Тез ишловчи филpтрлар
Очик тез иловчи филpтрларда филpтрловчи материал сифатида кўпинча дарё кварцли куми ишлатилади.
Санитария талабларини кондирувчи ва механик мустахкамлиги етарли бўлган бошка материаллар ҳам кўлланилиши мумкин, булардан майдаланган антрацит кўмир, керамзит, сополнинг майдаси, майдаланган тог жинслари, майдаланган мармар ва полимерлар шулар жумласидандир.
Филpтрда филpтрловчи кисм тепасидаги сув катлами 2 м дан кам бўлмаслиги керак.
Тез илувчи босимсиз филpтрланинг филpтрловчи кисмида 2,5—3 м босим йўколади.
Сув филpтрдан ўтказилгандан кейин сувдаги муаллак заррачалар филpтрловчи материал деворларига ёпишади. Сувнинг тезлиги канча катта, филpтрловчи материал доналари йирик, сувдаги ҳар хил жинсларнинг заррачалари майда бўлса, бу заррачалар кўпрок филpтрловчи катлам ичига киради.
Тез ишловчи филpтрларнинг тезлигини V ва филpтрлловчи материалнинг калинлигини h Курилиш Нормалари ва Коидалари оркали филpтрловчи материал доналари йириклигига караб олинади.
Бунда филpтрловчи
матеиал йириклиги,мм 0,5—1,2 0,7—1,5 0,9—1,8
V ҳар соатда 6 8 10
H мм 700 1200—1300 1500—2000
Битта филpтр ювилаётган вактда унга келадиган сув ошка филpтрларга боради, бу вактда мана шу филpтрлардан ўтаётган сувнинг тезлигини юкорида келтирилган тезликларга нисбатан соатига 7,5 , 10, 12 м ошириш мумкин.
Филpтрловчи катлам тагида уни кўтариб урувчи катлам бўлиб, бу катлам филpтрловчи катламни сув окизиб кетмаслиги ва филpтрни ювувчи сувнинг тенг таксимланиши учун хизмат килади. Кўтариб турувчи катлам тош ва шагалдан иборат, уларнинг йириклиги юкоридан пастга караб 2—4 дан 16—32 мм гача бўлади.
Филpтрни ювиш учун берилаётган сув филpтр юзасида тенг таксимланса филpтрловчи катлам силжиб бунинг окибатида филpтрнинг нормал ишлаши бузилади.
Филpтрнинг сув таркатувчи системаси филpтрнинг керакли элементларидан бўлиб, филpтр ишига катта таoсир килади. Бу курилма филpтрланган сувни йигиб ташкарига чикариб бериши керак, бунда филpтрлайдиган материал сув билан чикиб кетмаслиги керак.
Бу курилма филpтр ювилаётган вактда сувнинг филpтр юзаси бўйича баробар таксимланиши керак.
Сув таркатувчи система катта ва кичик каршиликли бўлиб, ҳозирги вактда катта каршиликли система кенг таркалган.
Катта каршиликли сув таркарувчи системаларда катта каршилик кувурларидаги тешиклардан ўтишда ҳосил бўлади. Кичик каршиликли системада ювадиган сув филpтр юзаси бўйича мумикн кадар баробар таркалишини таoминлаш учун ҳар хил тагликлар ишлатилиб тиркишлар ҳосил килинган.
Бизда тешигининг диаметри 10—12 мм бўлган асбестоцемент, чўян ва пўлат кувурлар кўлланилган сув таркатувчи система ишлатилмокда. Кувурлар бир-биридан 0,25—0,35 м ораликда параллел равишда филpтр тагига ёткизилади ва улар катта диаметрли кувурга ёки каналга уланади. Бу катта кувурлар коллектор дейилиб, у филpтр ўртасига, деворларга параллел килиб ўтказилади. Кичик кувурлардаги тешиклар тик ҳолда (тагида ёки юкорисида) ёки шахмат тартибида таг томонда кувур ўкига нисбатан 450 ли бурчак остида ҳар 200—250 мм масофада ўрнатилади.
Тешиклари бўлган кувур ва коллекторлардан ташкил топган филpтрнинг сув таркатувчи системасидаги йўкотиладиган босимни куйидага формуладан топиш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |