2. Меҳнат таълимида қўлланиладиган илмий тадқиқот методлари. Меҳнат таълими муаммоларига қаратилган илмий изланишлар ўтказишдан мақсад талим ва тарбия хусусиятлари, самарали методларни ишлаб чиқиш ва амалий қўллаш, техник воситаларини қўллашга доир масалаларни ечишдан иборатдир.
Илмий педагогик изланишлар жараёнини шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:
1. Ўқитувчининг адабиётларни ўрганиши ва амалий ишлари асосида муаммони аниқлаши.
2. Гипотеза қуриш, яъни ўқитишни босқичма-босқич ташкил этиш. ўқитувчининг фактлар ва уларни таққослаш орқали изланувчи асосланган таклифни бериши.
3. Изланиш натижаларини расмийлаштириши ва ўқув жараёнига қўллаши.
Меҳнат таълими ўқитиш методикасида илмий изланишларнинг умумилмий ва махсус методлари қўлланилади.
Умумилмий методларга: назарий изланиш, кузатиш, суҳбат ва экспериментлар киради.
Назарий метод - адабиётлардан ўрганиш ва таҳлил қилиш,ҳамда педагогик тажрибалар асосида олиб бориладиган изланишлар киради. Адабиётлар устида ишлашда китоб ва журналлар, мақолалар ва патентлар, илмий ишланмалар тўпламлар ва каталоглар, интернет тизимидан олинган маълумотлардан фойдаланилади.
Кузатиш - одатда табиий кузатиш орқали ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришлари, уларнинг хулқ-атвори ва муомалаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш ва тегишли таълимий-тарбиявий таъсир кўрсатиш йўлларини белгилаш учун қўлланилади. Бу метод ўқитувчининг педагогик тажрибанинг муайян бир томони ва ҳодисаларини бирор мақсадни кўзда тутиб идрок этиш ташкил этади. Бунда кузатишлар тезлиги ва сони, кузатиш объекти, вақти, педагогик вазиятларни кузатиш учун ажратиладиган характеристика ва ҳоказолар ҳисобга олинади. Шунингдек, кузатиш методи таълим-тарбиянинг мазкур вактдаги ҳолатини аниқлаш имконини беради. Кузатиш методининг мақсади бор фактларни ёритишдангина иборат бўлмай, олдиндан қўйилган мақсад бўйича аниқланиши лозим бўлган фактларни қидириш ва аниқлашдан иборатдир.
Кузатиш жараёнида ўқитувчини қизиқтирувчи муаммо ва вазифалар кузатишни танлаб ўтказишни тақозо этади. Ўқитувчи муайян танланган муаммони ҳисобга олиб, нимани кузатиш кераклигини танлаб олади. Шунинг учун ҳам у кузатиш натижасида ечилиши керак бўлган муаммони ҳали кузатишни бошламасдан олдинроқ билади. Натижада ўқитувчининг кузатиш натижаларини умумлаштириши бирмунча осонлашади.
Кузатишга асосланган таснифлаш ишлари уч кўринишга эга:
1) обзор тадқиқотлари;
2) таълим-тарбия унсурлари орасидаги боғлиқликни аниқлаш;
3) изланиш тадқиқотлари.
Бундай шароитда кузатиш тўғридан-тўғри ёки бевосита амалга оширилади. Тўғридан-тўғри ёки бевосита кузатиш фактларни қабул қилиб олиш, тушуниб этиш ва ўлчашдан иборат, яъни:
- қабул қилиб олиш - сезиш органлари ёрдамида текширувчи объект аниқ жойда турганлигини қайд қилиш;
- тушуниб етиш танлаб олинган, қайд қилинган объект олдиндан аниқ ёки ноаниқлигини аниқлаш;
- ўлчаш - шу объектнинг сонини аниклаш.
Билвосита кузатиш объектни бевосита кузатиш имконияти бўлмаганда амалга оширилади. Шундай объектдаги шахснинг туғма қобилияти, имкониятлари, интизомлилик, ростлик, камтарлик, камсуқумлик каби хислатлари кириши мумкин. Бундай хислатларни бевосита кузатиш натижасида аниқлаш қийин. Шунинг учун ҳам ўқитувчи ўзига қулай кўрсаткичлардан фойдаланади.
Бевосита ва билвосита кузатиш билан бир қаторда фаол кузатиш ҳам қўлланилади. Фаол кузатишда дидактик жараёнда бевосита ўқитувчининг ўзи ҳам қатнашади ва жараённинг боришига таъсир этади. Бунда иштирок этишнинг ижобий томони шундан иборатки, ўқитувчи бўлиб ўтаётган жараённинг икир-чикирларини тушуниб этади, бу эса ўқув жараёнини тадқиқот талабларига йўналтириш имконини беради. Бундай усул айрим камчиликларига қарамасдан, ижодкор-ўқитувчилар томонидан ўқувчилар фаолиятини фаоллаштиришда кенг қўлланилади.
Билвосита кузатиш ўқитувчини ҳодисаларни ўрганишга кўпроқ жалб этишга имконият яратади. Машғулотлар стенограммалари, учинчи одам томонидаи тайёрланган кузатиш баёнлари, фото-кинолавҳалар, расмлар, диаграммалар, статистик машғулотлар шулар жумласидандир. Бу ҳужжатлар педагогик фаолиятнингнатижаларини ҳамда ижтимоий муҳит, хусусан ўқитувчи фаолиятининг ўқувчи шахсида уйғотадиган ўзгаришларни кузатиш имконини беради.
Илмий-текшириш мақсадларини аниқлаш ўқитувчини қизиқтириб қолган муаммолиҳолатни тахлил қилишэҳтиёжидан келиб чиқади. Бундай ҳолатни таҳлил қилиш ва унда маълум ва номаълумларни аниқлаш, қўшимча адабиётларни ўрганиш, тажрибали шахсларнинг бу масалага берган баҳосиўқитувчииинг асосий ва кўшимча муаммоларни аниқлаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |