0,34:1,0:1,66
кўриниб турибдики, дарёнинг юза окимидаги лойкалик таг окимидаги лойаликдан беш марта кам экан.
Лойкаликнинг дарё кўндаланг кесими бўйича кандай таркалганлигини Е.Е.Семёнова текшириб, лойканинг майда заррачалари дарё эни бўйича нисбатанбир хил таркалганлигини кайд килди. Семёнова тажрибасида 0,05 мм дан кичик бўлган заррачалар юкориги, ўрта ва таг окимда куйидаги нисбатда таркалганлиги маoлум бўлди:
1,06:1, 01:0,76
Йириклиги 0,05 мм дан катта заррачалар дарё ўзани тубида дарёнинг юза окимидагига караганда кўп бўлган. Дарёнинг бир кўндаланг кесимидаги учта еридан намуна олиб текширилганда бундай заррачалар микдоридарё юзасидаги шундай заррачалар микдоридан 2,7, 15,9, 7,7 марта кўплиги аникланди. Шу учта жойдаги пастки окимдаги умумий лойкалик юкори окимдаги лойкаликка нисбатан 1,8 , 2,0 , 3,7 марта кўп бўлган. Юкоридаги оким дейилганда дарё тўла чукурлигининг сув бетидан ҳисоблангандаги 0,23 кисми, пастки оким дейилганда сув бетидан ҳисоблаганда 0,9 кисми кўзда тутилган.
И.М.Луценко Амударё,Чирчик, Зарафшон дарёларининг лойкалигини текшириб, дарё чукурлиги ошиб бориши билан унда майда (0,05 мм дан кичик), ўрта (0,05-0,25 мм) ва катта (0,25 мм дан катта) заррачалар ҳисобига лойка ошиб боришини кайд килди.
Заррачалар майда бўлган сари оким чукурлиги бўйича бароабр таркалишини, заррачалар катта бўлган сари оким чукурлиги бўйича унинг микдори ошиб бориши текшириш натижаларидан маoлум.
Окимнинг тик кесимидаги бир нуктадан олинган сувдаги лойка дарё ўзани кўндаланг кесими ўртача лойкалигидан тўрт- етти марта ёки ўн ва ҳатто 100 марта кам бўлиши мумкин экан.
И.М.Луценко лойканинг дарё эни бўйича таркалишини текшириб, бу лойкалик дарё ўзани кесими ўртача лойкалигидан 10-20% га ўзгариши, айрим вактларда анчагина ўзгаришини кўрсатади.
Бунда майда заррачалар катта заррачаларга нисбатан дарё кесими бўйича баробар таркалар экан.
Сувнинг ўк окимида катта заррачалар кўп бўлиши ва бу заррачалар микдори ўртача 50-70% ини ташкил килиши мумкин.
Демак, дарё чукурлиги бўйлаб лойканинг(0,01 мм дан кичик) майда заррачалари баробар таркалар экан. Дарёнинг чукурлиги канча оша борса, катта заррачалар микдори ҳам ошиб боради. Яна лойканинг чукурлик бўйича ўзгариши окимнинг характерига боглик бўлиб, окимда турбулент ҳаракат катта бўлса, лойка чукурлик бўйича шунча тенг таркалади.
И.М.Луценко Ўрта Осиё дарёлари таг окимидаги лойка микдорини текшириб (тубидан 20 см юкорида), бундаги лойка тик окимдаги ўртача лойкадан 26% кўп бўлишини аниклади.
4-Мавзу. Очиқ ва ер ости сув таъминоти манбалари Сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни мухофаза қилиш тадбирлари. Асосий сув истеъмол қилувчилар турлари: ҳўжалик ичимлик сувлар, саноат сувлар, ёнгин ўчириш сувлар ва бошқалар.
Режа. Ер ости сув таъминоти манбалари.
Сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни мухофаза қилиш тадбирлари.
Асосий сув истеъмол қилувчилар турлари: ҳўжалик ичимлик сувлар, саноат сувлар, ёнгин ўчириш сувлар ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |