1-мавзу: молиявий ҳисоб ва унинг концептуал асослари



Download 47,21 Kb.
bet1/10
Sana16.09.2022
Hajmi47,21 Kb.
#849093
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
МХ-1


1-мавзу: МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ ВА УНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ

Режа:

  1. Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (БҲХС) асосида ташкил қилишнинг муаммолари

  2. Молиявий ҳисобнинг халқаро стандартлар нуқтаи-назаридан моҳияти ва асосий вазифалари

  3. Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартлар асосида бухгалтерия ҳисобига доир меъёрий ҳужжатларни тайёрланиши

  4. Халқаро андозаларга мувофиқ олиб бориладиган ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобнинг асосий тамойиллари

  5. Молиявий ҳисоботининг халқаро стандартлари (МҲХС) ва уни жорий қилишдаги айрим муаммолар



Таянч сўз ва иборалар: молиявий ҳисоб, Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (БҲХС), Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС), Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) концептуал асос, ҳисоб сиёсати, молиявий ҳисоб тамойиллари, бошқарув ҳисоби, солиқ ҳисоби, корхона маблағлари, активлар, пассивлар, хусусий капитал, дивиденд, аудитор.

1-мавзу: МОЛИЯВИЙ ҲИСОБ ВА УНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ



    1. Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (БҲХС) асосида ташкил қилишнинг муаммолари

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганлиги муносабати билан қисқа давр ичида республикамиз иқтисодини юксалтириш учун бир қатор иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва уни ривожлантириш учун ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий шарт-шароитлар яратилди.
Энг муҳими шуки, мустақилликнинг дастлабки йиллари республикамизнинг ўз тараққиёт йўлини фаол излаш, Ватанимизни эркин, кучли ва равнақ топаётган диёрга айлантиришга интилиш даври бўлди. Ўзбекистон Республикасининг сиёсий ва иқтисодий мустақилликка эришишида, иқтисодий стратегияни амалга ошириш учун, энг аввало, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини босқичма-босқич шакллантириш ва унга ўтишнинг стратегик йўналишини белгилаб олиш муҳимдир.
Бугунги кунда иқтисодиётимизга бозор элементлари ва халқаро тажрибаларнинг тадбиқ этилиб бориши барча хўжалик механизмини такомиллаштиришни ва уни ахборот таъминотининг асоси бўлган молиявий ҳисоб ва таҳлил соҳасида туб ислоҳотларни ўтказиш зарурияти юзага келди.
Маълумки, яқин йилларгача ҳисоб тизими фақатгина хўжалик муомалаларини қайд қилиш ва ҳисоб ҳужжатларини сақлаш воситаси бўлибгина хизмат қиларди. Бу, албатта, маъмурий-буйруқбозлик даврига хос бўлган элементлардан бири эди.
Бозор муносабатларига ўтиш эса бухгалтерия ҳисобининг ҳақиқий вазифаларининг нақадар серқирра эканлигини янада кенгроқ очиб берди. Биринчидан, бухгалтерия ҳисоби хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини бошқаришнинг ажралмас бўлагига айланди. Иккинчидан, турли хил фойдаланувчиларни бухгалтерия ахборотлари билан таъминлаш марказий масалалардан бирига айланди. Ва, ниҳоят, замонавий бухгалтер фақатгина ҳисоб ишларини юритибгина қолмай, балки бухгалтерия маълумотларини таҳлил қилиш, корхона иқтисодий ҳолатини тавсифловчи турли хил коэффициентларни ҳисоблаш, хўжалик жараёнларига баҳо бериш, корхона истиқболини белгилай олиши керак. Бундан ташқари малакали замонавий бухгалтер аудиторлик фаолияти билан шуғуллана олиши керак.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг иқтисодий ҳамда молиявий салоҳияти ва ҳолати тўғрисидаги маълумотлар етакчи бўлиб, фойдаланувчиларнинг турли тоифалари: таъсисчи, акциядор, кредитор, инвестор, мол етказиб берувчилар ва бошқалар манфаатларини қамраб олади. Бунда фойдаланувчиларнинг ҳар бир тоифаси корхона молиявий ҳолатини баҳолашда ўз манфаатларидан келиб чиқади ва ўз мезонларига амал қилади.
Бугунги кунда таҳлилнинг асоси бўлган молиявий ҳисоб корхоналар фаолиятини бошқаришда зарур бўлган керакли маълумотларни етказиб бериш, тўғри ва мукаммал бошқарув қарорларини қабул қилишда асосий манба бўлиб ҳисобланади, яъни корхонада бухгалтерия ҳисобининг тўғри йўлга қўйилиши, айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг иқтисодий ва молиявий салоҳиятини оширишга, юқори самарали фаолият кўрсатишга, турли рақобатчилар майдонида енгиб чиқиб, юқори фойда олишга имконият яратади.
Маълумки, молиявий ҳисобни ривожлантириш, ислоҳ қилиш бевосита бозор муносабатларига ўтиш билан узвий боғлиқдир. Бу эса республикамизда молиявий ҳисобни халқаро андозалар талаблари асосида такомиллаштиришни зарурият қилиб қўймоқда, айниқса, республикамизнинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши, турли халқаро ташкилотларда қатнашиши иқтисодий кўрсаткичларни жорий мезонларга таққослашда ҳисобнинг услубий тамойилларини жаҳон амалиётида қабул қилинган андозалар талабларига жавоб беришни талаб этади.
Республикамизда молиявий ҳисобни тартибга солиш учун мустаҳкам қонунчилик тизими ташкил этилди: жумладан, Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун (1996 йил, 30 август), «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом» (1999 йил, 5 феврал), «Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари» (1998-2003 йил) ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Натижада қатор иқтисодий муаммолар ҳал этилди.Молиявий ҳисобни ташкил этишнинг услуби ва услубиётини такомиллаштиришдан мақсад миллий ва хорижий мутахассисларни ҳисоб сиёсати ва ҳисобот ахборотларини тушунишларидаги фарқни бартараф қилиш, молиявий ҳисобни меъёрий тартибга солувчи миллий тизимини яратиш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ягона концепциясини яратиш ва уларни иқтисодиётимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш заруриятидан иборатдир.
Бу мақсадга эришиш учун бухгалтерия ҳисобининг асоси ҳисобланган молиявий ҳисобни такомиллаштириш, ҳисобни амалга оширишда янги прогрессив усулларни қўллаш, хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ёрдамида фойдаланилмаётган резервларни қидириб топиш ва уларни ишлаб чиқаришга сафарбар этиш шу куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришда, энг аввало, ривожланган мамлакатлардаги бухгалтерия ҳисоби тизимидан кенг фойдаланиш лозим. Мамлакатимизда амал қилиб келаётган бухгалтерия ҳисоби тизимини халқаро андозалар ва меъёрлар талаблари даражасида ташкил этиш давр талаби ҳисобланади. Хорижий давлатлар амалиётидан маълумки, ўша давлатларда бухгалтерия ҳисобининг 3 тури амал қилади:
- бошқарув ҳисоби;
- молиявий ҳисоб;
- солиқ ҳисоби.
Бошқарув ҳисоби ўзида шундай ҳисоб маълумотларини жамлайдики, бу маълумотлар фақат корхонанинг ўзида бошқарув учун зарурдир. Бошқарув ҳисоби ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва таннархни калькуляция қилиш билан бирга, у мавжуд ҳолатни таҳлил этиш, қарор қабул қилиш, компьютерлар ва технологик дастурлардан фойдаланиш, ресурслардан фойдаланиш ва таннархнинг шаклланишини бошқариш, харажатларнинг меъёрдан четга чиқишини таҳлил этиш ва бошқаларни қамраб олади. Бошқарув ҳисоби маълумотларида маълумотларни тез олиш, ўқиш ва улардан фойдаланиб, оператив бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти бўлиши керак.
Бошқарув ҳисобида тайёрланган маълумотлар корхонанинг ички ҳисоби учун бошқариш учун зарур ҳисобланади. Асосан бошқарув ҳисобида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва таннархни калькуляция қилиш билан бирга, у мавжуд ҳолатни таҳлил этиш, бошқарув қарорларини қабул қилиш, жавобгарлик марказларини аниқлаш ва бошқаларни қамраб олади. 1
Молиявий ҳисоб шундай маълумотларни ўзида мужассам этадики, ушбу маълумотлар нафақат корхона фаолиятига раҳбарлик қилишда фойдаланилади, балки ташқи фойдаланувчиларга ҳам тегишли маълумотлар тақдим қилинади. Молиявий ҳисоб ахборотларни умумлаштириш ва синтез қилишга йўналтирилган. У баъзи бир давр учун корхона фойдасини тезкор аниқлашга, корхонанинг активлари ва пассивларини ҳисобот баланси шаклида умумлаштиришга, корхонанинг мулкий ва молиявий ҳолатини таърифлашга имкон беради.
Молиявий ҳисоб бу расмий ҳисоб ҳисобланиб, ундаги маълумотлар асосан ташқи фойдаланувчилар учун хизмат қилади.2
Солиқ ҳисоби корхона, ташкилот ва муассасаларда солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ва тўғри ҳисобга олиш, солиқ имтиёзларини қўллаш ҳамда уларни ўз вақтида бюджетга ўтказилиб борилишини таъминлаб берувчи бухгалтерия ҳисоби туридир. Солиқ ҳисоби ўз усуллари ёрдамида солиқ ва йиғимлар, уларнинг объекти, субъектлари ва солиққа тортиш базасини, тўлаш муддатларини аниқлаб беради.




    1. Download 47,21 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish