Менежмент-бу иқтисодий ресурслар ва одамларни бошқариш демакдир. Иқтисодий луғатларда «менежмент» деганда шундай ижтимоий-иқтисодий жараён тушуниладики, унинг натижасида фирма ўз мақсадига иқтисодий ресурсларни самарали бошқариш асосида эришади
Ташкилотда ижтимоий- иқтисодий жараён
Шахсий омил
Буюм омили
Ижтимоий-иқтисодий натижа
Менежмент
Менежмент асослари фани бошқарувчига танловни тўғри амалга оширишни ва ишчан қарорни қабул қилишни ўргатувчи фандир. Унинг асосий мақсади -бозор муносабатлари шароитида барча бўғинларда ишлай оладиган юқори малакали бошқарувчиларни тайёрлашдан иборат. Бу фаннинг предмети қуйидагиларни ўз ичига олади: - бошқариш назарияси ва амалиёти;
- бошқариш объекти ва субъекти;
- бошқариш тамойиллари ва усуллари;
- бошқариш маданияти;
- менежер ва унинг фазилатлари;
- менежер рейтинги;
- бошқаришда киришувчанлик ва қарор қабул қилиш;
- бошқариш вазифалари;
- ходимларни бошқариш;
- ишлаб чиқаришни бошқариш;
- самарадорликни бошқариш;
- ўз-ўзини бошқариш;
- ҳудудий бошқариш ва ҳоказолар.
- Бозор иқтисодиёти шароитида менежерларга қўйилаётган талаблар сони кўпайиб бормоқда. Менежмент алоҳида қобилият, билим. Тажрибани талаб этадиган фаолият ва фан соҳаси бўлишидан ташқари, алоҳида санъатни талаб этадиган соҳадир. Демак, менежмент бир вақтнинг ўзида ҳам фан, ҳам санъатдир.
- Ушбу фаннинг мазмуни бошқарув тизими ва бошқарув объекти орасидаги ўзаро муносабат бўлиб, унинг асосий вазифаси ўқувчиларга бошқарувнинг замонавий усулларини, раҳбарлик санъати сирларини ўргатишдан иборат.
- Бошқарув фаолиятини амалга оширувчи идоралар ва уларнинг раҳбарлари менежментнинг субъекти, яъни бошқарув органлари ёки менежерлар-бошқарувчилар ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан объект ва субъектларни қуйидагича тавсифлаш мумкин
|
МЕНЕЖМЕНТ
| | |
ОБЪЕКТИ
(бошқарилувчи ҳодиса, воқелик)
|
СУБЪЕКТИ
(бошқарув органи, раҳбарлар)
| |
I. Макродаражада.
| | |
Мамлакат (республика)
|
-қонун чиқарувчи ҳокимият (Олий Мажлис)
-Ижро этувчи ҳокимият (Вазирлар Маҳкамаси)
-Суд ҳокимияти
| |
Вилоят
|
-ҚҚР Жоқарғи Кенгаши, вилоят депутатлари
-ҚҚР Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимиятлари
| |
Туман (шаҳар)
|
-Туман (шаҳар) халқ депутатлари
-Туман (шаҳар) ҳокимиятлари
-Туман (шаҳар) судлари
|
II. Мегодаражада.
| | | |
Концерн (кўп тармоқли корпорация)
|
-қўмиталар ва уларнинг раислари
| |
Сектор (тармоқ)
|
-Вазирликлар ва вазирлар
|
III. Микродаражада.
| | | |
Корхона (фирма), корпорация
|
-Жамоа кенгаши ва раислар, президент
| |
Ходимлар
|
-Корхона раҳбарлари, бўғин бошлиқлари
| |
Ишлаб чиқариш
|
-Корхона раҳбарлари, бўғин бошлиқлари
| |
Самарадорлик
|
-Корхона раҳбарлари, бўғин бошлиқлари
| |
Ўз-ўзини бошқариш
|
-Фуқарольар йиғини, раис (оқсоқол)лар
|
Do'stlaringiz bilan baham: |