Турар -жой ва саноат корхоналари сув
таoминоти системалари, схемалари ва уларнинг асосий элементлари
Турар-жой сув таoминоти системаси схемалари аввалом бор манбаага богликдир. Кўп холларда дарё сувларидан фойдаланиладиган схемалар учрайди. Ушбу схемага асосан ичимлик учун сув дарёдан сув кабул килиб олувчи иншоотларга келиб куйилади. Бирламчи насос станциялари ёрдамида тозалаш иншоотларига юборилади. Тозаланган сув тоза сув идишларига йигилади ва иккиламчи насос станциялари ёрдамида водоводлар ва магистралp турбопроводлар оркали водопровод тармогига юборилади. Водопровод тармоги оркали эса кварталлар, туманлар ва алоҳида жойлашган истеoмолчиларга таксимланади (6-7схема)
7-схема. Сув таoминоти схемалари. а-тармокланган,
б-ҳалкасимон.
Ахоли яшайдиган худудларда (кўп холларда энг баланд ерга) тоза сувни саклаш учун, босимни ва сув сарфини бир хил ушлаб туриш учун босимли сув идишлари жойлаштирилади.
Агар ер ости сув манбааси танланган бўлса, у ҳолда схема анча соддалашади. Ушбу схемада тозалагич иншоотлари, иккиламчи насос станцияси бўлмайди.
Схемада икки ва ундан ортик сув манбаалари бўлиши мумкин. Агарда сув манбааси истеoмолчилардан анча юкорида жойлашган бўлса насос станцияларсиз сувни юкоридан пастга окишидан фойдаланиб (босимсиз) схема тузиш мумкин.
Саноат корхоналари сув таoминоти системаларини схемалари уларда мавжуд технологик жараёнлар хилма-хиллиги туфайли сув сифатига кўйилган талаблар турлича бўлганлиги учун мураккаброк бўлади. Саноат корхоналари сув таoминоти схемалари одатдагидек (яoни манбаадан сув олинади-ишлатилади-тозаланади ва сув ҳавзасига юборилади) ва айланма (яoни сув манбадан олиниб ишлатилиб тозалангач яна кайта ишлатиш учун юборилади) бўлиши мумкин.
Ҳозирги кунда кўпрок айланма сув таoминоти схемалари кўлланилмокда. Чунки бу холда тоза сув тежаланиб, сув хавзалари ифлосланиши камаяди.
Сув таoминоти схемалари таркибига
кирувчи асосий элементлар ва иншоотлаР
Сув таoминоти схемалари турига караб уларнинг таркибига кирувчи иншоотлар ўзгариши мумкин.
Ер ости манбааларидан фойдаланувчи схемалар таркиби куйидагича бўлиши мумкин:
Сув манбааси (дарё, сув омбори, канал, кўл, денгиз).
Сув кабул килувчи курилмалар.
Бирламчи насос станциялари.
Тозалаш иншоотлари.
Тоза сув идишлари (резервуарлар).
Иккиламчи насос станцияси.
Босимли сув идишлари.
Водопровод тармоги.
Водопровод кудуклари.
Бошкарув ўлчов жиҳозлари.
Ер ости сув манбаларидан фойдаланиб тузилган схемалар.
1. Сув манбааси (артезан сувлари, булок сувлари, кудук сувла
ри, ва ҳ.к.о).
2. Насос станцияси.
3. Водопровод тармоги
4. Босимли сув идишлари.
5. Тоза сув идишлари.
6. Водопровод кудуклари.
7. Бошкарув ўлчов жиҳозлари.
1-Мавзу. «Сув таъминоти ва канализация асослари» фани хақида маълумотлар. Сув билан таъминлаш ва сув истеъмолининг манбаилари
|
Название
|
1-Мавзу. «Сув таъминоти ва канализация асослари» фани хақида маълумотлар. Сув билан таъминлаш ва сув истеъмолининг манбаилари
|
страница
|
2/6
|
Дата
|
02.09.2013
|
Размер
|
0.96 Mb.
|
Тип
|
Документы
|
|
скачать
|
|
1 2 3 4 5 6
Do'stlaringiz bilan baham: |