилларда босиб олинган ҳудудларда Оренбург генерал-губернаторлиги таркибида (1865 йил) ҳарбийлашган маъмурий бошқарув тартибларига асосланган Туркистон вилояти ташкил этилиб, унга генерал-майор М.Г.Черняев губернатор этиб тайинланади. Туркистон вилоятини бошқариш учун 1865 йил6 августда “Туркистон вилоятини бошқариш тўғрисидаги Муваққат Низом” қабул қилиниб, унга мувофиқ ҳарбий ва фуқаролик ҳокимияти ҳарбий губернатор қўлида бўлимларга бўлиниб, уларни бўлим бошлиқлари бошқарган. Бўлим бошлиғи бир вақтнинг ўзида бўлим ҳарбий коменданти ҳам ҳисобланган.
3. 1865 йилдаёқ Россия императори Александр II нинг фармони билан Оренбург ва Ғарбий Сибирь генерал-губернаторликлари ҳамда Туркистон вилояти турмуш тарзи ва умумий аҳволини ўрганиш учун “Дашт комиссияси” тузилиб, Ўрта Осиёга жўнатилади. Ушбу комиссиянинг вазифаси босиб олинган ҳудудлардаги шароитни ўрганиш ҳамда уларни қандай бошқариш ҳақида низом тузиш учун маълумотлар тўплашдан иборат эди. Комиссия ўз иш жараёнида босиб олинган ерлардан қуйидаги қоидаларга асосланган ҳолда фойдаланишни белгилаб берган эди:
1. Ҳарбий ва фуқаро ҳокимиятини бир қўлда тўплаган ҳолда ўлкани бошқариш.
2. Сиёсий ҳокимиятга эга бўлмаган барча ички ишларни бошқаришни ерли аҳолининг хулқ-атвори ва урф-одатларини ҳисобга олиб, маҳаллий аҳоли қўлига топшириш.
3. Маҳаллий бошқармада, унинг қонун ва урф-одатларида мавжуд бўлган давлат манфаатларига зиён етказувчи барча нарсаларни бутунлай тугатиш.
4. Имконияти борича судни маъмуриятдан батамом ажратиб қўйиш.
4. “Дашт комиссияси” нинг асосий вазифаси мустамлакачиликка асосланган ўлка бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган эди. Бу “Комиссия” томонидан ишлаб чиқилган “Еттисув ва Сирдарё вилоятларини бошқариш ҳақидаги қоидалар лойиҳаси” бўйича Вазирлар Кенгаши қабул қилган қарорда қуйидагилар қайд этилган эди:
1. Лойиҳада кўрсатилган ҳудудларда Еттисув ва Сирдарё вилоятлари таркибида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилсин.
2. Генерал-губернаторга ўлкани бошқариш учун лойиҳада назарда тутилган штатлардан келиб чиққан ҳолда, бошқариш учун амалдорлар олишга имконият берилсин.
3. Генерал-губернаторга лойиҳада кўрсатилган ерларда, ўлкадаги маҳаллий шароит, тузем (маҳаллий) халқларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда сўнгги марта қонуний тартибда кўриб чиқиш ва қабул қилиш учун унинг қисмлари бўйича ва яхлит ҳолда ўзининг хулосасини бериш топширилсин. Унгача лойиҳада кўрсатилган ҳолатларни асос сифатида қабул қилиб, ўлка тузилиши учун фавқулодда муҳим ва фойдали деб ҳисобланган ҳамма чораларни кўриш топширилсин.
5. Туркистон вилоятининг Оренбург генерал-губернаторлиги таркибида бўлиши вақт ўтиши билан турли муаммоларни келтириб чиқарган эди. Шунинг учун ҳам Туркистон вилоятининг узоқда жойлашганлиги, вилоят маъмурияти вакиллари сонининг камчилиги генерал-губернаторлик билан боғланишга, унинг кўрсатмаларини ўз вақтида бажарилишига салбий таъсир кўрсатаётганлиги империя ҳукмрон доиралари ўртасида Туркистон вилоятини Оренбург генерал-гебернаторлигидан алоҳида ажратиш масаласини кун тартибига қўйган эди.
1867 йилда Петербургда Туркистон бошқаруви бўйича тайёрланган “Низом” лойиҳаси махсус комиссия томонидан муҳокама қилиниб, унда Оренбург генерал-губернаторлигидан алоҳида бўлган Туркистон генерал-губернаторлигини ташкил қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
1867 йил 11 апрелда Александр II томонидан комиссия таклифи маъқулланиб, 11 июлда Жанубий Қозоғистон ва Ўрта Осиёнинг босиб олинган ҳудудларида Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилганлиги тўғрисида Фармон эълон қилинади. Биринчи генерал-губернатор қилиб фон Кауфман тайинланади.
6. 1867 йилги “Низом” лойиҳасида Туркистон ўлкасининг Россия ҳарбий вазирлиги таркибида бўлиши, ўлка ҳарбий ҳокимият орқали бошқарилиши, генерал-губернатор ўлкада жойлашган қўшинга қўмондонлик қилиши, бошқарувнинг қуйи бўғинига ерлик аҳоли вакиллари сайлов орқали сайланиши, ўлка бошқарувини Россия империясидаги мавжуд бошқарув тизимига яқинлаштириб, кейинчалик ўлкани империянинг ажралмас бир қисмига айлантириш, ўлканинг маъмурий-ҳудудий бўлинишида эса империянинг сиёсий, иқтисодий ва стратегик мақсадларидан келиб чиқиб иш тутилиши кўрсатиб ўтилган.
Download 18,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish