Д. Участка комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади
9. Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисида ҳаммани таништириш учун қандай чора кўрилади? А. Баённома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади
В. Баённоманинг асл нусхаси участка комиссияси биносига имкон қадар тез осиб қўйилади
С. Баённоманинг кўчирма нусхаси участка комиссияси биносига камида қирқ саккиз соатга дарҳол осиб қўйилади Д. Бу ҳақидаги маълумотни участка комиссияси раиси беради
10. Соат 20.00 га қадар референдум участкасига етиб келган, бироқ ҳали овоз беришга улгурмаган овоз берувчи фуқароларга ... А. 20.00 овоз бериш жараёни тугаганлигини тушинтириб чиқариб юборилади
В. 20.00 кириш мумкин эмаслиги тўғрисида тушинтириш беради
С. овоз бериш учун имконият берилади Д. Изоҳ бериш шарт эмас
11. Овоз бериш қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга ... А. Мумкин
В. Раис ҳал этиши мумкин
С. йўл қўйилмайди Д. Округ комиссияси раиси рухсат бериши мумкин
12. Фойдаланилмаган ва бузилган бюллетенлар қандай тартибда бекор қилинади? А. юқори чап бурчагини кесиш орқали бекор қилинади
В. овоз бериш бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилинади
С. Тўғри жавоб йўқ
Д. юқори чап бурчагини кесиш ва овоз бериш бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилинади 13. Овоз берувчи фуқаролар рўйхати ва овоз берувчи фуқаролар рўйхати иловасининг ҳар бир варағига ... А. Участка бўйича бюллетенлар сони киритилади
В. Жами округ бўйича бюллетенлар сони киритилади
С. шу варақ бўйича бюллетен олганларнинг умумий сони киритилади Д. шу варақ бўйича бекор бўлган бюллетенларнинг умумий сони киритилади
14. Референдум қутиларидаги бир марталик пломбадаги мавжуд рақамлар қандай маълумот билан солиштирилади?