1-Мавзу. “Молия” фанининг предмети, объекти, усуллари ва бошқа фанлар билан алоқадорлиги



Download 34,69 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi34,69 Kb.
#80497
Bog'liq
1. “Молия” фанининг предмети маъруза


1-Мавзу. “Молия” фанининг предмети, объекти, усуллари ва бошқа фанлар билан алоқадорлиги



  1. “Молия” фанининг предмети

  2. “Молия” фанининг мақсади ва вазифалари

  3. “Молия” фанини ўрганишнинг объектив зарурлиги

  4. “Молия” фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги


Таянч суз ва иборалар: Молия, пул, бюджет, функция, назорат, тақсимлаш, истеъмол, эхтиёж, аудит, давлат, марказлашган фондлар, солиқ сиёсати, жамғарма, қайтатақсимлаш, марказлашмаган фондлар,молия тамойиллари бюджетдан ташкари фондлар, давлат кредити.


1. “Молия” фанининг предмети


Ҳар қандай фаннинг предмети деганда ушбу фан ўргатадиган соҳалар тушинилади. Шундай экан молия фанининг предмети ҳам ўз ичига мамлакатда яратилган ЯИМ ни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш натижасида марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ пул муносабатларини амалга оширишда жараёнида иштирок этадиган барча соҳа ва бўғинлар тушинилади.
Иқтисодиётни модернизациялашуви шароитида молия ижтимоий ва хусусий такрор ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз ривожланиши, илмий техник тараққиётни тезлашуви, иқтисодиётнинг барча соҳаларида иқтисодий кўрсаткичларини яхшиланишини таъминлашга йўналтирилгандир.
Молия жамият иқтисодиётидаги иқтисодий самарадорликни рағбатлантириш, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиши билан долзарб аҳамиятга эга.
«Молия» фани иқтисод соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш тизимида энг асосий ўринлардан бирини ўйнайди. Мустақил фан сифатида унга ўтган асрнинг 50-йилларида асос солинган бўлиб, у ўша даврга хос молия тўғрисидаги тасаввурларга, асосан, мос эди. Ўзбекистонда ҳам бозор ислоҳотларининг амалга оширилиши молия фани бир неча энг муҳим назарий қоидаларининг қайта қўриб чиқилишини тақазо этди
2. “Молия” фанининг мақсади ва вазифалари
“Молия” фани ҳам барча фанлар каби ўзининг ўрганилиш мақсади ва вазифаларига эга. Фанни ўрганилиш мақсади ва вазифалари эса у томондан талабаларга маъруза ва амалий машғулот дарсларида ўрганиладиган долзарб мавзулардан келиб чиқиб белгилаб олинади.
«Молия» фанини ўқитишнинг мақсади – келгусида юқори малакали иқтисодчи-мутахассислар бўлиб етишадиган талабалар учун молия муносабатларини ташкил этишнинг назарий, ҳуқуқий, ташкилий асослари ҳақида билимлар бериш, уларда давлатнинг ҳозирги даврдаги молиявий сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.
Юқорида белгиланган мақсаддан келиб чиқиб фаннинг вазифалари сифатида қуйидагилар белгилаб оланади:

  • молиянинг моҳияти ва функцияларини ўрганиш;

  • молия сиёсати, механизми ва тизимини ўрганиш;

  • молиявий бошқарув ва назоратни ўрганиш;

  • корхоналар ва ташкилотлар молиясини ўрганиш;

  • корхоналар фаолиятини молиялаштиришни таҳлил қилиш;

  • давлат молияси ва унинг бўғинлари ҳақида тушунча бериш;

  • маҳаллий бюджетлар ва бюджетлараро муносабатларни ўрганиш;

  • суғурта, молиявий бозорлар ва институтлар фаолияти ҳақида тушунча бериш;

  • давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли пул фондлари ва давлат кредити ҳақида тушунча бериш;

  • уй хўжаликлари молияси ва бюджетини ўрганиш;

  • халқаро молия ва унинг жаҳон тараққиётида тутган ўрнини ўрганиш ва бошқалар.

3. “Молия” фанини ўрганишнинг объектив зарурлиги


Ижтимоий-иқтисодий формациялар (тузумлар) бир-биридан ишлаб чиқариш муносабатлари билан фарқланади. Ўз навбатида, янги ишлаб чиқариш муносабатлари ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражасидан келиб чиқади. Янги ишлаб чиқариш муносабатларига давлат тузилмаси ҳам мос келиши керак. Алоҳида олинган давлатда ўзгаришлар юқоридагидек кетма-кетликда ва боғлиқликда содир бўлмаслиги мумкин. Лекин бу жараёндаги умумий қонуният хусусий ҳолатларга боғлиқ бўлмайди. Ҳар бир ижтимоий формация ва шунга мувофиқ равишда, шу формациядаги (тузумдаги) давлатга маълум бир молиявий тузилма жавоб беради (мос келади). Турли ижтимоий-иқтисодий формацияларда (тузумларда) молиянинг фарқланиши қуйидаги сабаблар билан белгиланади:

  • ҳар қандай ижтимоий формацияга (тузумга) жамиятнинг ўз синфий тузилмаси мос келади. Бунда молия миллий даромадни тақсимлаш муносабатларини ҳисобга олиб, уларнинг давлат фойдасига қайта тақсимланишини ташкил қилади;

  • ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий формацияда (тузумда) молия ҳукмрон синфнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатнинг мақсадлари ва вазифаларига бўйсунади;

  • ишлаб чиқаришнинг янги усули хўжалик муносабатларининг янги тизимини вужудга келтиради. Масалан, қулдорлик ва феодал формацияларда (тузумларда) натурал муносабатлар хос бўлган бўлса, шунга мос равишда давлат даромадларини шакллантириш ҳам натурал характер касб этган. Капиталистик хўжалик товар-пул муносабатларига таянади. Шунга мувофиқ давлат даромадларини шакллан-тириш ҳам пул шаклида амалга оширилади;

  • агар давлат бошқарув органи сифатида таркиб топган ишлаб чиқариш муносабатлари ва синфий тузумнинг вазифаларига хизмат қилса, шу вазифаларга молия ҳам хизмат қилади;

  • ХХ аср тажрибаси огоҳлантиради (ўқитади, таълим беради, тарбиялайди):

- аниқ синфларга бўлинган давлат мавжуд бўлмайди;
- турли ижтимоий тузилмага эга бўлган давлатлар бир тарихий даврда бўлиши мумкин;
- бир ижтимоий-тарихий формациядан (тузумдан) иккин-чисига ўтиш асрлар давомида содир бўлиши мумкин;
- фақат ижтимоий тузилма ва технологияларнинг эмас, балки молиянинг ҳам экспорт қилиниш эҳтимоли мавжуд.
Натурал муносабатлар устунлик қилган пайтларда ҳатто нисбатан ривожланган мамлакатларда ҳам пул ўзининг барча функцияларини бажара олмаган. Шунга мос равишда пул муносабатларининг тизими сифатида молия ҳам энг умумийлик касб этаолмаган. Ибтидоий-жамоа тузумининг хўжалик тузилмаси тўғрисида аниқ маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги учун гумон (тахмин) қилиш мумкинки, доимий давлат аппарати йўқ бўлганлиги учун ана шундай давлатнинг даромадлари ва харажатларини шакллантириш ҳам бўлмаган. Давлат аппаратининг шаклланиши, унга тегишли бўлган функцияларнинг кенгайиши, хусусан, доимий қўшинларга асос солиниши, йўл қурилишининг жориш этилиши билан молиянинг роли ошиб борган. Қулдорлик давлатлари даромадларининг асосий манбалари контрибуциялар, ҳарбий ўлжалар, натурал солиқлар ва бошқалар ҳисобланган. Маълум бир мамлакатда маълум бир давр мобайнида аҳолининг қандайдир гуруҳлари пул кўринишидаги солиқларни тўлаган бўлиши мумкин. Шундай бўлишига қарамасдан, қулдорлик формацияциясида (тузумида) пул кўринишдаги солиқлар фақат тасодифийлик характерига эга эди. Худди шунингдек, натурал хўжалик юритишга асосланган феодализмда ҳам пуллик солиқлар устуворлик касб қилиши мумкин эмас эди.
Шуни идрок этиш (тушуниш) энг муҳимки, жамиятнинг товар-пул муносабатларига ўтиши муносабати билан иқтисодий категория сифатида молия умумийлик характерига эга бўлади. Бироқ, ҳатто ана шундай шароитда ҳам давлат эҳтиёжларини қондиришнинг пулсиз характерга эга бўлган методлари сақланиб қолиши мумкин. Бунинг мумтоз мисоли сифатида ёппасига ҳарбий мажбуриятни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Молиянинг тарихий характерга эга эканлиги ҳар қандай давлат ўз функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган фондларни шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг тизимини яратади, деган хулосани чиқаришга имкон беради. Бунда фондларни шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг шакллари ва методлари бир-биридан кескин фарқ қилиши мумкин. Бироқ, фондларни шакллантиришнинг манбалари чекланган ва ҳеч бир давлат ўз эҳтиёжларини қондириш учун даромадларнинг янги манбаларини ихтиро қилиш мумкин эмас. Бу ерда гап ундиришнинг шакллари тўғрисида эмас, балки унинг объектлари тўғрисида кетаяпти. Ана шундай объектлар сифатида ҳар доим мулк ва даромад майдонга чиқади. Ундириш шакллари тўғрисида гапирила-диган бўлса, у ҳолда ҳатто антик грек давлатларидаёқ тўғри (бевосита) солиқлар билан биргаликда эгри (билвосита) солиқлар ҳам пайдо бўлган. Тўғри (бевосита) солиқлар ер ва мол эгаларидан олинган. Уруш даврларида эса мулкий солиқ жорий этилган. Эгри (билвосита) солиқлар божхона божлари ва савдога солиқ шаклларида майдонга чиққан.
Рим империясида армияда пулли тўланмалар (ёллан-малар ва офицерлар учун) жорий этилган. Бу ва шунга ўхшаш бошқа эҳтиёжлар (тамошаларни ташкил этиш, ишсиз фуқароларга ёрдам кўрсатиш ва бошқалар) пулли харажатларни талаб этган. Шунинг учун ҳам ҳарбий ўлжалар ва контрибуцияларга қўшимча равишда пулли солиқлар жорий этилган. Қулни сотиш ва сотиб олиш учун тўланадиган солиқ ана шундай солиқларнинг дастлабкисидир. Ноозиқ-овқат буюмларини сотганлик учун (1% миқдорида) ҳам солиқ ундирилган. Урушлар даврида ҳар бир фуқаро мол-мулкдан ундириладиган фавқулодда солиқни ҳам тўлаган. 5% миқдорида ундириладиган меросдан олинадиган солиқ жорий этилган. Ижтимоий тузум сифатида феодализм ё қулларга эгалик қилиш, ё патриархал тузум асосида ривожланган. Бироқ бу ерга хусусий эгалик ва деҳқонларнинг крепост-нойлигига (бириктирилганлигига) асосланган ижтимоий тузумга кескин таъсир кўрсатмаган. Крепостной (бирикти-рилган) деҳқонлар бўлмаган жойда феодализм ҳам мавжуд бўлмаган.
Ҳар бир мамлакатда марказлаштирилган ҳукуматнинг роли ва унинг функциялари феодалларнинг таъсири остида белгиланган. Феодал ўзи эгалик қиладиган жой чегаралари доирасида ўз солиқларининг тизимини жорий этган. Марказий ҳокимият хўжалик ҳаётига, хусусан, аҳолини солиққа тортиш масалаларини фақат феодал билан мувофиқлаштирилган чегара доирасида аралашуви мумкин эди. Европада феодал бўлинувчанликка биринчи марта салб юришлари орқали келиб чиққан рицарликларнинг кучсизланиши оқибатида барҳам берилган. Алоҳида олинган давлатлар ўртасидаги урушлар бошқаларга нисбатан урушлар туфайли бойиган мамлакатларда қироллик ҳокимиятини мустаҳкамлаган. Ер эгаларини сақлашга сарф қилинган тўланмалардан ташқари деҳқонлар йўллар, қасрлар, қалъалар қуриш ва армияга хизмат қилиш билан боғлиқ бўлган бошқа ишларни ҳам бажаришга мажбур бўлганлар. Ҳунармандлар феодал ва шаҳар ҳокимиятларига солиқларни фақат ўзларининг буюмлари билан эмас, балки пуллари билан ҳам тўлаганлар. Савдогарлар феодалга совғалар ва даромадларидан тўловлардан ташқари транзит ва бошқа божларни тўла-ганлар.
Ўрта асрларнинг бошларида ҳар бир ҳукмдор ўз солиқлари ва ўлпонларини жорий этган. Ҳатто давлатнинг ичида ҳам солиқ ва ўлпонларни унификация қилиш тўғрисида гап бўлмаган. Абсолютизмнинг мустаҳкамланиши ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши пулли солиқларга ўтишга сабаб бўлди. Жамиятда товар муносабатлари қанча юқори бўлса, пулли солиқларнинг салмоғи ҳам шунча катта бўла борган. Феодализмнинг ўрта ва сўнгги даврларига хос бўлган ягона умумий белги сифатида сотиб олиш тизимининг мавжудлигини эътироф этиш мумкин. Сотиб олувчилар хазинага келишилган ёки қайд этилган суммани тўлаб, даромадларнинг катта қисмини ўз ихтиёрларига қолдир-ганлар. Шунинг учун ҳам сотиб олувчилар, савдогарлар, ҳунармандлар феодал муносабатларни буржуа муноса-батларига айлантиришда энг асосий манфаатдорлар шаклида майдонга чиққанлар.
Солиққа тортишнинг сотиб олиш тизими сотиб олувчиларнинг қўлида катта миқдордаги пул ресурсларининг тўпланишга имкон берди. Улар заводлар, фабрикалар ва банкларнинг биринчи мулкдорларига, буржуазиянинг биринчи вакилларига айланганлар. Турли солиқ имтиёзлари ва преференциялари, тўсиқли божхона божлари ва солиқ иммунитетлари капиталнинг жамғарилишига олиб келди. Ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши билан жамға-рилган капитал эндигина туғилиб келаётган саноат сари йўл олиб, капиталистик муносабатларнинг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатди. Ва ниҳоят, ҳукумат, узлуксиз феодал урушларини олиб бориб, қурол-яроқ, ҳарбий иншоотлар, флотни қуришнинг буюртмачиси сифатида майдонга чиқиб, МДни солиқ тизими орқали қайта тақсимлаб капиталнинг саноатда тўпланишига (жамғарилишига) олиб келди (имкон берди). Капиталнинг жамғарилишига саноатнинг ривожла-нишини рағбатлантирган, буржуазиянинг мустаҳкамланишига шароит яратиб берган мустамлакаларнинг босиб олиниши ҳам ёрдам берди.
Шаҳарлар ва саноатнинг ривожланиши ишчи кучи оқимини талаб этган. Ишчилар салмоғининг аҳоли умумий сонига нисбатан ортиб бориши жамиятдаги натурал муносабатларни қисқартирди. Буларнинг барчаси капита-листик муносабатларнинг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатди. Буржуазия томонидан ҳокимиятнинг қўлга киритилиши монархиянинг емирилиши ёки унинг ҳоки-миятчилик ваколатларидан маҳрум бўлганлигини англатади. Ҳокимият тепасига келиб, буржуазия “солиқ зулми”ни пасайтиришга эмас, балки феодалларга тегишли бўлган имтиёзларга барҳам беришга ва солиқларни меҳнаткаш-ларнинг зиммасига юклашга интилди. Давлатдаги умумий солиқ юки енгиллашмайди. Турлича тарзда таъсир этадиган омилларнинг таъсири остида буржуазия капитални янада жамғариш ва ўз фойдасини янада ўстириш учун ўзини тегишли имкониятлар билан таъминлади.
Капиталлар ҳаракатидаги миллий чегараларга барҳам берилиши билан банклар, биржалар ва мустамлкачилик урушлари бундай вазиятнинг инструментлари бшлиб қолди. Буржуазия эксплуатация қилишнинг бутун оғирлигини босб олинган мустамлакалар ишчилари гарданига юклаб, ўз мамлакатлари ишчиларининг ашаддий ҳимоячиларига айланди. Ўз даромадлари учун ишчилар синфининг қарши кураши буржуазия қўлида капиталнинг янада концентра-циялашувига (тўпланишига) имкон берувчи янги молиявий институтларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу ерда гап тиббий ва социал суғурта, мол-мулк ва ҳаёт суғуртаси тизимлари тўғрисида кетаяпти. Барча мамлакатларда буржуазия давлат туфайли солиқларнинг жуда катта қисмини ўз қўлига қурол-аслаҳага, транспорт қурилишига, уй-жой қурилишига ва ҳ.к.ларга буюртмалар орқали тўплайди (концентрация қилади).
Хусусий-тадбиркорлик принципларига асосланган тизим сифатида капитализмнинг тараққий этиши билан халқаро меҳнат тақсимоти жараёнининг кучайиши ва шу асосда капиталнинг ривожланган мамлакатларда концентрация-лашуви кузатилади. На фақат солиқ имтиёзлари ва ҳукумат буюртмалари, балки божлар, имтиёзли кредитлар тизими, норентабелли корхоналар ва бутун тармоқларни сотиб олиш, ноишлаб чиқариш инфратузилмани молиялаштириш ва ҳ.к.лар орқали давлат ҳар доим миллий буржуазиянинг позицияларини мустаҳкамлашда ҳал қилувчи ролни ўйнайди. Иқтисодий таназзуллар ва иқтисодиётнинг стагнация даврларида солиқлар, кредитлар ва буюртмалар билан манипуляция қилиш асосида ўзининг тартибга солувчилик (регуляторлик) ролини фаоллаштиради. Бунинг мумтоз мисоли сифатида 1929 йилдаги иқтисодий таназзул пайтида АҚШ ҳукуматининг юргизган сиёсатини кўрсатиш мумкин.
Бугун кундалик турмушга “финансы” (“молия”) атамасини илк бор киритган муаллифни аниқлаш жуда мураккаб. Бу атаманинг биринчи муаллифи сифатида 1577 йилда “Республика хусусида олти китоб” асарини нашр эттирган француз олими Ж.Боденни қолдириш (ҳисоблаш) мумкин. Ундан сўнг бу атама дунёнинг барча бошқа тилларига кириб борган. Бироқ айрим адабиётларда бу атаманинг лотин тилидан олинганлиги тўғрисида исботланмаган қарашлар ҳам мавжуд. Бу нашрда «финансы» («молия») атамаси давлат ва такрор ишлаб чиқариш муносабатларининг бошқа субъектлари ўртасидаги муносабатлар тизимини ифодалаш учун фойдаланилган. Ҳозирги нуқтаи-назардан бу муноса-батларни молияга киритиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки улар пулли характерга эга бўлмаган. Бироқ, натурал муносабатлар устуворлик қилган иқтисодий формация-лардаги (тузумлардаги) натурал солиқлар ва шахсий тўланмаларнинг иқтисодий моҳияти товар-пул муносабатлари ривожланган иқтисодий формациялардаги (тузумлардаги) пулли солиқларнинг иқтисодий моҳияти билан бир хилдир.
Молияга бағишланган ишнинг биринчи европалик муаллифи Ксенофонт (эрамиздан аввалги 430-355 йиллар) ҳисобланади. Унинг шу хусусдаги асари “Афина республи-касининг даромадлари тўғрисида” деб номланган. Аристо-тельда (эрамиздан аввалги 384-322 йиллар) молия соҳасидаги қарашлар унинг “Афина давлат тузилмаси” деб номланган асарида баён қилинган. Эрамизнинг 948 йилида солиқлар тўғрисида асар ёзган Қадам исмли араб олимининг номи ҳам фанда маълум. Молия муаммолари билан шуғулланган европалик олимларнинг узоқ рўйхатини Ф.Аквинский (1225-1274 йиллар) бошлаб беради. У илк марта қиролнинг солиқларни ундириш борасидаги ҳуқуқини асослашга уринган.
Молия бўйича ишларнинг биринчи муаллифлари қаторига Ф.Петрарка, Д.Караф, Бернардо, Ф.Гвиччардини, Дж.Ботеро, Н.Макиавели ва бошқа италияликларни киритиш мумкин.
Мумтоз сиёсий иқтисоднинг вужудга келиши (туғилиши) ва ривожланиши ХVIII асрга тўғри келади. Бу мактабнинг вакиллари молияни сиёсий иқтисоддан ажратмаганлар ва уни мустақил фан сифатида эътироф этмаганлар. Бу мактаб муаллифлари (французлар – А.Тюрго, Ф.Кенэ ва В.Мирабо, инглизлар – А.Смит ва Д.Рикардо) ишларининг даражаси, ҳажми ва услуби хилма-хил бўлишига қарамасдан мумтоз мактаб вакилларининг молия тўғрисидаги таълимотларини қуйидаги тўртта асосий йўналишга келтириш мумкин:

  • давлат керак, чунки у “табиий тартиб”ни ҳасаддан ва тажовузлардан ҳимоялайди;

  • давлатни сақлаш (ушлаб туриш) арзон бўлмоғи лозим, чунки давлатнинг бошқарув харажатлари ноишлаб чиқариш характерига эга;

  • давлат “табиий тартиб”ни, яъни мулкчилик ва рақобат ҳуқуқини, буза олмайди, чекловчи божхона божлари ва монополияларни ўрнатиш йўли билан ҳам мамлакатнинг хўжалик ҳаётига аралашмаслиги керак;

  • давлат солиққа тортишнинг қуйидаги асосий принцип-ларига қатъий риоя этмоғи лозим:

- ўз даромадларига мувофиқ равишда барча солиқ тўлаши керак (бу қоида руҳонийлар ва асозодаларнинг солиқ иммунитетига қарши йўналтирилган);
- солиқни олдиндан аниқ белгилаш (аниқлаш) зарур;
- солиқни солиқ тўловчи учун қулай бўлган вақтда ундириш лозим;
- солиқларнинг ундирилиши (олиниши) арзон бўлиши керак.
Капиталистик тизимнинг феодализм устидан ғалабаси янги ишлаб чиқариш муносабатларини у ёки бу даражада ҳимоя қилувчи иқтисодий мактаблар ва қарашларнинг вужудга келишига олиб келди. Шўролар тарихнавислигида бу иқтисодий мактабнинг вакиллари вульгар иқтисодчилар гуруҳига бирлаштирилган эди. Чунки улар, асосан, давлат даромадларини шакллантириш масалаларига асосий эътиборни қаратиб, унинг харажатларини таҳлил этиш буржуа ҳукуматлари тўғрисида салбий тасаввур ҳосил қилиши мумкинлиги тўғри деб ҳисоблаган эдилар. Бу мактабнинг етакчи намояндаларидан бири “Сиёсий иқтисод асослари” деб номланган ўз асарини 1848 йилда чоп этган Дж.Миль ҳисобланади. ХIХ асрнинг охирларидаги молиячи-олимлар қаторига 1877 йилда молия фани курсини нашр этган француз П.Ле-руа-Больени ва 1892 йилда “Давлат молияси” китобини ёзган инглиз К.Бастблни киритиш мумкин. ХIХ асрда молия назариясининг ривожланишига катта ҳисса қўшиб, 1826-1832 йилларда учинчи қисми тўлиқ молияга бағишланган сиёсий иқтисод курсини нашр эттирган К.Раудир. Унинг “Молия фанининг асосий бошланиши” деб номланган асари 1867 йилда рус тилида нашр этилган ва Россияда молия фанининг ривожланишига ўзининг кескин таъсирини кўрсатган.
Россияда “молия” атамасининг пайдо бўлиши ХVIII асрга бориб тақалади. Бу атама рус тилига француз тилидан кириб келган бўлиб, қарийб ярим аср мобайнида “хазина” атамаси билан ёнма-ён ишлатилган. Биринчи марта Россия адабиётида “молия” илмий тушунчаси 1767 йилда Москва университети томонидан нашр этилган “Энциклопедиядан таржималар” китобининг сўзбошисида ишлатилган. Бу ерда “молия” тушунчаси “давлат даромадларига тегишли бўлган иш” деб талқил қилинган. Уни илмий муомалага биринчи марта Москва университетининг ҳуқуқ бўйича профессори С.Десницкий киритган. 1802 йилда Молия вазирлигининг ташкил этилиши билан бу атама илмий муомалаларда мустаҳкам ўрин эгаллай бошлади. Бироқ 1835 йилга қадар, яъни рус университетларида “Молиявий ҳуқуқ” курси пайдо бўлганча қадар молия мустақил фан сифатида эмас, балки сиёсий иқтисоднинг таркибий қисми сифатида қаралган. Амалиётда эса, кўпроқ “хазина” атамаси ишлатилган.
А.Радищев ўзининг “Жон йиғими хусусида” деб номланган асарида биринчи марта солиқларнинг моҳиятини, иқтисодий табиатини, турларини тадқиқ этган.
Молия тўғрисидаги биринчи рус монографияси 1810-1811 йилларда Н.Тургенев томонидан ёзилган.
ХIХ асрнинг иккинчи ярмида эълон қилинган ва молиянинг назарий масалаларига бағишланган асарлар орасида И.Шильнинг монографияси алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг фикрича, молия назарияси давлат хазинаси ғоясига бўйсундирилган.
Молиянинг моҳиятини идрок этишда Д.Львов ўзининг ўтмишдошларидан анча олдинга кетган ва у молия дейилганда ресурслар ва бойликларни эмас, балки маълум бир ижтимоий муносабатларни тушунган.
ХIХ асрнинг охирларида В.Лебедев, И.Янжул, Л.Ходский, С.Витте ва И.Озеровлар асарлари молия назариясини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Капитализм илк давридаги Россиянинг молия фани академик И.Янжулнинг асарларида ўз ифодасини топган. Унинг фикрича, молия фанининг предмети давлатнинг моддий эҳтиёжларини энг яхши қондириш усулларини тадқиқ этиш ҳисобланади.
Россия молия фанининг оёққа туришида проф. И.Озеровнинг хизматлари ҳам катта. У молияга нисбатан янгича ёндошувни асослаб берган. Унинг назарида молия восита ёки ресурс эмас, балки муносабатлардир.
Проф. Л.Ходский молия фанининг чегараларини бироз кенгайтиради ва унинг таркибига пул муомаласи масалаларини ҳам киритади.
Шўролар даврида молия фанининг тараққий этишида этишида В.Дьяченко, А.Александров, А.Бирман, Э.Возне-сенский, В.Чантладзе, Б.Болдырев, В.Родионова, П.Николь-скийлар ўзига хос тарзда ёндошганлар. Уларнинг асарлари ҳозирги кунда ўз талабига эга бўлмаса-да, бизнинг фикримизча, кейинги йиллар тадқиқотчилари учун улар қизиқарли предмет бўлиши, шубҳасиз.

  • Молия генезисида (тараққиётида) ва унинг назарий масалаларини тадқиқ этишда ўзбекистонлик молиячи олимларнинг залвори, баъзи бир объектив ва субъектив сабабларга кўра, юқори бўлмаса-да, шундай бўлишига қарамасдан бу борада проф.Ҳ.Р.Собиров, доц.Х.М.Муратов, доц.Ҳ.Ҳ.Мухамедназаров, проф.Қ.А.Яҳъёев, проф.Зайналов Ж.Р., проф.О.О.Олимжонов, проф.Т.С.Маликов, проф.Н.Ҳ.Ҳайдаров, проф.О.К. Иминов, проф.А.С.Жўраев, проф. М.И.Альмардонов, проф. Н.Х.Жумаев, проф. Н.Р.Қўзиева ва бошқаларнинг қарашлари ҳам ўз ўрнига эга.

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни:

  • Мамлакат, алоҳида иқтисодиёт субъектининг пул фондлари, шунингдек, уларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш билан боғлиқ молиявий муносабатларни ташкил этиш, мувофиқлаштириш жараёнини ўрганади.

  • Шунинг учун ҳам молия муносабатларига ҳукумат томонидан алоҳида эътибор қаратилади. Молия воситасида ЯИМ тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, давлатнинг асосий пул фонди ҳисобланган давлат бюджетини ташкил этиш ва Ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий фаолиятини молиялаштиришни амалга ошириш учун ишлаб чиқилган тегишли меъёрий хужжатларга мувофиқ харажатларни туркумлайди. Шунинг учун ушбу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, мамлакат молиявий муносабатлари амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.

4. “Молия” фанининг бошқа фанлар билан боғлиқлиги
«Молия» фани асосий ихтисослик фани ҳисобланади. Фан ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, математик программалаштириш, иқтисодий география ва бошқалар), умумкасбий (иқтисодиёт назарияси, статистика, пул, кредит ва банклар, молиявий менежмент, солиқ ва солиққа тортиш, молия бозори ва қимматли қоғозлар, суғурта иши ва ҳ.,к.) ва ихтисослик (давлат бюджети, молиявий назорат, корхоналар молияси, халқаро молия муносабатлари, корпоратив молия, маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва бошқариш, молиявий бизнес режа, лизинг ва лизинг операциялари) фанлари билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Айниқса умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўрганишда асос бўлиб ҳисобланади.
Download 34,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish