1-мавзу: Ҳозирги замон ҳУҚУҚи ва унинг моҳияти ҳАҚидаги концепциялар



Download 56,24 Kb.
bet1/6
Sana24.06.2022
Hajmi56,24 Kb.
#698598
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-м. Маъруза матни[1]


1-мавзу:
ҲОЗИРГИ ЗАМОН ҲУҚУҚИ ВА УНИНГ МОҲИЯТИ ҲАҚИДАГИ КОНЦЕПЦИЯЛАР
РЕЖА:

  1. Ҳуқуқни тушунишдаги плюрализм.

  2. Легизм ва унинг моҳияти.

  3. Юснатурализм ва унинг мазмуни.

  4. Юридик либертаризм.

  5. Ҳуқуқ ва қонунни фарқлаш.

  6. Юридик онтология, гносеология ва аксиология.

  7. Либертар ҳуқуқни тушуниш шароитида ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари

1.Ҳуқуқни тушунишдаги плюрализм
Замонавий ҳуқуқ назариясининг муҳим бир йўналиши – бу ҳуқуқни тушуниш масаласидир. Шу боис ҳам Юриспруденция учун унинг негизида ётувчи ҳуқуқни тушуниш (ҳуқуқ тушунчаси)нинг у ёки бу типи бош ва асосий аҳамият касб этади. Айнан ҳуқуқни тушунишнинг типи юридик билишнинг парадигмаси, принципи ва намунаси (мазмун модели)ни, хусусан юриспруденция тегишли концепциясининг илмий-ҳуқуқий мазмунини, предмет ва методини белгилаб беради1.
Б
Ҳуқуқни тушуниш – бу ҳуқуқни билиш, уни идрок этиш ва унга муайян муносабатда бўлишни ўз ичига олувчи инсоннинг мақсадга йўналтирилган фикрлаш фаолияти жараёнини ва натижасини ўзида акс эттирадиган, ҳар доим инсон онги билан узвий боғлиқ бўлган ҳамда ҳуқуқ тушунчаси, ҳуқуқ моҳияти, ҳуқуқнинг ижтимоий қиймати каби таркибий элементлардан таркиб топган илмий категориядир.
у ҳар қандай изчил, тизимли асослантирилган, ривожланган ва ташкиллашган назария (хусусан юридик назария доирасида ҳам) тушунчанинг илмий билиш мақоми ва аҳамияти билан белгиланади. Ҳуқуқ тушунчасида илмий-мавҳум (концентрациялашган ва ихчам) кўринишда муайян юридик назария, юриспруденция муайян концепциясининг назарий-ҳуқуқий маъноси ва мазмуни акс этади. Агар ҳуқуқ тушунчаси - бу ихчам (сиқиқ) ҳолдаги юридик назария бўлса, юридик назария эса, - бу ҳуқуқнинг ёйиқ (кенгайтирилган) тушунчасидир. Яхлит юридик фан эса (ҳуқуқ ҳақидаги мажмуавий назарий фан сифатида) ҳуқуқ тушунчасини муайян назария кўринишида изчил ва тўла очиб беришдан иборат.

Юридик адабиётда ҳуқуқни тушунишнинг турли типлари мавжуд, аниқроғи ҳуқуқий фикр тарихида ва юриспруденция назариясида ҳуқуқни тушунишнинг асосан икки типлари ўзаро ҳақиқатга даъво қилиб келишади:



  1. юридик (jus – ҳуқуқ);

  2. легистик (lex – қонун).

Ҳуқуқни тушунишнинг ушбу икки типлари ўртасидаги фарқ қуйидагича. Легистик ёндошувга кўра, ҳуқуқ - бу давлат (унинг ҳокимияти, эрки-хоҳиши, ихтиёри)нинг ижоди, маҳсули бўлиб, у расмий ҳокимиятнинг амри (мажбурий кўрсатмаси, қоидаси, нормаси, ҳужжати, акти). Бунда ҳуқуқ давлатнинг расмий, мажбурлов қоидаларига тенглаштирилади, яъни позитив ҳуқуқнинг формал манбаларига, яъни мазкур вақтда ва мазкур жойда қонуний кучга эга бўлган йиғма маънодаги қонунга олиб келинади, ҳуқуқ билан қонун тенглаштирилади.
Ҳуқуқ билан қонун (позитив ҳуқуқ)ни бундай легистик тенглаштириш моҳиятига кўра айнан легистик позитивизм бўлган “юридик позитивизм”нинг принципи ва маъноси ҳисобланади.
Легистик (позитивистик) ҳуқуқ тушуниш ҳуқуққа нисбатан турли этатистик, авторитар, деспотик, диктаторлик, тоталитар ҳуқуққа ёндошувларга хос.
Легизм - ҳуқуқни давлат амри, мажбурий қоидалар деб тушунишдир. Легизм ҳуқуқни авторитар тушунишнинг норматив ифодасидир (Гоббс ва б.) Улар ҳуқуқ ва қонунни тенглаштирадилар, ўз эътиборини амалдаги (позитив) ҳуқуққа қаратадилар2.
Легистлар ҳуқуқнинг моҳияти, ғояси, қиймати каби тушунчаларни хом хаёл, қуруқ гап деб инкор қиладилар. Шу боисдан ҳам улар табиий ҳуқуқ назариясини доимий танқид остига олишади.
Ҳуқуқни тушунишнинг юридик типи учун, аксинча, ҳуқуқ ва қонун (позитив ҳуқуқ)ни фарқлашнинг у ёки бу варианти характерли ҳисобланади. Бунда ҳуқуқ деганда қонун ўрнатувчи (давлат) ҳокимиятининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган объектив ҳодиса тушунилиб, бу ҳодиса бошқа ижтимоий ҳодисалардан ўзининг объектив табиати ва хусусияти, ўз моҳияти, фарқловчи тамойили (алоҳида ижтимоий регулятор сифатида) билан фарқланади.
Ҳуқуқни тушунишнинг юридик (антилегистик) типи доирасида икки турли ёндошув фарқланади:
1.позитив ҳуқуққа қарама-қарши қўйилувчи табиий ҳуқуқни тан олишга асосланган табиий-ҳуқуқий ёндошув - юснатурализм (антипозитив);
2. ҳуқуқ билан қонун(позитив ҳуқуқ) ни фарқлашга асосланувчи ва ҳуқуқ деганда табиий ҳуқуқни эмас, балки (ҳуқуқнинг моҳияти ва фарқловчи принципи сифатида) формал тенглик прниципининг мавжудлиги ва норматив ифодасини назарда тутувчи (ҳуқуқни тушуниш умумий назарияси позициясидан ривожлантирилувчи) либертар-юридик ёндошув - юридик либертаризм.
Бунда формал тенглик принципи ҳуқуқий шакл (ҳуқуқий муносабатлар шакли сифатида)нинг ягона мазмунини ташкил этувчи 3 элементнинг бирлиги сифатида намоён бўлади:
1) норма ва тенглик ўлчовининг мавҳум-формал умумийлиги (норма ва ўлчовнинг ҳамма учун тенглиги);
2) эркинлик;
3) адолат.
Муносабатлар шакли сифатида ҳуқуқни бундай муносабатларнинг фактик мазмуни билан аралаштириб юбориш мумкин эмас. Айтиш муҳимки, мазкур элементлар нафақат бир-бирларини тўлдиради, шу билан бирга бир-бирларини тақозо этади ва назарда тутади, чунки улар ягона ҳуқуқий асос - формал тенглик принципи (шу билан бирга муносабатларнинг ҳуқуқий шакли) нинг турли жиҳатларидирлар.
Ҳуқуқни тушуниш умумий назарияси нуқтаи назаридан табиий-ҳуқуқий ёндошув ва либертар формал-юридик ёндошув юридик ҳуқуқни тушунишнинг турли шакллари сифатида ҳуқуққа нисбатан назарий ёндошув, назарий-ҳуқуқий фикр соҳасида тараққиётнинг вужудга келиши, чуқурлашуви ва ривожланишининг босқичлари ва даражаларини англатади.
Либертар ёндошув ҳуқуқ билан қонун нисбати ва фарқланишининг барча шаклларини - улар ўртасидаги қарама-қаршиликдан (ҳуқуққа зид, ҳуқуқни бузувчи қонун ҳолатида) то уларнинг мос келишигача (ҳуқуқий қонун ҳолатида) бўлган шаклларини ўз ичига олади.

Download 56,24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish