13-МАВЗУ: ЮКСАК МАЪНАВИЯТ МИЛЛИЙ РАВНАҚ ОМИЛИ
1. Жамиятнинг маънавий хаёти ва миллий ғоя.
2. Жамиятни маънавий янгилаш ғоясининг мохияти.
3. Ахлокий дунёкараш.
4. Халкнинг маънавий рухини мустахкамлаш, эркин фукоро маънавиятини шакллантириш.
Миллий ўзликни англаш тушунчасининг моҳияти ҳақида сўз кетганда, коммунистик мафкура миллий равнақни тарғиб қилмасдан, уни мавҳум қилиб умумий тушунчалар билан халқ онғини торайтириб қўйди. Тўғри, ўша мафкуранинг дастурларида ҳам «Ватан», «давлат», «мамлакат», «маданият» тушунчалари бўлган, аммо уларнинг моҳияти ва мазмуни маҳаллий халк; учун хизмат қилмаган. Аксинча, маҳаллий халқни инқирозга йўлиқтирган. Ўз вақтида Мунаввар қори Абдурашидхонов «миллат, ватан, маданият.» шунга ўхшаш сўзларнинг ҳақиқий маъносини большевиклар бошқача тушунганларини, бу сўзлар орқали ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошираётганларини очиб ташлаган эди. Сабаби, миллий ўз-ўзини англашда кўпгина тўсиқлар ҳали октябрь инқилоби давридаёк; бошланган эди. Маълумки, халқнинг ўз-ўзини англашида тил, маданият, дин, ҳудуд бирлиги бўлиши лозим. Жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан бири И.Ғаспиралининг таъкидича, миллатнинг ўзлигини йўқотиш учун шулардан биттасининг бузилиши кифоя эди. Коммунистик мафкура ҳақиқатда халқимизни ўз тилидан, динидан ўз ўтмишидан, маданиятидан маҳрум қилишга олиб келди. Шу сабабли, эндиликда шундай пайт келдики, биз ўзимизнинг ўтмишимиз ва аждодларимизнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, кимлармиз ва қайси юрт ворислари эканлигимизни нафақат билишимиз, балки, уларни дунё миқёсида тарғиб қилишимиз лозим. Бу соҳада жадидчилик ҳаракатининг йирик намоёндаси И. Ғаспирали айтган мазмунли фикрлар айнан ўзбек халқига ҳам тааллуқлидир. У киши жон куйдириб ушбу фикрларни ўртага ташлаган эди: «Биз, турклар ўз қонунлари ва турмуш одатлари ила бир кўб салтанатлар майдонга келтирган қавм ўлароқ яшаб келдик ва шундай яшажакмиз...
Биз-туркий халқлар қадим-қадимдан Мармар денгизидан Хитой деворигача ёйилган йирик бир тарихий-этнографик бирлик ўларов; яшаб келдик ва худди шунда яшамоғимиз керак.
Биз ўз тарихининг дастлабки давридаёк; ёзувига (Ўрхун ва уйғур ёзувлари) эга бўлган, кейин ҳам уни илм ва тафаккурдаги улкан муваффақиятлари билан безаган қабила сифатида яшаб келдик ва шундай яшаяжакмиз.
Агар биз муайян тарихий шароитлар туфайли бошқа халқлардан орқада қолган эканмиз, бу ҳали миллий-маданий инқилоб ҳуқуқидан маҳрум этмайди, аксинча, у томон янада каттарок; ғайрат билан интилишга мажбур этади. Буни биздан халқимизнинг тарихи, тавдири талаб этади. Улуғ вазифалар ва улут интилишлардан қўрқманг Улар улуғ воқеаларни тайёрлайди ва улуғ шахсларни етказади.
Шунча шаҳарлар бунёд этган, фан ва маданиятнинг доҳийларини, харбу зарбнинг оламжаҳон валломатларини дунёга берган бу миллат наҳотки сувга тушган тошдек зим-зиё кетса?».
Бу фикрлар ҳар қандай кишини ҳаяжонга солмай қолмайди.
Хўш, шундай экан ўз-ўзини англаш, деганда нимани тушуниш керак? деган савол туғилади.
Ўз-ўзини англаш - бу ўз Ватани ва шу Ватанда яшаған халқнинг, миллатнинг ўтмиши, унинг маданияти, урф-одати, ҳамда қадрмятларини билиши демакдир.
Ўз-ўзини англаш бу - ўз халқининг азалдан жаҳон ҳамжамияти тараққмётига қўшган ҳиссасини анғлашдир.
Ўз-ў.чини англаш бу-ўтган аждодлар тарихини мукаммал билиш, уларнинг руҳлари ҳурматини ўрнига қўйиш демакдир. Шу билан бирга ўз-ўзини англаш Ватан ҳудудидаги бой маданий ва моддий меросни аниқлаб, порлоқ келажак учун хизмат қилишга интилиш, авлодлар фаровонлиги учун ўз ҳиссасини қўшиш ҳамдир. Ўз-ўзини англаш фақат ўз тарихини билиш билан чекланиб к;олиш деган сўз эмас, Ўзининг замонавий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ўз миллати ва Ватанининг шуҳратини ошириш ҳамдир.
Маълумки, халқимиз узоқ ўтмишга эга. У ўз тарихида кўпгина қийинчиликлар, босқинчиликларга дучор бўлгани билан, шундай бой тарихий мерос қолдирганки, уларни англаш беихтиёр миллий ғурурни шакллантиради.
Ўрта Осиёнинг маркази бўлмиш Ўзбекистон дунё тарихида ўчмас из қолдириб келаётир. Буни жаҳон халқлари эътироф этади. Масалан, Ўзбекистон қадим замонлардаёк; «Буюк Ипак йўли» орқали Ғарб ва Шарқни борлаш учун хизмат қилган. У дунё давлатчилигини ривожлантиришга, жаҳон маданиятини кўтаришга ўз ҳиссасини қўшган. Шу сабабли ҳам, бу юртдан мағрурлансак арзийди. Ўзбекистон ҳудудида қадимдан кўп элат ва миллатлар яшаган бўлса-да, улар ўртасидаги дўстлик, тотувлик, барқарорлик инсонларни ҳайратда қолдириб келган. Демак, тарихаи бирликни, зтнослар мавжудлиги, уларни қон-қариндошлиги билан, улардаги тил, она заминнинг маънавий жиҳатлари яқинлигини, улардаги муқаддас тупроқ, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатни англаш ҳозирги авлод учун айниқса долзарбдир.
Гоҳида онда-сонда дунёда бўлиб турган келишмовчиликлар, зиддиятларнинг олдини олишга бизнинг юртимиз маънавий қурол бўлиб хизмат к;илади.
Ҳозирги замонда ўз-ўзини англаш бу - шахсий ва маҳаллийчилик, урут-аймоқчилик иллатларини йўқотишга ёрдам беради. Азалдан бир тан, бир жон бўлиб яшаб, шу мамлакат равнақини таъминлаган аждодларимизнинг турмуш тарзи ҳозир ҳам ёрқин мисол бўлиб, ҳамкорлик қилишнинг манбаи бўлиб хизмат қилади.
Миллий ўз-ўзликни англаш натижасида ўз мамлакати тараққиётини белгилаш, унинг мустақиллиги учун курашнинг намунасини беради. Ўз-ўзини англаш келажакда ўз тақдирини ўзи белгилаш учун фойдаланилади, масъулиятни оширади. Аждодлар фидоийлиги, жонкуярлигидан хулосалар илинади. Ўз-ўзини англаш шундай бир ноёб жараёнки, унинг моҳиятига етиш инсонда битмас-туганмас меҳр-муҳаббат, шафқат, умумий инсонпарварликни шакллантиради. Инсонларда миллий англаш бўлмаса, миллий манфаатларни тушуниш дийин. Қачонки, миллий англаш юксак бўлгандагина керакли вақтда, яъни ўз миллатининг қадр-қимматини пасайтираётган ҳодиса ва ҳаракатлар бўлса, унинг маънавий ва моддий бойлигига зарар келтирса, ғурури поймол этилаверса, ўшанда бирлашиш, ҳимоя қилиш намоён
бўлади. Шундай пайтларда мамлакат ичкарисидаги мухолифатлар ҳам ягона мақсад йўлида бирлашадилар.
Миллатнинг ўз-ўзини англаши, унинг ҳис-туйғулари, иродалари, руҳлари, кайфиятларини ўзгартиради. Турмуш тарзига таъсир қилади. Таъкидлаб ўтиш керакки, ўз-ўзини англаш фақат ўз миллатининг манфаатини ҳимоя қилиш билан чегараланмайди. Балки, миллат ва мамлакат тараққиёти унинг ривожланишига ҳам ижобий таъсир этади, мамлакатга, Ватанга оид турли воқеаларни, ички ва ташқи жараёнларни тўғри баҳолайди, унинг муаммоларини ҳал этади, ички маънавий ва моддий заҳираларни ишга солади, жамиятнинг олға қараб силжишига ёрдам беради. Ана шу маънода, миллатнинг ўз-ўзини англаши миллат учун муҳим белги бўлиб, у миллий ғурурда кенгроқ ўз ифодасини топади.
Давлат мустақиллигини мустаҳкамлаш мамлакатда яшайдиган барча аҳоли табақалари, ижтимоий гуруҳлар, элат ва миллатлар ўртасидаги муносабатларнинг қандайлигига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир. Ҳозир Республикамизда 80 дан ортик миллий, маданий марказлар ишлаб турибди. Улар ўртасида ҳамкорлик, миллатлар ўртасида тотувлик бўлмас экан, давлат мустақиллигига тўла эришиш мушкул бўлади.
Айниқса, кўп миллатли давлатда бу жараён муҳимдир. Ўзбекистонимизда 30-йилларда элликдан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшаган бўлса, эндиликда улар 130 дан ортиқдир. Демак, бу ҳол давлатимиз мустадиллигини мустаҳкамлаш учун янги вазифаларни келтириб чиқарадики, уларни жуда эҳтиёткорлик ва вазминлик билан бажаришга интилиш талаб этилади.
Сабаби, юқорида айтиб ўтилган тоифаларнинг барчаси мамлакат мустақиллиги учун у ёки бу даражада саъй-ҳаракатлар қиладилар, мамлакатни моддий ва маънавий бойитадилар. Зеро, мустақилликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётган фуҳароларни, айниқса, ёшларни маънавий етук қилиб тарбиялаш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Шу сабабли, тараққиётдаги бошқа йўналишлар билан бирга халқ манфаатини ифодалайдиган, маънавиятини бойитадиган миллий истиқлол мафкурасининг яратилиши замон талабидир.
Миллий истиқлол мафкураси эндиликда ҳаётга татбиқ этилаётир. Бу мафкура ва унинг мазмуни тўғрисида матбуотда илиқ сўзлар айтилаётганининг гувоҳимиз. Шу сабабли, биз мафкурада тилга олинган ва маънавиятимизнинг энг муҳим қирраларидан бири бўлган миллий ғурурни шакллантиришдаги омиллар, унинг иқтисодий ва маънавий жиҳатлари тўғрисида фикр юритмоқчимиз.
Президент И.А.Каримов "Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўли" номли асарида: "Ўзбек халқининг юксак миллий қадр-қиммати, ор-номуси ва шон-шарафи, уиинг ўта меҳрибонлиги ва соф виждонлилигига асослангандир. Биз бундан кейин ҳам ўзбекларнинг миллий ғурурини маънавий юксалтирамиз, шу билан бирга умумий Ватанимизда биз билан бирга яшовчи ва Ўзбекистон республикасига садоқатли бўлган барча халқлар билан биродарликка интиламиз", деб таъкидлаган эди. Бу сўзларда жуда нуқур маъно бор. Собиқ иттифоқ даврида "дунёвий миллат", "дунёвий тил", "дунёвий маданият" каби умумжаҳон мақсадлар асосида фикр юритилганлиги сабабли миллий ғурур четга чиқиб қолаверган эди. Натижада, "йирик" миллатлар соясида бошқа миллатлар ғурури равнақ топмади. Чунки, меҳнаткаш халқ онгига кундалик ҳаётимиздан узоҳ фикрлар сингдирилиб келиндики, бу жараёнда бошқа баъзи халқлар сингари ўзбек халқининг ҳам миллий ғурури топталди, қийинчиликларга дуч келди. Эндиликда халқимиз мустақиллик шарофати билан, ўн йилдирки, бу муҳим жабҳада каддини ростламоқда.
Миллий ғурур тўғрисида сўз кетар экан, бу масаланинг нозиклигини ҳеч қачон унутмаслик зарур. У ҳасад билан эмас, балки, ҳавас билан юксалмоғи керак. Ғурур тўғрисида турлича фикр юритган алломалар унинг салбий ва ижобий томонларини тарозига солиб иш юритишни уқтирганлар. Жумладан, инглиз танқидчиси Ж. Коллинз миллий ғурур "Гарчи яхшилик ҳисобланмаса-да, лекин кўп яхшиликларнинг бошидир", -деган бўлса, немис ёзувчиси И.Зейме :-"Агар биз ҳақиқий ғурурли бўлганимизда эди, дунёни бу қадар разилликлар босмас эди"-деб ёзади. Юнон файласуфи Теофраст:-"Ғурур-ўзидан бошқаларнинг барига нисбатан ўзига хос бир нафратдир"-дейди. Француз адиби М.Жанлис:-"Ғурур кўпинча ҳақиқий улуғворликка ғов бўлади",-Деган бўлса, ат-Термизий:-"Мағрурнинг туриши хунук"-дейдилар.
Бу каби фикрлардан кўриниб турибдики, ғурур юқорида таъкидланганидек, ноёб ва нозик жараёндир. Миллий мафкуранинг ҳар бир тарғиботчиси ва тингловчиси мазкур фикрлардан тегишли хулоса чиқариб, масалага жиддий ёндашиши ва уни ҳаётга татбик; этиши керак. Хусусан, француз ахлоқшунос олими Ф.Ларошфуконинг:-"Ғурур барчага хос хусусият: аммо фарқи шундаки, уни қачон ва қаерда кўрсатишни билиш керак"3, -деган даъватига амал қилинса, мантиққа тўғри келар эди.
Халқимизнинг "Ғурури бор элнинг минораси баланд бўлади" деган ажойиб нақлидан келиб чиқсак, бошқа муҳим жараёнлар сингари миллий ғурурни ҳам шакллантирмай туриб, Ўзбекистонимиз мустақиллиги барқарор, унинг келажаги буюк бўлишига тўла эриша олмаймиз. Миллий ғурурнинг шаклланиши ва ривожланиши кўпроқ иқтисодий соҳага, яъни тўқчиликка, моддий ноз-неъматларнинг етарлича тўкинлигига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шу сабабли, миллий истиқлол мафкурасини халққа сингдиришнинг сиёсий томонларидан бири бу - иқтисодий соҳадир. Аввало, эл-юрт учун етарли миқдорда, кейин эса экспортга юбориладиган сифатли моддий бойликларни ишлаб чиқармасак, миллий ғуруримизни юксак даражада кўтара олмаслигимиз табиийдир. Етарлича тўкин ва сифатли маҳсулот эса халқимизнинг жўшқин меҳнати асосида юзага келади. Бугун халқ, ҳар бир фуқаро онгли меҳнат цилгандагииа, маҳсулот сифати ошади, миқдори ҳам кўпаяди. Жаҳон андозалари даражасидаги сифатли маҳсулотни ишлаб чиқариб, экспорт қилиш халқимиз миллий ғурчурини ривожлантиришнинг муҳим омилларидан биридир.
Миллий мафкурани халққа сингдириш учун ўтказиладиган ҳар бир тадбир хўжа кўрсинга ўтказилмасдан, балки, астойдил, виждонан амалга опшрилишига эришиш керак. Ҳар бир маърузачи далиллар асосида тингловчининг фикрлаш қобилиятини шу даражада уйштиши керакки, у иқтисодиёт соҳасида билими етарли бўлмаса, беихтиёр билим олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйсин, таъбир жоиз бўлса, ўзлигини иқтисодий жиҳатдан ҳам англашга ҳаракат қилсин.
Миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини тарғиб қилиш учун тарғиботчиларимизнинг ҳозирга қадар эгаллаган иқтисодий билимлари камлик қилади. Сабаби, кўпгина тарғиботчилар кенг кўламда маъруза қилиб, барча соҳани умумий жиҳатдан қамраб олишга ҳаракат қилганлар. Натижада маъруза олдига қўйилган мақсад ҳам мавҳумлашган. Шу сабали, маърузаларга миллий истиқлол ғояси нуқтаи назаридан ёндашилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу маърузалар қисқа, мантиқан кучли, ғоядаги чизгилар ҳамда шиорлар асосида тузилган бўлса, самарали, таъсирчан бўлади деб ўйлаймиз. Маълумотларимиз умумийликдан алоҳидаликка к;араб йўналган бўлиши керак.
Ицтисодий соҳа бўйича миллмй ғурурни шакллантирмш учун юқоридаги фикрларни мустаҳкамлаш мақсадида ҳозир мамлакатимизда етиштирилаётган пахта, ипак, қоракўл ҳамда пахтани қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги ва тўдимачилик машиналари, олтин, фойдали қазилмалар, радиотехника маҳсулотлари ва турли халқ истеъмоли моллари, умуман, моддий бойликларимиз тўғрисидаги илмий асосланган далиллар ва маълумотларга эга бўлиш зарур. Ишлаб чиқаришимизнинг бу етакчи соҳаларини тилга олганда, уларни бошқа мамлакатлар билан таққослаб гапириш мақсадга мувофиқдир.
Хуллас, миллий ғурур аввало, иқтисодий жиҳатдан ўз-ўзини англашдан бошланиши, ҳар бир киши иқтисодий соҳада устувор билимга эга бўлиши керак. Уз-ўзини иқтисодий жиҳатдан англаш, ҳар бир кишидан ўз устида қўшимча ишлашни, билим доирасини кенгайтиришни талаб этади. Албатта, ўз-ўзини англаш нафақат иктисодий соҳани билиш, балки ўз тарихини, она тили, дини,авлод-аждодларини, миллий урф-одатларини, ахлоқий карашлари, анъаналари, ўз халқининт дунё маданиятини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссасини ва бошқа кўплаб жараёнларни мукаммал билишни талаб этади. Бинобарин, шу жараёнларни ҳар бир шахс мукаммал билмас экан, одатдаги мулоқотда ёки чет мамлакат кишилари билан суҳбатларда ўзининг ким эканлигини, авлодлари кимлигини танита олмайди.
Маълумки, миллий ғурур инсоннинг ранги, гавда тузилиши, ирқи, жинси ёки динига қараб белгиланмайди. Миллий ғурурни бу аломатларга цараб белгиловчилар қаттии; адашадилар, ундайлар шовинистлардир. Аслида бундай кишиларнинг дунёқараши бузилган бўлиб, билим савияси саёздир. Ўзбек халқи бундай царашларни ўзига ёт деб билади, ўз миллий ғурурини миллатнинг инсонпарварлик хислатларидан келиб чиқиб юксалтиради. Ислом ва бошқа динларнинг бу соҳадаги ижобий томонларига эътибор қилади.
Иқтисодий соҳа билаи бир қаторда миллий ғурурни янада юқорироқ даражага кўтаришнинг иккинчи муҳим бир жиҳати - бу маънавий етукликни эгаллашга боғлиқдир. Жамиятимиздаги кишилар ўз мутахассислиги, ишлайдиган соҳасини яхши билиши мумкин. Лекин, маънавий етуклик бўлмаса, миллий ғурурни кўтариш, уни тарғиб қилиш амримаҳолдир. Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан кейинги йилларда кўплаб талабалар, тадбиркорлар, туман, шаҳар, вилоят ҳокимликлари вакиллари чет элларга бормоқдалар. Келажакда бу иш янада ривожланишига аминмиз. Хорижга бораётган ҳар бир киши ўз халқининг миллий ғурури қирраларини мукаммал билиши зарур. Айниқса, ҳозирги талабаларимиз миллий ғурурни, унинг қирраларини билиш билан бирга, унинг тарғиботчилари ҳам бўлишлари керак. Талабаларни тарғиботчилар цилиб етиштиришни эса мактабда ўкувчилик давридан бошлаш зарур. Мактаб ўқувчилариниш- кўпчилиги келажак талабалардир. Мустаҳкам билимни, маънавият, кадрият, урф-одатлар, удумларни ҳамда алломаларимизнинг таълимотларини ўқувчиларга ҳозирдан кенг дастурлар, пухта дарслик ва режалар асосида тушунтиришни бошлаш - давр талаби. Зеро, ўқувчилар талаба бўлганларида бу билимлар улар учун пухта замин вазифасини ўтайди. Айнан шу билимлар келажак учун бебаҳо эканлиги ва миллий ғурурни шакллантиришда ҳам ўта муҳим омил бўлиши аниқ.
Бунинг учун айниқса, ижтимоий фанлар ўқитувчилари, барча мураббийлар масъулиятни ҳис қилишлари, жонкуяр бўлишлари лозим. Келажакда чет мамлакатларга бораётган талабалар ҳам ўз зиммасига катта масъулиятни олиб, борган мамлакати маданиятини тезда ўзига сингдириб, ўз халқи маданиятини уйғунлаштириш ҳамда ўз миллатига хос бўлган ғурурни ўрни билан тарғиб қилишни ўйлаб борадилар. Маълумки, хорижга кадам қўйган кишиларга эътибор ўн карра ошади. Саломлашиш, мулоқот қилиш, меҳмонхонада яшаш, кийиниш, суҳбат қилиш, кишиларга муносабат, урф-одатлар барчаси ҳушёрликни талаб этади. Афсуски, борган кишиларнинг ҳаммаси ^ам буларнинг ўта муҳимлигига ҳамиша эътибор беравермайди. Сир эмаски, четга бораётган баъзи сайёҳларимиз хорижга борганда кийим-кечак, совға буюмларига диққатни кўпроқ қаратадилар, имконият бўлса, ўша буюмлардан кўпроқ олиб қайтишни ўйлайдилар. Миллий ҒУРУР тўғрисида ўйлаш эса, афсуски, ёдимиздан кўтарилар даражада бўлади. Ахир биз, буюк жаҳонгирлар, мўътабар мутафаккирлар, улуғ алломалар авлодимизку! Улар тимсолида ўзбек халқининг ким эканлигини, ўзбек халқининг жаҳон маданиятига, умуминсоний қадриятларга кўшган улкан ҳиссасини энди дунё аҳли биладиган пайт келди-ку! Эндиликда, барчамиз ўзбек халқини дунё кўзи ўнгида яна бир поғона кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак эмасми? Миллий маданиятимиз ва ахлоқимизнинг мустаҳкам заминга эга эканлигини энди оламга кўрсатишимиз керак эмасми?
Минг афсуски, орамиздан чиққан айрим ўзбек "ватанпарвар" лари миллий ғуруримизни ҳам мутлақо унутиб, фақат ўз шахсий манфаатларини ўйлаб, четдан туриб, она-Ватанга тош отмоадалар. Аникроғи "Озодлик", "Бибиси", баъзан Россия оммавий ахборот воситалари эшиттиришларини эшитиб, хорижда чиқадиган газеталардаги тирноқ остидан кир қидирувчи баъзи бир мақолаларни ўқиб, беихтиёр ғазабинг келади. Амалда юртбошимиз туфайли дунёнинг кўпгина йирик ва илғор мамлакатлари ўзбек халқини, унинг маданиятини, мустақил давлатини тан олиб ҳурмат- эҳтиром кўрсатса-ю, ўзимиздан чиққан уч-тўрт нафар "ватанпарвар"- лар эса миллий ғуруримизни унутиб, еган нон-тузини оқлаш ўрнига тузлуққа тупурса, бу қайси ақлга сиғади. Шу "ватанпарвар"лар бирорта камчиликсиз давлатни топиб бера олармиканлар. Албатта, йўқ . Шундай қийин бир шароитда Ўзбекистоннинг нисбатан тўқлиги ва тинчлигини нега сезиб, сезмасликка оладилар, оқни қора деб кўрсатишга уринадалар. Ўзбекистондаги ўтиш даври қийинчиликларини аюҳаннос солиб қоралайдилар. Улар кимларнинг ноғорасига ўйнамоқдалар?
Ҳар бир тарғиботчи бу воқеа, ҳодисаларни ҳисобга олиши учун уни илмий талқин к;ила билиши лозим. Албатта, булар ҳақида фикр юритиш учун ҳам чуқур билимга эга бўлиш талаб қилинади. Демак, "Одамдан юқори тураркан олам, билим олмоқликка муҳтождир одам"- деган нақлга амал қилиб, миллий истицлол ғоясини тингловчига сингдириш учун ҳар бир тарғиботчи ўз устида ишлаши давр талабидир.
Юртбошимизнинг миллий ғурурни тиклаш мақсадида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиадир. Президентимиз қаерга бормасин, у ўша минтаца ёки давлатдаги аҳолининг ўзбек халқига бўлган ҳурматини ошириб, ўзбекона миллий маданияти ва қадриятларини, ўзига хос хусусиятларини юксак даражада намойиш қилиб қайтади. Юртбошимизнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси мажлисида сўзлаган илмий амалий нутқи тўғрисида ҳам дунё матбуотида кўп илиқ сўзлар айтилганлигининг гувоҳимиз.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, миллий ғурурни аҳолига янада чуқуррок; сингдириш ва уни юксак даражасига кўтариш учун катта куч-ғайрат сарфлаш лозим бўлади. Бу иш эскирган шиорлар, дабдабали йиғилишлар, ҳайбаракаллачилик билан ўтказиладиган оммавий тадбирлар орқали бўлмайди. Бу билан керакли натижага эришиш қийин. Халқимизда шундай удумлар, урф-одатлар борки, улар миллий ғурурни ривожлантиришга жуда қўл келади.
Мустақиллик куни, Наврўз ва Ҳдйит байрамлари, Ватан хизматига юбориш арафасидаги тадбирлар, ҳосиллар сайили, Хотин-қизлар байрами, Конституция нишонланадиган кун, аҳолининг тўй маросимлари, юбилейлари, хотира кунлари, салом ва алик, гап-гаштак, ҳовли тўйлари, ҳашар, зиёратлар шулар жумласидандир. Бу тадбирлардан барча тарғиботчи ва нотиқлар кўнгилдагидек фойдалана олмаётирлар. Шу сабабли республика Маънавият ва маърифат Кенгаши қошидаги тарғиботчилар гуруҳлари вакиллари бу муҳим ишда ўта билимдон ва тадбиркор бўлишлари керак. Бинобарин, миллий ғурурни кўтариш ҳар бир фуқаронинг ақлий ва меҳнат фаолиятига катта руҳ бағишлайди. Бу эса бизга жамиятимиз олдида турган қийин муаммоларни ечишда ёрдам беради.
Давлатимизнинг эзгу муддаоси ва вазифаларидан бири бу - бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий, демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этишдир. Демак, миллий истиқлол ғояси билан бу вазифа муштарак бўлса жамиятимиз ривожланиши, тараққий этиши тезлашади. Айниқса, тингловчилар ва талабалар билан иш олиб бориш мобайнида миллий истиқлол ғоясининг демократик жараёнлар билан чамбарчас боғланган жиддий тушунтириш ишлари муҳим аҳамият касб этади.
Маълумки, шахс фаолияти кўп қирралидир. Бу қирралар ривожланипш унинг етук ходим сифатида шаклланишига ердам беради. Шу қирралардан бири шахснинг демократия тўғрисидаги билимидир.
«Демократия» сўзи ва унинг жамиятда тутган ўрни қадимий бўлса ҳам, шахс учун "янги"дир. Инсон алоҳида муҳитда шахс бўлиб шаклланмайди, балки ота-она тарбияси, болалар боғчаси, мактаб, ўқув юрти ва жамоада тарбияланади. Шу сабабли у демократик жараёнларга ҳар хил ҳолатда дуч келади ва ундан ўзига ҳулоса қила бошлайди. Демократия ва миллий истиқлол ғоясининг шахсда шаклланиши жуда мураккаб кечади. Чунки, у ўзининг қадр-қимматини юқорида кўрсатилган атроф-муҳитдан келиб чиқиб англай бошлайди. Ўз қарашларини, ҳис-туйғуларини шакллантиради. Бурч ва масъулиятини сезади. Демак, шахсим манфаатни миллий истиқлол ғояси билан алоқада эканлигини жонли қилиб тушунтириш эса мураббий ўқитувчининг асосий вазифаси бўлиши лозим. Бунинг учун у ҳуқуқий жиҳатларни чуқур ўрганган бўлиши керак.
«Аҳолига чуқур ҳуқуқий билим беришни йўлга қўйиш, бу орқали ҳуқуқий маданиятнинг юксалишига эришиш, бошқача айтганда, том маънодаги ҳуқуқий онгни шакллантириш талаб этилади. Бу жамиятнинг тўғри, демократик йўлдан ривожланиши учун зарурдир. Чунки, ҳуқуқий тафаккур шаклланмаса, турли хил номутаносибликлар келиб чиқади» ёки таъкидлаш лозимки, кўпгина кишилар ҳозирги кунда ҳам демократик жараёнлар, ҳуқук;ий қонунлар асосида шаклланишини яхши тушуниб етмаётирлар. Натижада, баъзида жамоада яшлайдиган раҳбарият билан шахслар ўртасида келишмовчиликлар ҳам рўй бериб турибди. Шу сабабли, "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари" дан дарс берувчи барча ўқитувчиларнинг ўзлари ҳам ҳуцуқий қонунларни мукаммал билишлари, "мен ҳуқуқшунос эмасман", деб турмасдан, ҳар бир дарсдаёқ имконият ва зарурият бўлганда тингловчиларга ҳуқуқий билимларни ҳам дисман бўлса-да етказишлари лозим. Бу вазифани бажариш фидокорликни, ижодий ёндашишни талаб этади. Ўқитувчининг ўзи миллий истицлол ғояси учун жонкуяр бўлмаса мақсадга эришиб бўлмайди. Акс
ҳолда давр талаби-демократик жараён ҳам амалга ошмайди. Бинобарин, шахс ҳаётда, ишлаб чиқаришда қатнашиши натижасида кўп нарса ва ҳодисаларни ҳал эта олади.
Зеро, миллий истиқлол ғоясининг ҳаётга татбиқ этилиши ва демократик тамойилларни амал қилиши, давлат, жамият, фуқароларнинг ўзаро муносабатларидаги қонунийликка асосланади. Бу уч субъектнинг манфаатлари ўзаро мос тушгандагина осойишталик ва барқарорлик, фаровонлик амалга ошади. Ўқув жараёнида ёшларга ана шу хусусиятлар турли йўллар билан сингдирила борилиши муҳим аҳамият
касб этади. Бунда миллий истиқлол ғояси тамойилларидаи фойдаланиб, демократиянинг турли жараёнлари сингдирилиши яхши самара беради. У Конституция билан ҳам бсжпаниши зарур. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий хусусияти ҳам шундаки, унда юқоридаги субъектлар ҳам устувор йўналишлар қилиб белгиланган. Шундай экан, бу субъектларнинг бурч ва масъулиятлари ҳам мавжуд. Ҳар бир фуқаро ўзининг бурчини яққол англаши лозим. Масалан, ижтимоий гуруҳ сифатида талабаларнинг фаолиятини оладиган бўлсак, талабалар ҳам ўз ҳукуқларига, яъни бепул ва пулли ўқиши, эркинлиги, ётоқхоналардан фойдаланиши, сайловларда қатнашиши, бошқарувда иштирок этиши, уюшма, партия ва бошқа ташкилотларга кириши, дам олиши, хоҳлаган динига эътиқод қилиши, меҳнат қилиши, таклиф ва шикоят қилиши, кутубхоналардан, жамоат жойларидан фойдаланиши, тазйиқлардан муҳофаза қилиниши ва бошқаларга эга. Уларнинг бурчлари эса кўпроқ виждон амри билан боғлиқдир. Бинобарин, миллий истиқлол ғоясини тушуниб етиш ҳам талабанинг бурчидир. Аммо, бурч элементларини, масъулият жараёнларининг шаклланишини талабанинг шахсий ишидир, деб қўйиш ҳам ўринсиздир. Кундалик фаолиятда ҳар бир ўқитувчи томонидан бу бурч ва масъулиятлар маълум имкониятлар топиб "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" дарсининг муаммоларини ўтаётганда талабага кўпроқ тушунтирилиши, онгига синтдирилиши лозим.
Ҳар бир олий ўкув юрти талабасининг бурчи - билим маскани нуфузи учун курашиш, билим масканидаги ножўя бўладиган ҳаракатларга лоқайд бўлмаслиги, билим юртининг асбоб-ускуналари, лаборатория жиҳозларини кўз қорачиғидек сақлаши, топшириқларни ўз вақтида бажариши, жамоат жойларида тартибни сақлатга кўмаклашиши кабилардир. Ўз навбатида булар ҳам миллий истиқлол ғоясини ҳаётга татбиқ этишнинг элементларидир. Гарчанд бурч ва масъулият қонунларда қатъий кўрсатилган бўлмаса ҳам, аслида буларга риоя қилиш талабанинг кейинроқ етук шахс бўлишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бурч деганда, фақат юкоридаги соҳалар билан чекланиб колинмайди. Жумладан, талабанинг ётоқхона, факультет, ёки академия институт миқёсида бўладиган жамоат ишларида қатнашиши, шу жойларни безатишда иштирок этиши, шаҳар ва Республика миқёсида ўтказиладиган тадбирларда (талаб этилганда) ҳозир бўлиши кабилар ҳам талабада ижобий хислатларнинг жумладан, миллий истиқлол ғоясининг шаклланишига ёрдам беради. Фуқаронинг шахс сифатида шаклланишига ёрдам берадиган омиллар турличадир. Булар қуйидагилардан иборат:
фуқароларга қонуний ҳужжат ва меъёрларни "Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар" доирасида ўргатиш;
урф-одатлар, қадриятлар, алломалар фикрларини тушунарли қилиб сингдириб бориш;
миллий бурч тафаккурининг дунёвий бурч тафаккури билан боғлиқлиғини уқдириш;
ўтиладиган дарс ва суҳбат, мулоқотларда фуқаронинг бурч ҳамда масъулиятларини жонли тарзда кўргазмали қилиб тушунтириш. Бунда "Маънавият" нашриётидан чиқарилаётган кўргазмали ҳуроллардан фойдаланиш;
бурч ва масъулият ҳақида реферат мавзуларини тайёрлаш ҳамда тегишли пайтда фуқароларга тарқатиш, улардан шу соҳада реферат ёзишни талаб қилиш;
жамият тарихида фуқаролар бурчи ва масъулиятларини
солиштирган ҳрлда, уларни ўзгарувчанлигига диққатни тортиш;
бурч ва масъулиятнинг миллий истиқлол ғоясини шаклланиши ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини эслата бориш;
шахсий манфаат билан жамоат манфаатларишшг муштараклиги ҳақида суҳбатлар ўтказиш, шу соҳада ёзилган асарлар, яратилган фильмлар тавсия этиш ва бошқалар. Бу омиллар умуман шахс фаолиятида демократик жараённи шакллантиришда уммондан бир томчи холос. Лекин ушбу омиллар билан қонунлар ўрганилиши, уларнинг устуворлигини таъминланиши амалга оширилса, нур устига аъло нур бўлади. Айни пайтда жамиятимизни демократлаштириш фуқаролар фаолиятига ҳам боғликдир. Фуқаролар жамиятдаги турли соҳадаги ходимлардир. Тараққиётни эса шу ходимлар ҳаракатга келтиради. Ходимларда миллий истиқлол ғоясининг шаклланиши ҳамда ҳуқуқий маданият ва бурч, масъулият бирлашмаси жамиятнинг олға қараб силжиши мураккаб кечади. Чунки, эркин шахсни тарбиялаш бозор муносабатлари билан ҳам боғлиқдир. Ўз навбатида бозор муносабатлари янги ижтимоий муносабатларни пайдо қилади.
Таянч суз ва иборалар:
Маънавият, уз-узини англаш, миллий гурур, маънавий етуклик, миллий равнак, ахлокий дунёкараш, маънавий рух, эркин фукоро маънавияти, маънавий янгиланиш.
Мавзуни мустаҳкамлаш учун саволлар:
Маънавий хаёт ва миллий ғоя уртасидаги богликлик нималардан иборат?
Маънавий янгиланиш деганда нимани тушунасиз?
Эркин фукоро маънавияти нимани англатади?
Do'stlaringiz bilan baham: |