1 MAVZU: Suv xo’jaligida maxsus ishlar. Namdan himoyalash ishlarini mexanizatsiyalash va bajarish texnologiyalari
Намдан ҳимоялаш мақсад ва вазифаларига нималар киради?-конструкцияларни химоялашга ишлатилган гидроизоляция турли сув таъсирига чидаши ва иссиқда эриб оқиб кетмайдиган бўлиши, айниқса совуқ вақтда эластиклик қобилиятини ёқотмаслиги хамда хисобланган муддатгача чидаши керак. Ўзбекистондаги қуруқ иқлим шароитида кўпгина иншоотлар қисмлари сув таркибида учрайдиган туз эритмалари агрессив таъсирида бўлади.
Қўлланиш мақсади бўйича қандай гидроизоляция турларини биласиз?- қўлланиш мақсади бўйича-филтрацияга қарши ва коррозияга қарши. Филтрацияга қарши-бу иншоот асоси ва қисмларининг сув ўтказмаслигини таъминлайди. Сув хавзаларида сув сизиб чиқиб кетишини олдини олади. Каррозияга қарши-иншоотлар материалларини ювиб турадиган ва сизиб турадиган агрессив сув хаводаги намлик ва хар хил ёғинлар хамда ер қаридан чиқиши мумкин бўлган газлар таъсиридан химоялайди.
Қўлланиладиган материаллар турлари бўйича қандай гидроизоляция турларини биласиз?-қўлланиладиган материал бўйича- асфалтли ёки битумли (нефт битумлари асосида), асфалтполимерли ва битумполмерли, пластмассали, минералли (цемент ва селеекат асосли) ва металлдан тайёрланган.
Суркаладиган гидроизоляция технологияси кандай?-суркаладиган гидроизоляция қиздириб суркаладиган мастикалар ва совуқлайин. (совуқ асфалт мастикаси билан олдиндан)
Иссиқ ҳолда суркаладиган гидроизоляция ишлари қандай бажарилади?-иссиқ холдаги қоришма ёки мастика асосан механизмлар ёрдамида қориштириб таёрланади. Тайёрлашда битум 180-200 ва тўлдиргичлар 80-90 гача қиздирилади. Тайёрланган материаллар махсус иссиқ холатда сақловчилар машинада ёки 200-300 метр масофага қувурлардан битум насослар ёрдамида ташилади.
Суваланидиган гидроизоляция технологияси кандай?-Суваладиган гидроизоляция қиздириб ишлатиладиган мастикалар, қоришмалар, совуқлайин ишлатиладиган мастикалар ва қоришмалар.
Совуқ ҳолатда гидроизоляция ишлари қандай бажарилади?-Совуқ асфалт мастикаси билан олдиндан етарли даражада тайёрланган бетон, темир-бетон, шлак бетон, ғишт юзалар сувалади.
Елимланадиган гидроизоляция ишлари қандай бажарилади?-Ёпиштириладиган гидроизоляция ўрама лист, плитка холдаги материллар, гидротехника иншоотлари бор ўрама ўзи ёпишадиган материаллар.
Қаттиқ гидроизоляция ишларини бажариш технологияси нималардан ташкил топган?-Сув ўтказмайдиган битонлар металдан хосил қилинган қопламалар сув ўтказмайдиган цементли сувоқ, торгет бетондан қилинган қопламалар ва сувоқлар.
Конструктив чокларни сув сизмайдиган қилиш учун қандай ишлар бажарилади?-Босимли гидротехник иншоотлар конструктив чоклари зичлиги листли зангламайдиган металл, махсус профилли, резинали шпонкалар, асфалт ва битумли мастикалардан, шпонкалар, асфалт, резина мастика, металл, сўдали тахталар, бруслар, канатлар, ққопчиқлар, шлокаватадан фойдаланиладиган комбинациялашган ҳолдаги материаллардан тайёрланган хар хил конструкциявий сув ўтказмайдиган зичлагичларни ўрнатиш билан таъминланади.
Гидроизоляция материалларига қандай талаблар қўйилади?-Гидроизоляция турли сув таъсирига чидамли ва иссиқда эриб кетмаслиги айниқса совуқ вақтларда эластиклик қобилиятини ёқотмаслиги ҳамда хисобланган муддатгача чидаши керак.
Намдан ҳимоялаш ишларини механизациялаш қандай ҳусусиятларга эга?-Кам механизациялашганлиги сабабли кўп мехнат сарфининг талаб қилади. Ишчилар қиздириб эритилган ва тез оловланувчан материаллар билан бажарилганлигидан ишчилар учун хавфли ишларни бажариш муддати хам шунга боғлиқ.
Конструктив чокларда гидроизоляция ва зичлаш ишларини бажариш қандай хусусиятларга эга?-Қўшни конструктив блок танасига бетон ётқизишни опалубкасиз олиб боради.
Махсус гидроизоляция тури қачон ва қандай технология бўйича қўлланилади?-Махсус гидроизоляция 3 гурухдан иборат: -Секцияланадиган; -Шимдириладиган; -Иссиқдан, намдан химояланадиган.
Ашёларни шимдириш очиқ вванналардаги шимиш жараёни тезлаштириш учун автолардан ёки ички вакуумлаш усулида амалга оширилади. Шимдириш технологияси шимдириладиган материалнинг қиздириш шимдириладиган ошган қуритиш ва қиздиришни 10-50 мм чуқурликдан шимдириш ва совутишни ўз ичига олади.
Гидроизоляция ўрама материалларининг қайсиларини гидромелиоратив қурилишда қўллаш чегераланган?-Рубероид ва тол материалларининг асоси қоғоз-картондан иборат бўлгани учун улар доимий сув таъсири остида туришга чидаш беролмайди. Қоғоз картон эса чидайди. Шунинг учун бу материаллар гидротехника иншоотларининг гидроизоляциялаш учун яроқли хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |