Логистика умумий курси 2-қисм. ТРАНСПОРТ ЛОГИСТИКАСИ
Маърузачи:
Туйғун Қодиров
6-МАВЗУ. ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ТЕХНОЛОГИЯСИДА ЛОГИСТИК ЁНДАШУВНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ Маъруза-1 Режа: 1. Йўловчи транспорти шаҳар таранспорти тизимининг элементи сифатида 2. Йўловчи транспортининг логистик тизим сифатидаги хусусиятлари Шаҳар транспорти тизими Йўловчилар ташишни бошқаришнинг логистика тизимлари қуйидаги вазифалар гуруҳларини ҳал қилади: 1) диспозитив (диспетчерлик): таҳлил қилиш, прогнозлпш, қарор қабул қилиш, режалаштириш, тезкор бошқариш, назорат қилиш; 2) транспорт: шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро ташишларни амалга ошириш; 3) станция: чипталарни сотиш, дам олиш, овқатланиш ва бошқаларни ташкил этиш; 4) ахборот: йўловчилар оқимини бошқариш, транспорт ҳаракатини бошқариш, ахборот қўллаб-қувватлаш; 5) махсус: тегишли транспорт хизматларини кўрсатиш, суғурта, кредитлаш, молиялаштириш ва бошқалар. Йўловчилар ташишни бошқаришнинг логистика тизимлари қуйидаги вазифалар гуруҳларини ҳал қилади: 1) диспозитив (диспетчерлик): таҳлил қилиш, прогнозлпш, қарор қабул қилиш, режалаштириш, тезкор бошқариш, назорат қилиш; 2) транспорт: шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро ташишларни амалга ошириш; 3) станция: чипталарни сотиш, дам олиш, овқатланиш ва бошқаларни ташкил этиш; 4) ахборот: йўловчилар оқимини бошқариш, транспорт ҳаракатини бошқариш, ахборот қўллаб-қувватлаш; 5) махсус: тегишли транспорт хизматларини кўрсатиш, суғурта, кредитлаш, молиялаштириш ва бошқалар. Ички ишлаб чиқаришга оид микрологистик тизим – корхона таркибидаги тузилмавий бўлим, цех ёки участкалар бўлиши мумкин. Жамоат транспортида микрологистик тизимни яратишдан асосий мақсад – ишлаб чиқариш ёки уни ташкил этувчи алоҳида цехлар, бўлим ва участкалар ва шу каби алоҳида тизимни ташкил этувчи қисмлар фаолиятида транспорт хизмати сифатини бошқариш ва бунда умумий логистик харажатларни минималлаштиришга эришишдир. - Ички ишлаб чиқаришга оид микрологистик тизим – корхона таркибидаги тузилмавий бўлим, цех ёки участкалар бўлиши мумкин. Жамоат транспортида микрологистик тизимни яратишдан асосий мақсад – ишлаб чиқариш ёки уни ташкил этувчи алоҳида цехлар, бўлим ва участкалар ва шу каби алоҳида тизимни ташкил этувчи қисмлар фаолиятида транспорт хизмати сифатини бошқариш ва бунда умумий логистик харажатларни минималлаштиришга эришишдир.
- Макрологистик тизим – маъмурий-ҳудудий ёки ҳудудлараро алоқадорликда бўлган корхоналарга уларнинг иқтисодий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш ва аҳолини керакли манзилларга етказиб бериш борасида транспорт хизмати кўрсатади. Макрологистик тизим маъмурий бошқарув белгисига кўра шаҳар, ҳудуд ва ҳудудлараро тизимларга бўлинади.
Микрологистик тизимларга йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналар киради. Улар ўзларининг таъминоти, ишлаб чиқариш ва бошқарувига эга. Микрологистик транспорт корхонаси ўз ишлаб чиқариш технологиясига эга бўлади. Масалан, агар транспорт корхонаси транспорт воситаларини таъмирлаш дастурига эга бўлса, унинг ички ишлаб чиқариш логистик тизими асосий масалалари қуйидагилардан иборат бўлади: - инсон ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш;
- захираларни оптималлаштириш;
- корхонада капитал айланишини тезлаштириш;
- товар ишлаб чиқариш ва айланиши вақтини камайтириш;
- транспорт хизмати ишлаб чиқариш харажатларини минималлаштириш ва тайёр маҳсулот (хизмат) сифатини сақлаш.
Шаҳар транспорт тизимининг ижтимоий-иқтисодий характеристикаси қуйидаги параметрлар таъсирида шаклланади - Аҳолининг транспорт ҳаракатчанлиги
- Жамоат транспорти ва хусусий транспортни ривожлантириш шароитлари.
- Транспортдан фойдаланиш осонлиги
- Йўловчи транспортининг қулайлиги
- Йўловчи транспортининг шаҳар ҳавосининг экологик зарарли чиқиндилар билан заҳарланиш даражасига таъсири.
- Йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) даражаси
Аҳолининг транспорт ҳаракатчанлиги – шаҳар йўловчи транспорти иш фаолиятини акс эттирувчи асосий характеристика ҳисобланади. Бу интеграллаштирувчи кўрсаткич бўлиб, қуйидаги омиллар таъсирида шаклланади: - 1) шаҳар ҳаётининг жадаллиги;
- 2) шаҳар қурилиши ва объектлар жойлашувининг хусусиятлари;
- 3) шаҳар йўловчи ташиш тизимининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиши;
- 4) ҳудуд иқтисодиётининг ривожланиш даражаси.
Йўловчи транспортининг ижтимоий-иқтисодий сифати кўп жиҳатдан қуйидаги параметрлар таъсирида шаклланади - йўналиш тармоғи зичлиги;
- йўловчи транспорти йўналишлари узунлигини барча тармоқ узунлигига нисбатини кўрсатувчи йўналиш коэффициенти;
- ҳар бир 1000 кишига тўғри келувчи транспорт воситалари сони;
- ҳаракат текислиги;
- ҳаракатга кетадиган вақт;
- транспорт воситаларининг йўловчи сиғимидан фойдаланиш;
- етиб бориш давомида йўналишларни алмаштириш коэффициенти.
Транспорт-технологик етказиб бериш схемаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш қуйидагиларга имкон беради: - модулли принципдан фойдаланган ҳолда транспортни тезкор режалаштириш ва диспетчерлик бошқарувини соддалаштириш; - технологик операциялар оқимини, узлуксизлигини ва максимал параллеллигини таъминлаш; - турли ташкилотлар ходимлари томонидан операцияларнинг мувофиқлаштирилган бажарилишини ташкил этиш; - юкларни етказиб беришнинг умумий вақтини қисқартириш. Транспорт хизмати сифати ва ижтимоий тавсифи мезонлари Эътиборингиз учун раҳмат
Do'stlaringiz bilan baham: |