1. Мавзу: Оила социологияси фанининг шаклланиш босқичлари



Download 0,69 Mb.
bet23/41
Sana25.02.2022
Hajmi0,69 Mb.
#312323
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   41
Bog'liq
Оила социологияси комплекс

ОИЛА ВА ҚОНУН


Одатда никоҳ кўргандан сўнг тўпланган мол мулк икаласини мулки хисобланади. Улар қуйидагилар:

  1. Биргаликдаги топган кирими

  2. Мулк (қимматли қоьозлар, машина, уй, комерсияга қўйилган пул, кредит)

  3. Шахсий номига расмийлаштирилган мулк

Хаттоки эркак маълум вақт ишламай юрган вақтда аёл ишлаб топган мулк ҳам ўртада.
Турмуш қургунча берилган сеп бойлик ёки киёвнинг ота онаси машина ё уй унинг шахсий мулки ҳисобланади.
Шахсий қимматбахо буюмлардан ташқари шахсий ўзи ишлатадиган буюмлар.
Масалан: касбга керакли нарсалар, хоббиси (марка, мастер тикувчилиги ва.х.к)
Агар конуний бўлинаётган мулк яъни шахсий мулк капитал ремонт биргаликда қилинган бўлса у ҳам хисобга олинади.
Баъзида эр-хотин ўртасидаги мулк ўзаро келишув булинс хеч кандай норозичилик бўлмаса осон бўлинади. Хохламаса суд орқали бўлинади. Баъзи мулкни пулга баҳолаб тенг ярми пулни беради.
Фарзандга тегишли буюм бола кимни қарамоьида бўлса ўша билан қолади. Балоьат ёшига етгандан болалар учу тўпланган пул бўлинмайди болага қолади. (м: страховка зберкнишка болани номидаги).
Агар эр ва хотин Никоҳи шартномасиз бўлса мулк ўртадан бўлинади. Балоьат ешига етган фарзанд бўлса эр даромад топмаса ёки хотин ишламаган бўлса фарзанд ким билан қолса мулк ўшанга қолади.
Агар бундай конунлар тўьри келмаса шартномали Никоҳ тузиш мумкин.
Бу биз учун янги тушинча. Никоҳ шартномали. Биз буни чет эл киноларида куришимиз мумкин. Бой оилалар Никоҳ шартномасини тузишади. Лекин бу фақат бойлар учун эмас балки барча инсон учун фойдалидур. Сабаби:

  1. Молиявий ахволи ўзгариши мумкин

  2. Никоҳ шартномасини тузиш оилада эр хотин маъсулиятини оширади

Никоҳ шартномасини Никоҳ вақтида балки 5-6 йилдан сўнг тузиш мумкин.
Никоҳ шартномаси ёзма равишда ифодаланиб нотариус томонидан тасдиқланади.

  • Ўртадаги мулк нотариус томонидан уларни истаги ва келишуви асосида расмийлаштирилади.

  • Келажакдаги олинадиган мулк сенга деса масалан: машина, уй ва х.к нарсалар ё эрга ё хотинга нотариус уларни режасини ҳам тасдиқлайди ва кучида туради.

  • Никоҳ шартномасида келажакдаги режалаштирилган барча мулклар кишига тегишли кераклигини олдиндан шартнома асосида нотариусдан тасдиқлатади, иккаласи розилигида, албатта кейинги биттасини норизолиги хисобга олинмайди. Никоҳ шартномасида икки вакилни бирини хеч нарсасиз қолишига суд қаршилик қилиши мумкин ва маълум микдорда ёрдам беришини талаб этади.

Никоҳ шартномасини қулай томони шуки, ажрашгандан сунг иқтисодий ва мулкни нимаси сизники бўлишини олдиндан биласиз.


ЗАГС ЎТИШ
Икки ёш севишиб оила қуриш остонасида турибди. Уларни фикрича туй килиб ҳамма ҳаражатларни, маросимларни ўтказиб олишдан ЗАГС бўлишига ариза беришни билиш керак. Баъзи холларда аризадан сунг уч ой муддат бериши мумкин. Баъзи холларда аризадан кейин бир икки кун ўтиши билан заксдан ўтиш мумкин. (мисол: хомиладор бўлиши, фарзанди бўлиши мумкин). ЗАГС ариза ёзган вақтда икки ёшни ўзлари қатнашишлари шарт, ўьил бола учун 18, қиз бола учун 17 ёш.

  • ариза ёзятирган вақтда албатда паспорт ва давлат божини банкка тўлаш керак. Сунг туй ва бошқа маросимлар бўлаверади.



ОИЛАНИ ПАЙДО БЎЛИШИ
Оила деб эр - хотинга эмас кайнона-кайнота, ака-ука, опа-сингил фарзандлар яқин қариндошлар ҳам тушинилади .
Иптидоий жамоа тузими даврида ҳар бир эркак истаган аёл билан алоқада бўлиш хуқуқига эга эди, тушунча ҳам шундай бўлган «промискуитека» (онами, сингилми, фарки йўқ) бўлган. Группавой оила ташкил топган «палигамия» (кўп хотинлик) ва «палигиния» бир уйда бир неча хотини бор. Бундайлар гаревнқй тип.
«Пашандрия» битта айёлда бир неча эркак бўлиши.
Аста секин оила ташкил топиб, ижтимоий-иқтисодий жихатдан бир тўьри келиб бола тарбияси эр хотин маъсулияти билан оила ячейкалари вужудга кела бошлайди.
XX аср бошларидан бошлаб севиб севилиш эмас бир-бирига ўрганишганлиги, бола тарбияси, мулкни химоя қилиш ва бошқа сабаблар билан оилани саклаган.


ОИЛА - НИКОХ МУНОСАБАТЛАРИНИНГ СОЦИОЛОГИЯСИ.
Оила. унинг ривожланиш боскичлари.
Оила - бу никоҳга ёки қон-қариндошликка асосланган кишилар ижтимоий бирлигининг бирламчи ячейкаси, синфлар, миллатлар, давлатлардан анча илгари пайдо бўлган энг қадимги ижтимоий институтлардан биридир.
Оила ўзида мураккаб ижтимоий воқеликни ифодалайди, унда ижтимоий муносабатлар ва жараёнларнинг турли хил шакллари мужассамлашади. У билан бошқа бирор тузилмани солиштириш қийин, унда турли-туман инсоний ва ижтимоий эҳтиёжлар қондирилади. Оила ўзида шундай ижтимоий гурухни ифодалайдики, у инсоннинг бутун ҳаётига татигулик из қолдиради. Булар ҳаммаси шунга олиб келадики, оила тўғрисида обҳектив илмий тадқиқотга жазм этиш осон эмас. Америкалик социолог Гуд таҳкидлаганидек: «Оилани обҳектив тадқиқ қилмоқ учун у тўғрисида ҳаддан ташқари кўп биламиз».
Инсон ҳамжамияти таравдиётининг биринчи босқичларида бизнинг тушунчамиздаги оила йўқ эди, тартибсиз алоқалар ўрин олган эди. эркак ва аёл интим муносабатларидаги биринчи ижтимоий санкция жинсий алоқадан ота-оналар ва уларнинг фарзандларини мустасно қилиш бўлди. Бу ўша тарихий чегара бўлиб, ундан бошлаб ибтидоий жамиятнинг никоҳгача бўлган ҳолати ижтимоий бошқариладиган муносабатларга ўтади.
Оиланинг биринчи тарихий шакли деб матриархат давридаги уруғчилик таркибида бўлган она оиласини ҳисоблаш мумкин; баҳзан уни тотемик оила деб ҳам атайдилар. Бу биринчи тўрт-беш авлоддаги она томонидан яқин қариндошларнинг хийла катта гуруҳи бўлган. Бу типдаги оилада группали никоҳ мавжуд бўлиб, болаларнинг отасини аниқлашнинг иложи бўлмаган, шунинг учун ҳам болаларнинг келиб чиқиши она томондан аниқланган.
Уй жамоаси оиланинг шакли сифатида барча ҳинд-европа халқларида бўлган ва бизнинг давргача етиб келган (Жанубий Ҳиндистон, Тибет). У катта бир уйда бир неча авлоднинг бирга яшаши билан ажралиб туради. Қайси йўналиш бўйича келиб чиқиши аниқланади, унга қараб она ва ота уй жамоалари ажратилган. Уруғнинг бошлиғи (каттаси) аёл бўлса, у ҳолда уйда фақат она уруғига мансуб қариндошлар яшаганлар, аммо аёлларнинг эрлари, жамоа аҳзолари, ўз оналарининг уйларида яшайдилар ва маҳлум ҳолатларда ўз хотинлариникига ташриф буюрадилар. Бундай жамоаларда кўпроқ полиандрия (яҳни кўпэрлик) учраб туради. Тушунарли, ота жамоалар ота томонидан бўлган қариндошларни бирлаштирган. Билатериал уй жамоаси ҳам бўлган, унда келиб чиқиш ҳам ота, ҳам она томонидан аниқланган.
Моногам патриархал оила - бу оиланинг бошлиғи ва мулк эгаси ота бўлган оиладир. Оиланинг бундай типига ўтишнинг бевосита сабаби хусусий мулкчиликнинг шаклланиши ва у билан боғлиқ бўлган мерос қолдириШ масаласидир.
Индивидуал (нуклеар, моногам) оила ҳозирги замондз оиланинг энг тарқалган шаклидир. У шу билан фарқ қиладики, нафақат
лжтимоий, қолаверса юридик тан олинган бўлиб, ҳуқуқий акт - фуқаролик ёки диний, у ёки бу никоҳ натижасида ташкил топади. Таҳкидлаш жоизки, оила аҳзоларининг сони намойишга мойил доимий тенденцияга эга. Типик замонавий оила - эр, хотин, бир, икки бола. Оила аҳзолари сонининг намойиши билан унинг аҳзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг характери ҳам ўзгармоқда. Эр, хотинларнинг катта иқтисодий эркинлиги тенг ҳуқуқликка ва ҳар бирининг кўпроқ мустақиллигига олиб келмоқда. Эмоционал алоқаларнинг сусайиши қўйди-чиқцилар сонининг ўсиши билан кузатилмоқда, болалар тўлақонли ота-она тарбиясидан маҳрум бўлмоқдалар, бу албатта, жамиятда янги муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқца. Бундан ташқари, жамиятнинг алоҳида ячейкаси мақомига эга бўлган никоҳсиз жуфтликлар пайдо бўлмоқда, бироқ айни вақтда улар ҳуқуқий институт ҳисобланмайдилар. Оиланинг трансформацияси ота-оналар ва болалар ўртасидаги ўзаро муносабатларга ҳам таҳсир этади. Авваламбор у шунда кўринмоқдаки, ота-оналарнинг қарорлари, улар фарзандларининг никоҳ қайд этиш ишларида борган сари ўз кучини йўқотиб бормоқда, болалар оилавий анҳаналарни олиб юрувчи бўла олмаяптилар. Ижтимоий шароитлар уларга оила анҳаналарига таяанмасдан ҳам жамиятда ўрнашиб олишга имконият яратмоқца.
Замонавий оила борган сари шундай ижтимоий борлиққа томон ўзгариб бормоқдаки, унинг асосида - муҳаббат, ўзаро ҳурмат асосига қурилган никоҳли жуфтлик ётади.
Ҳозирги кунда Россияда 66,3 млн. оила бор. Ҳар йили тахминан 250-300 минг никоҳ қайд этилади, шунингдек, тахминан уларнинг тенг ярми бекор қилинади. 1999 йилда 1000 аҳолига 6,3 никоҳ, 3,7 -ажралиш тўғри келган. Ажралиш даражаси шаҳар ва қишлоқ жойларида жуда фарқ қилади. йирик шаҳарларда никоҳлар ва ажралишлар ўртасидаги ўзаро кўрсаткич 2:1га тенг. Қишлоқ жойларида вазият умуман бошқача. Бекор қилинган никоҳларнинг умумий сонидан 38 фоизи 4 йилдан оз умр кўрган оилаларга тўғри келади. Никоҳсиз туғилган болаларнинг сони борган сари кўпайиб бормоқда. Бутун ҳар бешинчи туғилган ча^алоқ — никоҳсиз фарзанддир.
Россияда никоҳсизлик даражасининг пасайиш жараёни ўтган асрнинг 70-нчи йилларида бошланган эди. матримониал ахлоқ нормаларининг эркинлашуви, никоҳ шаклларининг ва оила моделларининг кўпроқ эркин шаклларининг фаол тарқалиши бу жараён ривожланишини тезлатиб юборди. Тахминан 1987 йилдан бошлаб туғилишнинг мислсиз пасайиши бошланди. Беш йил ичида туғилганларнинг сони 2,5 млн.дан 1,6 млн.га камайди, туғилиш коэффициенти, яҳни ҳар минг аҳолига тўғри келадиган туғилганларнинг сони 38 фозга камайган. 1992 йилда биринчи марта урушдан кейинги давр ичида депопуляция ҳолати қайд этилган, яҳни вафот этганлар сони туғилганларнинг сонидан орта бошлади ва аҳоли сонининг табиий камайиш жараёни бошланди. Агар бундай тенденциялар Давом этса, эллик йиллардан сўнг Россия аҳолиси тенг ярмига камаяди. Россияда рўй бераётган депопуляция жараёни нафақат туғилишнинг кескин камайиши, балки вафот этаётганларнинг кўпайиши натижаси ҳамдир. 80-йилларнинг бошларида Россия узоқ яшаш кўрсаткичи бўйича Вҳетнам ва Тайланддек паст кўрсаткичли мамлакатлар даражасига тушиб қолди. Узоқ умр кўриш бўйича етакчи бўлган Япониядан (эркаклар учун - 73,4, аёллар Учун - 78,ЗХ бизнинг мамлакатимиз тегишлича 12 ва 5 йилга орқада Қолмовда.
Россия учун эркин аҳолининг юқори ўлими характерлидир. Бизнинг мамлакатимизда мураккаб ва бирорта мамлакатга хос бўлмаган ўлим сабабларининг структураси шаклланган, унда патологиянинг анҳанавий ва замонавий типлари бир-бирига яқин турадилар. Вазиятнинг муҳим хусусияти бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва шикастланишдан юзага келувчи кутилмаган ўлимлардир. Россияда шикастланиш туфайли юқори ўлим -фақат эркаклар муаммоси, аёллар ўлими юқоридаги сабаблар туфайли жаҳон кўрсаткичлари доирасидадир.
Россияда оиланинг шаклланиши, ривожланиши ва барқарорлигидаги ва уларнинг демографик хатти-ҳаракатларидаги ўзгаришлар нафақат охирги ўн йилликнинг инқирозли воқеалари туфайли пайдо бўлган, балки узоқ йиллар давомида рўй берган демографик ўзгаришларнинг йиғилиб қолган натижалари маҳсулидир.
Жамият ва инсон ҳаётидаги оиланинг аҳамияти ватан фанида узоқ вақт тўғри баҳоланмаган. 20-нчи йилларда урф бўлган социалистик жамиятдаги оила институтининг барҳам топиши ҳақидаги расмий мафкура ва ташвиқот томонидан қўллаб-қувватланган тасаввурлар яшовчан бўлиб чиқци. Улар эски оилага мансуб бўлган салбий муносабатларга асосланган бўлиб, аста — секин бу институтга тарқалди ва ижтимоий онгда ўрнашиб қолди. Шу билан бирга, мафкуравий йўналтирилган ташвиқот оилани жамият манфаатларига қарши турувчи қандайдир хусусий «шахсий» ҳодиса сифатида қараган. «Уй бекаси» термини ҳанузгача менсимаслик оҳангига эга. Демографик муносабатда аёлларнинг ортиқча бандлиги оилада бола туғишни чеклашга бўлган интилишни шакллантирди, бу эса туғилиш даражаси пасайишининг муҳим омили бўлди.
« Камболали оилага» бўлган интилиш одамларнинг турмуш тарзидаги ўзгаришга, аёллар янги ижтимоий мавқеининг шаклланишига туртки бўлди. Л.Е.Дарскийнинг фикрига кўра, ҳозирги замон оиласида биринчи ўринга ғамхўрлик ва васийликнинг обҳектига эга бўлиш истаги, ўзини рўёбга чиқаришга бўлган эҳтиёж, ҳаётий ва маданий тажрибани кейинги авлодга бериш ва ҳоказолар чиқди. Бундай эҳтиёжларни қондириш учун оилага кўп боланинг керак йўқ.
Россияда россияликларнинг бир неча авлодлари томонидан бошдан кечирилган жамиятни қайта қуриш қийинчиликлари ота-оналарда болаларига ўзиникига нисбатан юқори бўлган ҳаёт даражасини таҳминлашга бўлган интилишни келтириб чиқарди. Бу ўз навбатида эр-хотинлар томонидан оилада болалар сонини чеклашда муҳим омил бўлди.
Жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказий Институтининг 1998 йил тадқиқотлари натижасига кўра 51,9 % сўралганлар идеал оила деб икки болали оилани ҳисоблайдилар, аммо фақатгина 20,7 фоизи икки фарзандга эга бўлишни режалаштирганлар; 17,9 фоизи уч боладан иборат оилани идеал ҳисоблайдилар, аммо фақатгина 3,4 фоизи уч фарзандга эга бўлишни режалаштирганлар. Оила ҳозирги замон жамиятида катта ўзгаришларга дуч келди.
1994 йилда ўтказилган кичик аҳоли рўйхати эр-хотинларнинг алоҳида-алоҳида яшаши каби оила-никоҳ муносабатларининг ўзига хос категориясининг мавжудлигини аниқлади. Бироқ уларнинг салмоғк нисбатан катта эмас: 3,2 фоиз уйланган эркакларда хотин эрдан алоҳида яшайди, 4,6 фоиз турмушга чиққан аёлларда эса эр алоҳида яшайди. Бу фактлар оила-никоҳ муносабатларидаги ҳозирги замон таравдиётининг хусусусиятини кўрсатади.
Россияда XX аср давомида оила масаласи бўйича рўй берган ўзгаришлар тасодифий эмас. Бугунги Россияда оила ўзига хос хусусиятларга эГа. Шунинг учун анҳанавий оилани қўмсаш аҳамиятга эга эмас: оила энди бошқача бўла олмайди, эскига қайтишнинг имконияти йўқ. Буни биз канчалик хоҳламайлик, ўтмиш оиласи учун бугунги жамиятда на ижтимоий, ца иқтисодий база мавжуд эмас. Инқироз, агар у мавжуд бўлса, замонавий типдаги оилага аста-секин ўрнини бўшатиб бераётган анҳанавий оилага кўпроқ тегишлидир. Оиланинг моҳиятини аниқлаш учун унинг функцияларини, таркибини, оила аҳзоларининг оиладаги мавқеига оид хатти-ҳаракатларини кўриб чиқмоқ зарур. Социология билан бир қаторда бу муаммоларни иқтисодиёт, демография, психология, педагогика ва бошқалар ўрганадилар.
Оила таркиби.
Биз таҳкидлаганимиздек, оила ўзининг амалга ошираётган функцияларига кўра жамиятнинг бирламчи ва муҳим институтидир. Айнан оила орқали одамларнинг авлодлари алмашадилар, унда инсон дунёга келади, инсон зоти давом этади, болаларнинг бирламчи ижтимоийлашуви ва тарбияси рўй беради, ва ниҳоят, қариялар ҳақида ғамхўрлик қилиш каби олижаноб функция рўёбга чиқарилади. Рўзғорни, истеҳмолни ташкил этиш, шунингдек хўжалик-иқтисод функцияларининг анчагина қисми оиланинг гарданига тушади.
Оила таркиби, унинг аҳзолари ўртасидаги муносабатларнинг йиғиндиси ҳукмронлик муносабатларини ҳам ўз ичига қамраб олади. Авторитар оилалар бўлади, уларда оила бошлиғига қатҳий бўйсуниш шаклланади, уларда кўпроқ эрга бўйсуниш одат тусига киради, болалар эса ота - оналарига бўйсунишади, демократик типдаги оилалар бўлади, уларда ролларнинг, ҳукмронликнинг бўлиниши традицияларга хос равишда бўлмай, эр-хотинларнинг шахсий сифатлари, қобилиятлари асосида рўй беради. Одатда, улар учун қарорлар қабул қилишда тенг ҳуқуқлилик, вазифаларнинг ихтиёрий бўлиниши характерлидир. Оиладаги асосий мавқега оид муносабатлар: эр, хотин, она, ота, қайнона, қайнота, катта фарзанд, кичик фарзанд ва х.к.
Авторитар ёки анҳанавий оила асосан ўтмишга қадалади. У шундай шароитларда ҳукмронлик қилган, қачондир аёл рўзғорга қараган, болалар туққан ва тарбиялаган, эр эса бошлиқ бўлган, кўпроқ мулкнинг ягона эгаси ва оиланинг иқтисодий мустақиллигини таҳминлаган, яҳни авторитар оила учун обҳектив асос мавжуд бўлган. Умуман, қачонки хотин эрга нисбатан юқори маҳлумот даражасига эга бўлиб, оиланинг иқтисодий ташинотида фаол иштирок этса, мулкка эр билан бирга эгалик қилади. Бу шароитда оила аҳзолари ўртасидаги тенг ҳуқуқли муносабатларнинг шаклланиши учун имкониятлар кўпроқ. Албатта, бу ерда масаланинг бошқа томони ҳам бор. Аёл иқтисодий мустақиллигининг ўсиши, унинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаол иштироки аёл зиммасига ортиқча маҳсулиятларнинг юкланишига олиб келади, болалар тарбиясидаги унинг имкониятлари сусаяди, ажралишлар сони кўпаяди, туғилиш камаяди ва ҳ.к.
Зурриётни давом эттириш фнкцияси - бу ҳозирги замон оиласииинг энг муҳим ва ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган функцияси, агарда дастлабки колбачаларда пайдо бўлган гўдакларни ҳисобга олинмаса. Бугун тажриба гувоҳлик беришига кўра, цивилизация ривожланиб борган сари оилада болаларнинг сони камайиб боради, ахир болалар эр-хотинларнинг қарилигини таҳминловчи ўзига хос кафолатидир. Бугун аҳолининг хаёт даражаси ва сифати. маданияти ва маҳлумотлилиги қанча юқори бўлса, туғилиш шунча паст. Популяциянинг кенгайиши эмас, аксинча торайиши, аҳолининг қариши рўй бермоқда. Совдологлар ва демографлар бу ҳодисани демографик революция деб атамоқдалар. Уни таҳлил қилиш чоғида кўп жиҳатлар билан ҳисоблашишга тўғри келади. Туғилишнинг даражасида шаҳар билан қишлоқ аҳолисининг ўзаро нисбати, диний ва миллий анҳаналар, генетик фонд, ижтимоий-иқтисодий шароитлар ўз аксини топади. Тиббий статистикага кўра, 15 фоизгача оилалар эр ёки хотиннинг бепуштлиги туфайли фарзандларга эга эмаслар, шу билан бирга ўзаро нисбатда 40-60. Ёки шундай факт ҳам бор: 1991 йил апрел ислоҳотидан сўнг фақат икки ой давомида мамлакатимизда абортлар сони 200 мингга кўпайган.
Туғилишнинг камайиши ва шу билан бир вақтда, болалар ўлимининг ҳам камайиши инсон популяциясини бир балога йўлиқтириши мумкин. Бугун нимжон ва вазминлашган ирсиятли болалар яшаб қолмоқда. Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг (БССТ) маҳлумотларига кўра, юқори ривожланган мамлакатларда олигофренияга (нимжон ва касалванд болаларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) чалиниш белгилари билан туғилган чақалоқларнинг улуши 10-12 фоизга етади. Касалликнинг оғир шаклида 3-3,5 фоиз болалар нобуд бўлади. Россия регионларидан бирида ўтказилган тадқицотларга кўра, бу касалликнинг сабаблари ичида ота-оналарнинг ичкиликбозлиги 80 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга яна бир хусусият бор: алкоголиклар, вазминлашган ирсиятли, ижтимоий масҳулиятсиз одамлар, нормал, соғлом одамларга нисбатан кўпроқ болага эга.
Демографик вазиятнинг яхшиланишида жамият ёки давлат манфаатдор бўлиши керак, аммо улар ўзини ўта эгоистларча тутмоқдалар: сиёсатчилар туғилишнинг пасайишидан шикоят қиладилар, зиёлилар -ахлоқнинг разиллигини, олий ўқув юртлари ректорлари - интеллектуал салоҳиятнинг пасайишини, генераллар - ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг суст, яроқсиз соғлиғини рўкач қилишади. Демак, туғилиш алоҳида шахсий иш эмас. Хулоса қилиб айтсак, оилага фаол демографик сиёсатни олиб бормовда кўмаклашиш керак.
Россия аҳолисида бошланган депопуляциянинг оқибатлари кўпсонли, оғир ва жамият ҳаётий фаолиятининг барча соҳаларига тегиб ўтади. аҳолининг қариши, мехнат ресурсларини қайта ишлаб чиқаришнинг заифлашиш жараёнлари туфайли йўқотишларнинг миқдори ҳозирги иқтисодий инқирозга нисбатан анчагина кўп бўлади ва уларнинг ўрнини қоплаш учун авлодлар томонидан ўлчанадиган вақт керак бўлади.
Оиланинг бошқа муҳим функцияси - фарзанллар тарбияси. Умуман, оила инсоннинг бутун ҳаётига таҳсир кўрсатади, аммо энг кучли таҳсирни - бола ҳаётининг энг биринчи йилларида, унинг шахс бўлиб шаклланишида ахлоқий, руҳий, эмоционал (ҳиссий) асослар шаклланаётганда қилинган тарбия кўрсатади. Бу ерда яхшиси болага индивидуал ёндошмоқ, ўз
вактида ижобий ва салбий сифатларни англатмоқ зарур. Шу билан бирга, таҳкидлаш жоизки, ҳаётнинг биринчи йилларида шахс ривожида бир қатор имкониятлар мавжуд бўлади. Албатта, ҳар бир оилада тарбия имкониятларининг ўз чегаралари бор: нафацат иқтисодий, таҳлимга оид даврий, балки ахлоқий ҳам. Ота-оналар обрўси дидактик насиҳатларда, жисмоний жазолаш ёки моддий рағбатлантиришдагина эмас, шахсий намунасида ҳам намоён бўлмоғи лозим.
Боланинг ривожланиши оила фаолиятига моҳиятан жипслашган. Ҳозирги замон фани бола ақлий ривожланишининг қарор топишида оилавий тарбиянинг роли ҳақида жуда кўп маҳлумотлар йиғиб бормоқда: оилада мулоқот қанча мазмунли ва хилма-хил бўлса, бола шунча тезроқ билимларга, нутқ ва тафаккур кўникмаларига эга бўлади. Бугун давлат ҳатто ота-оналар қарамоғисиз қолган болалар учун ноанҳанавий болалар уйлари, оилавий типдаги болалар уйларини ташкил этмоқда.
Ривожланган жамиятда оилавий тарбия билан бир қаторда болаларнинг давлат, ижтимоий тарбиясига оид бир бутун тизим қарор топиб келмоқда. У оилага ёрдам беради, аммо уни тўлиқ алмаштиришга қодир эмас.
Оиланинг кари ота-оналар хақида ғамхўрлж килиш каби функцияси ҳам трансформацияга дучор бўлмоқда. Маҳлумки, ўтган асримиз бошида ҳам Сибир ва Узоқ Шимолнинг баҳзи-бир халқларида, масалан, чукчаларда қариялар оилада ёрдамчи бўла олмай қолганларида, уларни жонсизлантириш (ўлдириш) одати бўлган. Нажотсиз қарияларни вояга етган фарзандлари томонидан яшаш майдонини кенгайтириш мақсадида қариялар уйларига топшириш даҳшат ва ахлоқсизлик эмасми? Айтиш керакки, ҳозирги замон жамиятида оиланинг бу функцияси кўпроқ ўзгариб келмовда. Унинг моддий жиҳати кўпроқ маҳнавий жиҳатга ўрин бермовда, у ғамхўрлик, қўллаб-қувватлаш шаклини олмоқда. Аслида, халқда шундай ҳазил ҳам йўқ эмас: унга кўра ҳақиқий ота-оналар ўз фарзандларини пенсияга олиб бориб қўйишга бурчдор экан. Ҳақиқатан, бугун бир қанча ёш оилалар кўпроқ ўз ота-оналарининг ёрдами эвазига яшамовдалар. Шунинг учун ҳам кўп пенсионерлар ишламоқдалар.
Цивилизация ривожи билан оилалилик хўжалик-иктисод функиияси кўпроқ трансформацияга дучор бўлмоқда. Тушунарли, бугун оила аҳзоларининг меҳнати асосида деҳқон, фермер хўжалиги, оилавий магазин, шахсий ёрдамчи хўжалик ва замонавий шаҳар оиласи ҳам турли хўжалик-иқтисод функцияларини амалга оширмоқда. Улар бир-бирларидан оилада ишлаб чиқариш ва истеҳмол қилишнинг ўзаро «исбатига, ва ниҳоят, оила таркиби ва типига қараб фарқ қиладилар.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish