1-мавзу: Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар (2-соат)



Download 243,71 Kb.
Pdf ko'rish
Sana23.02.2022
Hajmi243,71 Kb.
#129672
Bog'liq
1-семинар



1-мавзу: Мустақилликка эришиш арафасида
Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар (2-соат). 
Режа: 
1.ХХ аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиѐсий, 
иқтисодий ва маънавий ҳаѐтидаги инқирозли ҳолат. 
2. Марказнинг Ўзбекистонда амалга оширган қатағон сиѐсати. “Пахта 
иши” “Ўзбек иши” номли кампаниялар.
3.Фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-
сиѐсий ҳаѐтидаги ўзгаришлар.
4.И.Каримов – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти. Мустақиллик 
декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти.
ХХ асрнинг70-80 йилларида СССРда иқтисодиѐтнинг ривожланиш
сураъти тобора пасайиб, сарф-харажатлари ортиб борди. Мавжуд
имкониятларни ҳисобга олмасдан ишлаб чиқилган ижтимоий, озиқ-овқат, 
аграр, энергетика, экология ва бошқа соҳалардаги дастурлар самара
бермади, иқтисодий зиддиятларни чуқурлаштириб юборди.
Жаҳоннинг тараққий топган мамлакатларида ХХ аср иккинчи ярмида 
содир бўлган илмий-техника инқилобидан самарали фойдаланилди. 
Машина-фабрика ишлаб чиқаришидан автоматлаштирилган комплекс 
ишлаб чиқаришга ўтиб борилди. Ишлаб чиқаришга ҳисоб-китоблар, 
ечимлар, назорат ва бошқариш вазифаларини бажарадиган электрон-
ҳисоблаш аппаратлари, ахборот техникаси, роботлар кириб келди ва кенг 
қўлланила бошланди. Одамлар бажариб келган оддий техник, механик, 
оғир жисмоний ишларни техника воситалари бажарадиган бўлди. Фан 
ишлаб чиқариш кучига айланди. Натижада илғор мамлакатларда ишлаб 
чиқариш интенсив тараққиѐт йўлига кирди. Моддий ишлаб чиқаришда 
ишловчилар сони қисқариб, хизмат кўрсатиш соҳасида, тиббиѐт, таълим,
илмий фаолиятда банд бўлганлар сони ошиб борди. Ахборот техникаси 
тиббиѐт, фан, таълим ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида кенг қўлланила 
борди. Инсон техник, механик ва оғир жисмоний ишларни бажаришдан озод
бўлиб, ўзини мазмунли, ижодий ишларга бағишлади. Пировардида 
турмуш савияси тобора яхшиланиб борди.
Буйруқбозлик бошқарув усули, мамлакатда кенг тарқалган 
сансоларлик, қоғозбозлик, мажлисбозлик иллатлари иқтисодиѐтнинг ўз 
қонунлари ва воситалари асосида ривожланишига тўсқинлик қилмоқда эди.
Одамлар мулкдан бегоналаштирилган, шу туфайли лоқайд, суст, бепарво 
эдилар, «хўп-хўп», «бажарамиз» дейишга ўрганган оддий иштирокчиларга 
айлантирилган эди.
Ҳуқуқ ва қонунийлик путурдан кетган эди. Хўжаликни бошқаришда 200
мингтача турли буйруқлар, йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берувчи 
қонунсимон ҳужжатлар ҳукмрон бўлиб, улар хўжалик ходимларининг ҳар 
бир қадамини назорат қилиб, ташаббускорликни бўғар эди. Оддий 
корхонадан тумангача, вилоятдан республикагача, республикадан 


марказгача ҳақиқий аҳволни бўяб кўрсатиш, барча даражадаги раҳбарларни 
мақташ, улар номига ҳамду-санолар ўқиш расм бўлиб қолган эди. Оқибатда 
дунѐда энг кучли икки давлатдан бири, деб ҳисобланиб келинган собиқ СССР 
турғунлик ҳолатига учради. 
Ўзбекистонликлар жамиятни қайта қуриш, ислоҳотлар йўлини катта
умид билан кутиб олдилар. Жамиятни янгилашдан нажот кутаѐтган 
эдилар. Бироқ тез орада аҳолининг ҳафсаласи «пир» бўлди. Ўзбекистонда 
ижтимоий-сиѐсий ҳаѐт янада мураккаблашиб борди. Бу ўз халқининг ор-
номуси ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга қодир бўлмаган, сиѐсий
иродаси бўш кишиларнинг республика раҳбариятига келиб қолиши билан
боғлиқ эди. Уларнинг ожизлиги натижасида Республика партия ва давлат 
раҳбарлик лавозимларига Марказ томонидан кўплаб кадрлар юборилди. 
«Кадрлар тўдаси» деб ном олган 400 га яқин келгиндилар Ўзбекистонни ўз 
билганларича бошқара бошладилар.
Ўзбекистон Компартияси ва Республика Министрлар Совети амалда 
улар томонидан бошқарилди. Биринчи лавозимда ўтирган маҳаллий
кадрлар уларнинг қўлида қўғирчоқ бўлиб қолди.
Ўзбекистонда«ўзбеклар иши», «пахта иши» деб аталган жиноий ишлар 
тўқиб чиқарилди. Москвадан юборилган Гдлян ва Иванов гуруҳи 
Ўзбекистоннинг бошига тушган кулфат бўлди. Гуруҳ аъзолари ҳеч ким
билан ҳисоблашиб ўтирмай одамларни қамаш билан шуғулланди. Оддий
деҳқондан тортиб Ўзбекистон Компартияси МҚ секретарлари ва ҳукумат 
аъзоларигача бўлган ходимларни қамаш учун бировларни зўрлаб ѐздириб
олган бир парча қоғоз кифоя эди. Ўзбекистонда қонунчилик бузилди, 
ўзбошимчалик ва қатағончиликнинг янги даври авж олди. Минг-минглаб 
иқтидорли, раҳбарлик маҳоратини пухта эгаллаган раҳбар кадрлар,
пахтакорлар, тер тўкиб меҳнат қилган ҳалол кишилар қамоққа олинди. 
Ҳибсга олинган Республика партия ва давлат органларининг раҳбарлари эса 
Москва қамоқхоналарига ташланди. Тергов ходимлари 30-йилларда 
ишлатилган ярамас усуллардан фойдаланиб, ҳибсга олинганларни қийнаб, 
бошқалар устидан тўқилган айбномаларни уларнинг қўли билан қайтадан 
ѐздириб оларди ва бу«айбнома» тобора кўп бегуноҳ одамларни қамашга асос 
бўлиб қоларди. 25 мингга яқин киши қийноқ остига олиниб, сўроқ қилинди. 
4,5 мингдан кўпроқ киши суд қилиниб, турли муддатларга озодликдан 
маҳрум этилди.
Ўша йилларда Ўзбекистон Компартияси МҚнинг биринчи котиби 
бўлиб узоқ йиллар ишлаган, ўзбек халқининг бахт-саодати йўлда самарали 
фаолият кўрсатган Ш. Р. Рашидовнинг номи ҳам бадном қилинди. Вафот 
этиб кетган партия ва давлат арбобининг руҳини безовта қилиш нима учун 
керак бўлиб қолди? Ўзбекистоннинг, ўзбек халқининг шаъни-шавкати ва 
қадр-қийматини оѐқ ости қилиш учун керак бўлган эди. Буни англамаган,
айрим маҳаллий раҳбар ходимлар ўзбошимча қонунбузарларга
ѐрдамлашдилар. Оммавий ахборот воситалари халқни далил-исботсиз 
таҳқир қилиш, ҳалол меҳнаткашларни маънавий эзишга йўналтирилган 
кўплаб хабарлар, мақолалар берар эдилар. Натижада бутун бир мамлакат ва 


миллат бадном қилинди, порахўр, олиб-сотар сифатида«шарманда»
қилинди. Бутун СССРда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам камчиликлар, 
қўшиб ѐзишлар, порахўрлик иллатлари ва бошқа жиноятчиликлар бор эди, 
албатта. Лекин бу иллатларни ўзбек халқи эмас, балки совет 
ҳокимиятининг ижтимоий-сиѐсий тузуми келтириб чиқарган эди. Ўзбекистон
фуқаролари ўз хақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини сўраб туман, вилоят 
ва республика партия ва совет органларига мурожаат қилдилар. 1986-87
йилларда фақат Ўзбекистон Компартияси МҚга фуқаролардан50 мингдан 
ортиқ хат ва шикоятлар тушди. 20 мингдан ортиқ киши Марказқўм
котиблари ва бўлим бошлиқлари қабулида бўлиб, ўзларининг арз-
додларини билдирдилар. Пойтахтга етолмаган100 минглаб фуқаролар
маҳаллий ҳокимият органларига ўз хақ-ҳуқуқлари, қонуний 
манфаатларининг бузилганлигидан шикоят қилиб коридорма-коридор, 
эшикма-эшик туртиниб юрдилар.
Норозилик айниқса хотин-қизлар орасида кўпайди. 1986-87 йилларда 
республикада 270 аѐл ўзини-ўзи ѐндириб юборди. Бу ҳолат уларнинг 
шаъни, қадр-қийматининг топталаши, ҳақ-ҳуқуқларининг бузилишига 
нисбатан кўрсатилган норозилик эди. Ҳақиқат, адолат кейинроқ Ислов 
Каримов Ўзбекистон раҳбари бўлгач рўѐбга чиқди. Ислом Каримов 
ташаббуси билан «Пахта иши»ни кўриб чиқиш учун махсус комиссия 
тузилди. Пировардида 3,5 мингдан кўпроқ киши оқланди, қолганлари авф 
этилди. 
1989 йилнинг май-июнь ойларида Фарғонада фожиали воқеалар содир 
бўлди. 45 йил муққадам Сталин бедодлиги натижасида ўз еридан бадарға 
қилинган месхети туркларини ўзбек халқи ўз бағрига олган, уларга 
меҳрибонлик қилган эди. Туб ерли аҳоли билан месхети турклари қардошлик 
алоқаларини боғлаб, иноқлашиб яшардилар. Бироқ 1989 йил 20 майда
Қувасойда туб ерли аҳоли билан месхети турклари гуруҳлари ўртасида 
муштлашиш содир бўлди. Республика раҳбариятининг воқеани тўғри 
баҳолай олмаганлиги ва тезкорлик билан зарур чоралар кўрмаганлиги 
оқибатида вазият мураккаблашди ва этник можарога айланиб, қон 
тўкилишига олиб келди. 3 июнь куни кечқурун Тошлоқда, сўнг 
Марғилоннинг месхети турклари зич яшайдиган «Комсомол» сув хўжалиги 
қурувчилари посѐлкасида ур-йиқит, уйларга ўт қўйиш, қотиллик, 
вахшийлик содир бўлди. Кейинги кунларда бебошлик ҳаракатлари Фарғона 
шаҳри, унинг атрофига тарқалди. Оломон томонидан саноат корхоналарига, 
темир йўл станциясига, алоқа узелига, милиция биносига ҳужум қилинди.
Бошбошдоқлик партия ва советларга қарши тус олиб борди. Ана шундай 
фавқулодда вазиятда республика ҳукумат комиссияси тузилди. 4 июндан 
бошлаб комендантлик соати жорий этилди. Фарғонага шошилинч равишда 
СССР ички ишлар вазирлиги ички қўшинларининг13 минг кишилик 
бўлинмаси келтирилди. Ур-йиқит7 июнь куни яна такрорланди ва тез орада 
Қўқон шаҳрига, Риштон, Ўзбекистон ва Киров(ҳозирги Бешариқ) 
туманларига тарқалди. 8 июнда Қўқонда аҳолининг тинч намойиши СССР 
ички ишлар вазирлиги қўшинлари томонидан ўққа тутилди, 50 дан ортиқ 


киши ҳалок бўлди, 200 дан ортиғи ярадор қилинди. Оммавий тус олган 
тартибсизлик, ур-йиқитлар натижасида жами103 киши халок бўлди. 1011 
киши жароҳатланди ва майиб бўлди. СССР ички ишлар вазирлиги ички 
қўшинларининг137 хизматчиси, 110 милиция ходими ярадор бўлди, 
милиция ходимларидан бири вафот этди. 757 уй, 27 давлат биноси, 275 
автотранспорт воситаси ѐндирилди ва талон-тарож қилинди. Воқеаларнинг 
кенг миқѐс ва фожиали тус олганлиги сабабли совет ва маъмурий органлар
месхети туркларини Фарғонадаги ҳарбий қисм полигонидаги лагерга
ҳамда Тожикистоннинг Ленинобод вилояти Ашт туманидаги Новгарзон
посѐлкасига шошилинч кўчирилади. Минглаб одамларни бундай 
лагерларда узоқ сақлаб бўлмас эди. Шунинг учун 16.282 киши Фарғона
вилоятидан Россиянинг Смоленск, Орловск, Курск, Белгород ва Воронеж 
вилоятларига кўчириб олиб бориб жойлаштирилди.
Фарғона фожиасининг сабаблари, уни ҳаракатга келтирган кучлар 
кимлар эди?
Ўзбекистон Компартияси МҚнинг1989 йил23 июнда бўлган ХIV 
Пленумида Фарғона фожиаси билан боғлиқ масалаларни ўрганиш учун 
махсус комиссияси тузилди. Комиссиянинг Ўзбекистон компартияси 
МҚнинг1989 йил29 июлда бўлган ХV Пленуми томонидан маъқулланган 
ахборотида фожиани келтириб чиқарган сабаблар очиб берилди.
- Фарғона вилояти, шаҳар, туман партия ва совет ташкилотларининг, 
ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ташкилотчилик, сиѐсий ишидаги 
жиддий хатолар фожиали воқеаларга сабаб бўлди. Улар вилоятдаги кескин
ижтимоий, сиѐсий вазиятни кучайиши хавфини ўз вақтида англаб 
етмадилар, миллатлараро адоватни келтириб чиқаришга уринган
экстримистларга, порага сотилганларга ўз вақтида зарба беролмадилар.
- Фарғона вилоятида ўн йиллар давомида ижтимоий-иқтисодий 
кескинлик ортиб борди. Хўжалик структураси бузилган, тармоқлар хомашѐ 
етиштириш, ярим фабрикатлар ишлаб чиқаришга мослашиб қолган эди, 
ишсизлар сони тобора ошиб борар, одамларни, ѐшларни иш билан 
таъминлаш тадбирлари кўрилмасди.
- Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ишлари бузилган, 
порахўрлик, хизмат мавқеини суистеъмол қилиш авж олган эди.
- Ана шундай кескинликдан, республикада ижтимоий-сиѐсий 
беқарорликни келтириб чиқаришдан манфаатдор сиѐсий кучлар аллақачон 
ишлаб чиқилган, пухта тайѐргарлик кўрган режа асосида иғвогарона 
ҳаракат қилдилар, оломонга олдиндан тайѐрланган варақалар тарқатдилар.
Фарғонада содир бўлган сиѐсий иғвогарлик Тбилиси, Тоғли Қорабоғ, 
Бокуда ташкил этилган иғвогарликлардан бири эди. Кейинчалик 1990 йил 
февраль-март ойларида Бўка ва Паркент, 1990 йил июнда Ўш ва Ўзганда ҳам 
шундай уринишлар бўлди. Ёвуз кучлар ўз мақсадига эриша олмадилар.
Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти томонидан кўрилган чора-
тадбирлар натижасида кескинлик бартараф қилинди.
1989 йил 23 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Компартияси МҚнинг
ХIV Пленумида Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Компартияси


МҚнинг биринчи котиби этиб сайланди. И.А. Каримов бошлиқ янги
раҳбарият томонидан ўзбек халқининг миллий ўзлигини англаши кучайиб
бораѐтганлиги биринчи бор этироф этилди. Халқнинг шон-шуҳрати, қадр-
қимматини ҳимоя қилиш, миллий мустақилликка эришиш томон йўл 
олинди.
Республикада кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш 
масалаларида миллий манфаатдорлик устиворлиги таъминланди. 
Марказдан юборилган«кадрлар десанти» ўз мавқеини йўқотди. Анишев, 
Огарек, Сатин ва бошқа«казо-казолар» Республикадан чиқариб юборилди. 
Маҳаллий кадрлар раҳбарлик лавозимларига кўтарилди.
Кадрлар сиѐсатидаги жиддий ижобий ўзгариш шундан иборат 
бўлдики, энди Ўзбекистонда партия, совет, давлат, ҳуқуқни ҳимоя қилиш 
органларининг бошлиқларини Москва орқали ҳал қилиш, Москва 
белгилаган ходимларни кўтариш аммалиѐтига чек қўйилди, бу масалаларни 
ҳал қилишни республика раҳбарияти ўз қўлига олди. Бу вазиятни теран
англаган раҳбарнинг жасорати бўлиб, сиѐсий мутеликдан қутилиш томон 
ташланган муҳим қадам бўлди. Ўзбекистонда адолатни тиклаш чора-
тадбирлари кўрилди, тўқиб чиқарилган«ўзбек иши», «пахта иши»нинг 
тамомила шармандаси чиқди. Бу билан боғлиқ ишлар қайта кўрилди, айбсиз 
қамалган минглаб кишилар оқланди, ўз оиласига қайтарилди, адолат 
тикланди. 
1990 йил 18 февралда Ўзбекистон Олий Советига сайлов бўлди. Бу
сайловларнинг янгилиги шундан иборат бўлдики, 500 сайлов округининг 326 
тасида муқобил номзодлар кўрсатилди. Олдинги сайловларда барча 
номзодлар биринчи турдаѐқ деярли 100 фоиз овоз билан сайланган
бўлсалар, бу сафар биринчи турда 368 номзод зарур овозларни тўплай олди. 
Қолган 132 округда қайта сайловлар бўлиб ўтди.
1990 йил 24-31 март кунлари Тошкентда ўн иккинчи чақириқ 
Ўзбекистон ССР Олий Советининг биринчи сесияси бўлиб ўтди. 24 март 
куни сессия республикалар орасида биринчи бўлиб «Ўзбекистон ССР 
Президенти лавозимини таъсис этиш тўғрисида» Қонун қабул қилди. 1990 
йил 24 март куни Олий Совет сессиясида яширин овоз бериш йўли билан
Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Президенти этиб сайланди. 
Ана шу сессияда И. Каримов нутқ сўзлаб, Ўзбекистоннинг сиѐсий 
мустақиллигини, ўзини-ўзи идора қилишга ва ўзини-ўзи пул билан 
таъминлашга ўтишни таъминлашни ўзимнинг асосий вазифам деб биламан, 
деб таъқидлади. Ҳали СССР ва Марказий ҳокимият мавжуд бўлган 
шароитда Ўзбекистонда ўз Президентининг сайланиши муҳим вақеа бўлди, 
мамлакатимиз мустақиллигига эришиш сари ташланган яна бир дадил 
қадам бўлди. 
Ўзбекистон ССР Олий Советининг иккинчи сессияси 1990 йил20
июнь куни «Мустақиллик Декларацияси»ни қабул қилди. Декларацияда
ҳар бир миллатнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан келиб чиққан
ҳолда, халқаро ҳуқуқ қоидаларига, умумбашарий қадриятларига ва


демократия тамойилларига асосланиб Ўзбекистон ССРнинг давлат 
суверенитети эълон қилинди.
Мустақиллик Декларацияси 12 моддадан иборат бўлиб, қуйидагилар 
баѐн этилган:
Ўзбекистон ССР давлат суверенитети
• Ўзбекистон ССР демократик давлатининг ўз ҳудудида барча 
таркибий қисмларда ва барча ташқи муносабатларда танҳо ҳокимлигидир.
• Ўзбекистон ССР давлат ҳудуди чегараси дахлсиз ва бу ҳудуд 
халқнинг муҳокамасига қўйилмай туриб ўзгартирилиши мумкин эмас. СССР
Олий Совети қабул қиладиган қарорлар Ўзбекистон ССР 
Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон ССР Олий Совети томонидан 
тасдиқлангандан кейингина Ўзбекистон ҳудудида кучга эга бўлади.
• Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ваколатига Ўзбекистон ССР ички 
ва ташқи сиѐсатига тегишли барча масалалар киради ва ҳоказо.
Ўзбекистон мустақиллиги тўғрисидаги Декларация муҳим тарихий 
ҳужжат бўлиб, мамлакатимизнинг ўз давлат мустақиллигини қўлга 
киритиш йўлида яна бир янги қадам бўлди.
Собиқ СССР га кирувчи республикалар расман тенг ва суверен деб 
юритилсада, амалда қарам эди. Улар ўз ерлари, сувлари, ўрмонлари ва ер 
ости бойликларига, кўпдан-кўп корхоналарига ўзлари эгалик қилолмас
эдилар. 80-йилларнинг охирлари90-йилларнинг бошларида кўпчилик 
республикалар мавжуд вазиятни ўзгартириш талабларини илгари сура 
бошладилар. 
Бироқ Марказий ҳокимият республикаларга эркинлик бериш ҳақидаги 
талаб-таклифларни эътиборга олмади, тўғрироғи уларга эркинлик беришни 
хоҳламас эди. Марказнинг қайсарлиги ҳамда республикалар 
жамоатчилигининг таъсири остида марказдан ажралиш ҳаракати кучайиб 
борди. 1990 йил баҳорида Болтиқбўйидаги Латвия, Литва, Эстония 
республикалари, кейинроқ Грузия ва Озарбайжон СССР таркибидан 
чиққанлигини эълон қилдилар.
Марказда ва жойларда СССР конституцияси ва қонунлари устунми
ѐки республика Конституцияси ва қонунлари устунми, деган масалада
баҳс, 
мунозаралар 
кучайди. 
Марказдагилар«Кучли 
марказ-кучли 
республикалар» деса, жойлардагилар«Кучли республикалар-кучли марказ» 
дер эдилар.
Марказий ҳокимият жамоатчиликнинг талаби остида Иттифоқ 
шартномасини янгилаш зарурлигини эътироф этишга мажбур бўлди. 
СССР Олий Совети мазкур масала билан шуғулланувчи махсус делегация 
тузди ва унинг таркибини тасдиқлади. 1990 йил июлда Москвада Марказ 
вакиллари билан республикалар делегациялари янги шартнома матнини 
тайѐрлашга киришди. 1990 йил август ойида Иттифоқни янгилаш дастури 
ишлаб чиқилди.
Дастурда республикалар ўз ҳудудларидаги бутун миллий бойликларга 
эгалик қилиш, фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланган эди. Аммо 
шартномага бундай ѐндашув Марказдагиларга ѐқмади. СССР Олий Совети 


мазкур дастурни қабул қилмади. СССР Олий Совети республикаларнинг 
истак ва манфаатларини батамом инкор этган янгича шартнома
лойиҳасини тузиб республикаларга тарқатди. Республикалар, шу жумладан, 
Ўзбекистон Марказ лойиҳасини қабул қилмади.
1991 йил февраль-март ойларида Иттифоқ шартномаси лойиҳаси устида 
қайта иш олиб борилди. Унда Болтиқ бўйи республикалари, Грузия,
Арманистон, Молдова вакиллари қатнашмади, Озарбайжон кузатувчи
бўлиб қатнашди. Иттифоқ билан республикалар ваколатларини фарқлаб 
қўйишга ҳаракат қилинди. Ниҳоят, Иттифоқ ва республикалар ваколатлари
белгилаб берилган шартнома лойиҳаси матбуотда эълон қилинди. 
Республикаларда мазкур лойиҳа муҳокама қилинди. Ўзбекистон раҳбарияти
республикаларга тўла мустақиллик беришни кўзламайдиган шартнома
лойиҳасини рад этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов 
Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг 1991 йил 12 мартда 
бўлган IV пленумида сўзлаган нутқида: «Иттифоқ шартномасини имзолаш 
учун энг қулай пайт қўлдан бой бериб қўйилди. Икки йил муқаддам бу 
масалани кўтарган кишиларнинг овозига ҳеч ким қулоқ солмади. Марказ 
1922 йилдаги шартномага маҳкам ѐпишиб олиб, оқилона таклифларни қабул 
этмади, ишни пайсалга солди»,-деган эди. Бу фикрнинг тўғрилигини ҳаѐт 
тўла исботлади.
СССР Олий Совети Иттифоқ шартномасини ўзгартириш, СССРни 
тенг ҳуқуқли суверен республикалар Федерацияси сифатида янгилаш 
хусусида халқнинг фикрини билиш мақсадида1991 йил17 март куни 
Бутуниттифоқ референдумини ўтказишга қарор қилди. 1991 йил20 
февралда Ўзбекистон Олий Кенгашнинг Раѐсати референдум ўтказишни
мақуллади ва СССР Олий Совети томонидан тайѐрланган бюллетень билан 
бирга яна битта қўшимча бюллетенни овозга қўйишга қарор қилди.
Қўшимча бюллетенга «Сиз Ўзбекистоннинг мустақил, тенг ҳуқуқли 
республика сифатида янгиланган Иттифоқ(Федерация) таркибида 
қолишига розимисиз?» деган савол қўйилди. Овоз беришда қатнашган 
сайловчиларнинг 93 фоизи бу саволга«Ҳа» деб жавоб бердилар. Демак, 
ўзбекистонликлар ўз мамлакатини мустақил давлат сифатида федератив 
иттифоқда бўлишини, Ўзбекистоннинг суверен республика сифатида 
ривожланишини ѐқлаб овоз берган эдилар.

Download 243,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish