1-мавзу: “Солиқлар ва солиққа тортиш” фанининг предмети



Download 60,11 Kb.
bet1/19
Sana25.05.2023
Hajmi60,11 Kb.
#943750
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1 маъруза Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фони буйича


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


Солиқлар ва суғирта кафедраси
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими


1-маъруза


Мавзу: «Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими» фанининг предмети ва вазифалари (TAX113)


Маърузачи: Р.Ю.Хўжақулов
Давлат солиқ қўмитаси Бюджет даромадларини
прогнозлаштириш департаменти директори



Тошкент – 2022

Маъруза режаси





  1. «Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими» фанининг предмети ва вазифалари, фанни ўқитишнинг зарурлиги, унинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.

  2. «Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими» фанининг мутахассис кадрларни тайёрлашдаги роли.

  3. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими тузилиши, солиқ тизимида ундириладиган солиқлар ва йиғимлар.

  4. Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда солиқлар ва йиғимларнинг аҳамияти.

1.«Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими» фанининг предмети
ва ўрганиш усуллари



«Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими» фанининг предмети
ва вазифалари, фанни ўқитишнинг зарурлиги, унинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги.

Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фанининг бошқа фанлар сингари ўзига хос предмет ва вазифалари мавжуд. Бу фанни ўқитишнинг зарурлиги бозор иқтисодиёти муносабатлари ичида солиқ муносабатларининг аҳамияти ўсиб бораётганлигидан келиб чиқади.
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фани солиқ воқеъликларини (ҳаракатларини) чуқур ўрганиш асосида зарурий хулосалар чиқариб, уларни амалиётга тадбиқ этиш йўлларини ўргатади.
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фани солиқ амалиётидаги энг тўғри, энг мукаммал ва энг прогрессив воқеъликларни ўрганиб, амалиёт учун худди бир дастурий амалдай ёритиб боради. Назария воқеьликларни амалиётдан олади ва яна амалиётга энг тўғри, маъқул ва илғор тажрибалар олиниб амалиётга йўл кўрсатиш учун ўргатилади.
Демак, назария амалиёт учун керак ва амалиёт учун компас, барометр, йўл бошловчи вазифасини бажаради. Назариясиз амалиёт йўлдан адашган йўловчидир. Назарияни чуқур билган амалиётчи ҳар қандай ўзгаришларда ҳам ишлаб кета олади ва йўлдан адашмайди.
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фанини ўқитишнинг зарурлиги амалиётда йўлдан адашмаслик, кераксиз солиқлар бўйича ўзгартишларга йўл қўймаслик, амалиётда истиқболли қадамлар ташлаш учун ва катта муваффақиятларга эришиш учун ҳам зарурдир.
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фани солиқ назарияси фани билан чамбарчас боғлиқдир, унинг махсус бўлими, яъни чуқурлаштирилган ва кенгайтирилган бўлимидир. Чунки солиқ назарияси қонуниятлари умумиқтисодий назария қонуниятларидан четга чиқиб кета олмайди, уларга асосланади ва ривожлантирилади.
Солиқ муносабатлари молия муносабатларининг таркибий қисми бўлганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фани ҳам молия назарияси фани билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фанининг ўзига хос хусусиятлари солиқ тўловчилар билан давлат ўртасидаги мажбурий характерга эга бўлган пул муносабатларини ўргатади.
Ўзбекистон Республикаси солиқ тизими фани давлат бюджети фани билан ҳам ўзаро боғлиқдир. Чунки солиқлар охир оқибатда бюджет даромадларини шакллантиради. Солиқлар (даромадлар) бўлмаса бюджет муносабатларининг ўзи бўлмайди. Бу фан чет мамлакатлар солиқ тизими, молиявий ҳисоб, солиқ қонунчилиги асослари, солиқларни прогноз қилиш фанлари билан ҳам чамбарчас боғлиқдир.

Download 60,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish