1-mavzu: Sug`urtaning iqtisodiy mohiyati va funksiyalari. Reja: Sug‘urta nazariyasining kelib chiqish tarixi. Sug‘urta nazariyasi predmeti va ob’ekti



Download 453,58 Kb.
bet42/91
Sana30.04.2022
Hajmi453,58 Kb.
#599086
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   91
Bog'liq
sug\'urta ishi

2-савол баёни: Ҳар қандай суғурта тури бўйича тарифлар ҳисоб-китоби (актуар ҳисоб-китоблар)да аниқ суғурта объектининг қиймати ҳисоблаб чиқилади. Умуман актуар ҳисоб-китоблар ёрдамида суғурта хизматини ҳамда суғуртачи томонидан суғурталанувчига кўрсатиладиган хизматининг қанча туриши аниқланади.
Суғуртани амалга ошириш харажатларини ҳисоблаш (actuary) деб аталади. Унинг ёрдамида шартнома бўйича суғурта мукофотлари ҳамда суғуртачининг иш юритиш харажатлари суммаси, яъни мазкур хизмат таннархи ҳисоблаб чиқилади. Суғурта фаолиятида актуар ҳисоб-китобларнинг ўзига хос томонлари ҳам мавжуд ва улар қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади:
-баҳоланаётган рисклар доимо эҳтимоллик характерига эга бўлиши;
-айрим йилларда умумий қонуниятларга зид туркум тасодифий ҳодисалар юз бериши, уларнинг таъсири, ўз навбатида, суғурта ташкилотидан талаб этиладиган суғурта қопламаси тўлови суммвсининг сезиларли ўзгаришини тақозо этади;
-суғуртачи томонидан кўрсатилаётган хизмат таннархи суғурта муносабатлари йиқиндисидан келтирилиб чиқарилиши;
-суғуртачи ихтиёрида бўладиган махсус захирани ажратиш, унинг оптимал ҳахмини аниқлаш талаб этилиши;
-суғурта шартномалари кўрсаткичларини (инглизча «storno») башорат қилиш ҳамда улар бўйича эксперт баҳоси талаб этилиши;
- қарз (ссуда) фоизлари меъёрларини ва аниқ вақт оралиқида уларнинг ўзгариш анъаналарини тадқиқ этиш тақозо этилиши;
-суғурта ҳодисаси Билан боғлиқ ҳолда тўлиқ ёки қисман зарарлар юзага келиши ҳамда улар катталигининг кенглик ва вақтда тақсимланишига махсус жадваллар ёрдамида ўзгаришлар киритиш талаби намоён бўлиши;
-эквивалентлик тамойилига амал қилиш, яъни суғурта мукофотлари ва суқурта ташкилоти томонидан тариф даврида кўрсатилаётган суғурта таъминоти ўртасида ўзаро тенглик ўрнатилиши тақозо этилиши;
-умумий суғурта доирасила рискларни аниқлаштириш ва уларни гуруҳлаш талаб этилиши кабилар.
Суғурта тўловлари ҳажмининг ҳисоб-китоблари айнан бир мамлакат, алоҳида бир ҳудуднинг ўзига хос томонларини инобатга олган ҳолда, шунингдек риск юз бериши эҳтимолининг вақт ва кенгликдаги хилма-хиллиги асосида аниқланади.Масалан, суғурталанган объектлар сони 100 та, ҳар бир объект бўйича суғурта суммаси 2 млн. сўм бўлса, риск эҳтимоли 2 фоиз даражасида (0,02 х 100 х 2 млн. сўм ) ҳамда зарар суғурта суммасига тенг ёки ундан катта бўлганида , мазкур умумий суғурта доирасидаги бу суғурта тури бўйича йиллик суғурта қопламаси, яъни нетто-ставка айнан 4 млн. сўмни ташкил этади.
Аниқланган суғурта қопламасини суғурталанган объектлар сонига бўлсак, умумий суғурта захирасига ҳар бир суғурталанувчи томонидан тўланиши керак бўлган суғурта мукофоти 40 минг сўм (0,02 х 2 млн. сўм) эканлиги аниқланади. Ҳар бир суғурталанувчи айнан шунча суғурта мукофотини тўлаши керак. Суғурта суммасининг бирлиги сифатида 1000, 100 ёки 1 сўм олиниши мумкин.
Тариф ставкаси ёрдамида ҳар бир суғурталанувчи томонидан суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта мукофоти аниқланади. Бунинг учун шартномада қайд этилган суғурта суммаси тариф ставкасига кўпайтирилади. Масалан, тариф ставкаси ҳар 100 сўмдан 2 сўм даражасида белгиланган бўлса, шартнома бўйича суғурта суммаси 5 млн. сўмга тенг бўлганда, суғурта мукофотининг катталиги қуйидагича аниқланади:
( 2 сўм х 5 млн. сўм ) : 100 сўм = 100 000 сўм.



Download 453,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish