1-Мавзу. “Менежмент” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари



Download 0,89 Mb.
bet55/94
Sana22.04.2023
Hajmi0,89 Mb.
#931146
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   94
Bog'liq
1-Ìàâçó. “Ìåíåæìåíò” ôàíèíèíã ïðåäìåòè, ìàçìóíè âà âàçèôàëàðè

Суд хокимияти.
Ўзбекистон Республикаси суд хокимияти ун йил муддатга сайланадиган Конститутция суди, Олий суд, Олий хўжалик суди ва Коракалпогистон Олий судидан, беш йил муддатга тайинланадиган вилоят, туман, шахар ва хўжалик судларидан ташкил топган. Судлар фаолиятини ташкил этиш ва тартибга солиш қонун томонидан белгиланиб қўйилади. Фавкулодда судлар ташкил этишга рухсат берилмайди.
Ўзбекистон суд хокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи хоқимиятлардан, сиёсий партиялар ёки бошқа оммавий ташкилотларга итоат этмай, мустақил иш юритади.
Ўзбекистон Республикаси Конститутция суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи хоқимиятлари қонуний ақтлари Конститутцияга мувофиқлиги билан боғлиқ ишларни куради. Унинг таркиби сиёсат ва хуқуқ бўйича мутахассислардан раис, раис ўринбосари ва Конститутция суди судялари, шу жумладан, Коракалпогистон Республикаси вакилларидан иборат қилиб сайланади. Конститутция суди раиси ва аъзолари депутатлик мандатига эга булмайди.
Конститутция суди раиси ва унинг аъзолари сиёсий партияга ва харакатларга аъзо бўлиш, бошқа маош туланадиган лавозимда ишлаш хуқуқига эга эмас. Конститутция суди судялари дахлсизлик хуқуқига эга бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясидан танкари хеч кимга буйсунмайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Конститутция суди:

  • Олий Мажлис томонидан қабул қилинган қонунлар ва бошқа қонуний ақтлар, Президент фармонлари, хукумат ва давлат хокимиятининг махаллий ташкилотлари фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига мос бўлишини аниқлайди;

  • Коракалпогистон Республикаси Конститутциясининг Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига, Коракалпогистон Республикаси қонунлари Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ келиши хақида хулоса чиқаради;

  • Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси меёрлари ва қонунларига изох беради;

  • Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунларида унинг ишлашга юкланган масалаларини кўриб чиқади.

Конститутция суди қарорлари улар эълон қилиниши билан кучга киради, улар катъий ва эътироз қилинмайди. Конститутция судини ташкил этиш ва унинг фаолияти қонун томонидан белгилаб қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди фукаролик, жиноят, маъмурий суд фаолияти сохасидаги суд хокимиятининг Олий ташкилотидир. У томонидан қабул қилинадиган хужжатлар катъий ва бутун Ўзбекистон Республикаси худудида амал килади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Коракалпогистон Республикаси, вилоят, шахар ва туман судлари фаолиятини назорат қилиш хкукига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва жойлардаги судлари турли мулк шаклларига асосланган корхоналар, муассаса, ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлар уртасидаги иқтисодий сохада ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик келишмовчиликларни хал этадидилар.
Хакамлар мустақил бўлиб, факат қонунга буйсунадилар. Судларнинг фаолиятига қандайдир аралашувга йўл қўйилмайди ва бундай хол қонун олдида жавоб беришни такозо килади. Судяларнинг дахлсизликги қонун томонидан кафолатланади.
Олий суд ва Олий хўжалик судлари Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси депутати бўлиши хуқуқига эга эмас.
Хакамлар шу жумладан туман судлари хакамлари сиёсий партия ва харакатларга кириши ёки бошқа маош туланадиган лавозим эгаллаш хуқуқига эга эмас.
Ваколат муддати тугагунга кадар хакам факат қонунда кўзда тутилган холлардагина ўз вазифасидан озод этилиши мумкин. Барча судларда ишлар очик тартибда қурилади. Ишларни ёпик тартибда қуришга факат қонунда кўзда тутилган холнингда рухсат берилади. Суд хокимияти хужжатларга барча давлат ташкилотлари, оммавий ташкилотлар, корхоналар, муассаса, ташкилот, амалдор шахслар ва фукаролар томонидан риоя қилинади.
Ўзбекистон Республикасида суд фаолияти ўзбек, карокалпок тилида, ёки шу жой ахолисининг кўпчилиги сўзлайдиган тилда олиб борилади. Суд ишида катнашувчи, у олиб бораётган тилни билмайдиган фукаролар иш материаллари билан тулик танишиш, суд йигилишларида таржимон воситасида катнашиши ва судда уша тилда сўзлаш хуқуқи берилади.
Айбланувчи химоя этилиш хуқуқига эга. Терговнинг барча босқичлари ва суд иши давомида малакали хуқуқий ёрдам хуқуқи кафолатланади.
Фукаролар, корхона, ташкилот, муассасаларга хуқуқий ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият олиб боради. Адвокатурани ташкил этиш ва фаолиятининг тартиби қонун томонидан назорат қилинади.
Ўзбекистон Республикаси худудида қонунларнинг тўғри ва бир хил бажарилишини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга буйсунадиган прокурорлар амалга оширади. Коракалпогистон Республикаси Прокурори Коракалпогистон Республикаси Олий ташкилоти томонида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори билан келишилган холда тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси ва Коракалпогистон Республикаси Бош прокурорлари, вилоят, туман шахар прокурорлариваколат муддати беш йилга тенг.
Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ташкилотлари ўз вазифаларини хар қандай давлат ташкилотлари, оммавий бирлашмалар ва амалдор шахсларга боғлиқ булмаган холда, мустақил равишда, факат қонунга буйсунган холда бажарадилар.
Прокурорлар ваколат муддатлари давомида турли сиёсий партия ва жамоат ташкилотларига аъзоликни тухтатади.
Прокуратура фаолиятини ташкил этиш, унинг зонунлари ва амал қилиш тартиби қонунга асосан белгиланади.
Ўзбекистон худудида оператив-кидирув, тергов ва жиноятга қаршикурашнинг бошқа махсус вазифаларни бажарувчи хусусий, ширкат, жамоат ташкилотларини ташкил қилиш ва фаолият юритиши такикланади.
Қонун ва тартибни саклаш, фукаролар хуқуқлари ва эркинликларини химоя қилишда хуқуқни химоя қилувчи ташкилотларга жамоат ташкилотлари ва фукаролар ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Хулоса:

Ўзбекистон - мустақил, демократик республика. Унда демократия умуминсоний тамойилларга асосланади, бу тамойилларга асосан энг олий қадрият инсон, унинг хаёти, эркинлиги, ор-номуси, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас хуқуқларидир. Демократик хуқуқ ва эркинлик Конститутция ва қонунлар томонидан химоя қилинади. Республика ўз миллий - давлат ва маъмурий-худудий тузилишини мустақил равишда белгилайди., ўз ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. Жамият хаётининг энг мухим мсалалари умумхалқ мухокамасига хавола қилинади, умумий овоз бериш (референдум) натжасида хал этилади. Республика давлат жамияти тизими хоқимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд хоқимиятларига бўлиниш тамойилларига асосланади





Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish