ПСИХОЛОГНИНГ ПСИХОПРОФИЛАКТИК ИШЛАРИ Амалиётчи пситхологлар иш тажрибасини таҳлил қилиб, биз психологик хизмат доирасида алоҳида диагностик иш, алоҳида коррекцион иш ҳақида гапириш мумкин эмас деган хулосага келдик. Психологик хизматда диагностик - ривожланувчи йўналишлар ишнинг ягона йўналишлардир. Д.Б. Элькониннинг таъкидлашича, болаларни танлаш учун, аниқланган четлашишларни тузатиш мақсадида психик таракқиётни назорат қилишга йўналтирилган махсус диагностика зарур. Унинг таъкидлашича, тараққиётда бўлиши мумкин бўлган четлашишларни эртароқ тузатиш учун психик тараққиётни назорат қилиш зарур. Амалиётчи психолог фақатгина диагноз қўйиш билан чекланмасдан, кейинги ривожланиш дастурини ишлаб чиқиш билан чекланмасдан, ўзи берган тавсияларнинг бажарилишини назорат қилади, коррекцион ва ривожлантирувчи ишларни ўзи ҳам олиб беради.
Амалиётчи психологнинг диагностик - коррекцион иши мураккаб фаолият турларидан бири бўлиб, махсус пситхологик тайёргарликни талаб қилади. Амалиётчи психологнинг диагностик - коррекцион фаолияти мураккаб, жавобгарликни талаб қилиши билан бирга, кам ишлагандир. Бу жараён биринчи бўлиб, тарбияси қийин ва нормал болаларни ўрганишга бағишланган педалогик тадқикотларда Л.С. Выготский томонидан қўлланган. Бу схема бўйича И. Шванцар шахс тараққиётини диагностика қилишнинг босқичли экспериментал-психологик нуқтаи назарини таклиф этади.
Бу босқичлар қуйидагилар: Психологга расмий илтимос.
Психологик муаммони аниқлаш.
Тадқиқот методини танлаш.
Психологик диагноз қўйиш
Амалий тавсиялар
Психологнинг расмий илтимосга жавоб тарзидаги ишини биринчи нуқтаи назар сифатида психологнинг ёки бу тарбияси қийин ўқувчига нибатан ўқитувчининг маълум ижтимоий талабига жавобини кўрсатиш мумкин. Бу ҳолда ўқувчига «тарбияси қийин» ташҳизи /диагнози/ ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, вояга етмаганлар иши бўйича назорат ходимлари томонидан қўйилган бўлади. Психологнинг вазифаси-қийинчиликларнинг сабабларини аниқлаш ва уларга мос тузатиш /коррекция/ методларини топишдан иборат.
Психопрофилактик иш-амалиётчи психологнинг энг кам ишланган фаолияти турларидан бири ҳисобланади. Психопрофилактика муаммолари кўпроқ америка адабиётларида акс этган.
Психопрофилактикада уч босқич ажратиб кўрсатилади: Биринчи босқич дастлабки профилактика деб аталади. Бу босқич психолог соғ болалар билан ишлайди ёки мактабдаги барча ўқувчиларни қамраб олади. Кўпчилик муаллифларнинг таъкидлашича, мактаб психик соғлиқ профилактикаси учун қулай ҳисобланади. Улар мактаб психологларини дастлабки профилактикани ўтказадиган мутахассислар деб тан оладилар.
Иккинчи босқич профилактика муаммолари мавжуд болаларга қаратилади. Унинг мақсади - ўқишдаги ва хулқ - атвордаги қйинчиликларни иложи борича эрта аниқлаб, уларни йўқотишдан иборатдир. Икки босқичда ота-оналар ва ўқитувчиларга маслаҳатни ҳам ўз ичига олади /боланинг ўқиши ўзгариши учун таълим услубини ўзгартириш/.
Учинчи босқич. Психолог ўқишдаги ва хулқ - атвордаги яққол кўриниб турадиган муаммолари бор болаларга ўз диққатини қаратади. Профилактиканинг дастлабки мақсади - жиддий психологик қийинчиликларни ва муаммоларни йўкотиш ва тузатишдан иборат. Психолог олдида келган бола билан алоҳида иғлайди. Мактаб психологининг асосий кучи уч босқичга яъни «тарбияси қийин» болаларга қаратилади ва ўқувчиларнинг асосий қисми психолог эътиборидан четда қолиб кетади.
Ҳозирги америка психологлари мактаблардаги психологик хизматни психик соғлиқни хизмати сифатида фаолият кўрсатишнинг тарафдори бўлиб чиқмоқдалар.
Психопрофилака амалиётчи психолог фаолиятининг махсус тури бўлиб, мактабдаги барча ўқувчиларнинг ақлан таъминлашнинг шарт-шароитларини яратишдан иборат.
Шундай қилиб, психолог профилактик ишининг асосий вазифалари қуйидагилар: ҳар бир ёш босқичида инсоннинг шахс сифатида шаклланиши, ақлан баркамолликни таъминлашнинг оқилона шарт-шароитларини яратиш;
2. шахс камолоти ва интеллектуал тараққиёти бўсағасида вужудга келиши мумкин бўлган психологик нуқсонлар ва бузилишларни ўз вақтини олдини олиш ҳисобланади.