1-mavzu: Pedagogika nazariyasi fanining mazmuni, maqsad, vazifalari va nazariy asoslari Reja


ПСИХОЛОГНИНГ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ВА КОРРЕКЦИОН ИШЛАРИ



Download 347,42 Kb.
bet20/57
Sana19.05.2022
Hajmi347,42 Kb.
#604861
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57
Bog'liq
Pedagogika nazariyasi9

ПСИХОЛОГНИНГ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ВА КОРРЕКЦИОН ИШЛАРИ.

Психологик хизматнинг ушбу йўналиши психологдан инсон шахси ва индивидуаллигини таркиб топтириш жарёнида фаол ўиштирок этишни тақозо қилади. Халқ таълими тизимидаги психологнинг вазифаси психологик хизматни муайян ҳолда, мезонга асосланиб ташкил қилишдан иборат бўлиб, ёш давр хусусиятларига биноан психиканинг ривожланиши, шахснинг шаклланиши қонуниятларини амалиётга татбиқ этиш, ўқитувчилар жамоасига болалар, ўқувчилар ва талабалар таълим ва тарбиясини индивидуаллаштиришда ёрдамлашиш, уларнинг қобилияти, майлини ўсиш даражасига қараб ўқитувчиларга коррекцион ишларни амалга оширишда кўрсатмалар бериш. Психологик хизматнинг ушбу йўналишида алоҳида аҳамият касб этадиган нарса-бу болалар, ўқувчилар, талабалар ўсишида кечикиш, уларда хулқнинг бузилиши, таълимда ўзлаштиришнинг ёмонлашуви кабиларни ўрганиш ҳисобланади.


Психолог болалар, ўқувчилар, талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳамда жадал ривожланишини ҳисобга олувчи, уларни психикасининг барча жабҳаларини қамраб олувчи динамик тараққиётга кафолат берувчи дастур ишлаб чиқаришга бутун фаолиятини йўналтиради, ижтимоий ўсиш талабига жавоб берувчи, умуминсоний, этнопсихологик хусусиятлар муҳитида камолатга интилувчи шахсни таркиб топтиришни бош мақсад деб танлайди.
Амалий психолог болалар, ўқувчилар, талабаларнинг психик тараққиётдаги, хулқ - атвор муамаласидаги нуқсонлар ва ҳамда камчиликларни аста-секин тузатиш, коррекция қилиш дастурини ишлаб чиқаради ва амалиётга уни татбиқ этади. Бунинг учун улар билан махсус машғулотлар бузилишни камайтириш ўтказади, ижодий қобилиятларни ўстириш мақсадида тренинглар олиб боради.
Коррекцион фаолиятнинг психологик қисми мутахассислар томонидан амалга оширилади. Мазкур ишнинг педагогик жиҳати эса психологнинг педагоглар, ота-оналар билан ҳамкорлигида ўтказилади ва бутун масъулият унинг зиммасига тушади.
Ривожлантирувчи ва коррекцион ишлар психолог томонидан ҳар хил шаклларда, вазиятларда ва қилинади:
а) Амалий психологнинг махсус иши,
б) машғулоти айрим болалар, ўқувчилар, талабалар гуруҳига тарбиявий таъсир ўтказишга йўналтирилган бўлади,
в) ота-оналар педагогик жамоа иштирокида тарбиявий тадбирлар тарзида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.
Ривожлантирувчи психокоррекцион ишлар дастурини шундай тузиш керакки, унда коррекцион ишга жалб қилинувчилар гуруҳининг қадриятига йўналганлиги, этнопсихологик ва этно маданиятга хусусиятлари ҳисобга олиниши лозим.
Психодиагностик тадқиқотлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилади.
1. Диагностика учун маълумотларни олиш. Бунда бола психик ҳолати ва шахси хусусиятлари баъзи белгиларининг кўринишларини ўрганиш мақсадида тадқиқот олиб борилади. Тадқиқотда олинган маълумотлар ёрдамчи характерга эга бўлиб хулқ - атворининг ҳақиқий кузатилган хусусиятлари, унинг психик функциялари, тараққиёт даражаси билан таққослашда фойдаланилади. М, дарсда ўқувчи диққатининг барқарор эмаслиги, диққатини бир жойга тўплашга қийналиши, ақлий иш қобилиятининг пастлиги, тез чалғиши ва бошқалар билан ажралиб туради. Лекин хулқ - атворнинг кўрсатилган белгилари бола хулқ-атвори эҳтиёжлари ва мотивлари иерархиясининг /босқичма-босқич/ ўзгариши натижаси бўлиши мумкин. Бунда ўқитувчи шахс нормал ҳолати кўринишларидан бирига ёки мия етишмовчилигининг функционал белгиларига дуч келади. Иккала ҳолатда ҳам у ёки бу ўқувчи ўзлаштириши ва интизомнинг пасайиши ташқаридан сезилса-да, психодиагностик тадқиқотларда ўрганилаётган ўзгаришлар манбаалари, ривожланиши ва келгусида қандай бўлиши, психологик ҳолат белгилари ҳам ўрганилади.
Психодиагностик тадқиқотлар бола психик функциялари ривожланиш даражасининг, ақлий тараққиёт даражаси, ёш ва маълумот билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш учун ҳам ўтказилади. Бу тадқиқотлар болада маълум қизиқишлар, амалий малакалар ва касб танлаш пайти келганда жуда муҳимдир.
2. Психик тараққиёт ўзгаришини ўрганиш учун зарур маълумотларни тўплаш. Агар «кўндаланг кесим» методлари орқали психодиагностик тадқиқот маълум босқичда бола психик тараққиёти даражасини, яъни психик функциялар ривожланиши лолзарб зонаси аниқланадиган бўлса, «узунасига кесим» (лонгитюд) психодиагностик тадқиқотларда бола психик ҳаёти тараққиёти хусусиятлари ривожланишида, яъни таълим ва тарбия жараёнида ўрганилади.
3. Ақлий заифлик даражасини ёки бошдан кечирган касаллик туфайли психик камчиликларни аниқлашга қаратилган психодиагностик тадқиқотлар махсус ёки ёрдамчи мактабда ўқиши хақида масала ҳал бўлаётганда тиббий педагогик хайъат (комиссия) томонидан фойдаланиши мумкин.
4. Болада пайдо бўлган етарлича ўрганилмаган янги психик ҳолатларни таҳлил қилиш учун илмий мақсадда психологик тадқиқот ўтказиш. Вазифа бундай қўйилганда, тадқиқотчиларни қизиқтирган масала бўйича катта гуруҳларда тадқиқотлар ўтказилади. У ерда олинган натижаларнинг статистик ишончлилиги муҳим аҳамият касб этади.

Download 347,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish