10-мавзу. Корхонанинг инвестицион фаолияти (2 соат)
1 Инвестициялашнинг вазифаси ва иқтисодий мазмуни
2 Корхона инвестицияларининг манбалари
3 Инвестицион лойиҳаларининг самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари
4. Самарадорликни аниқловчи кўрсаткичлар
5.Иқтисодий самарадорлик
.6. Инвестицияларнинг қопланиш муддати
7. Хатарлар ва уларнинг инвестицион лойиҳадаги зарари
1. Инвестициялашнинг вазифаси ва иқтисодий мазмуни
«Инвестиция» атамаси лотин тилидаги «invest» сўзидан келиб чиққан бўлиб «қўйиш», «маблағни сафарбар этиш», «капитал қўйилмаси» маъносини беради. Кенг маънода инвестиция маблағни кўпайтириб ва қайтариб олиш мақсадида капитални сафарбар этишни билдиради. Кўпгина ҳолларда «инвестиция» тушунчаси иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар тарзида таърифланади. Инвестиция деганда барча турдаги миллий ва интелектуал бойликлар тушунилиб, улар тадбиркорлик фаолияти объектларига йўналтирилиб даромад келтириши ёки бирор-бир ижобий самарага эришиши зарур. Инвестиция киритишдан асосий мақсад даромад олиш ва ижобий ижтимоий самарага эришишдир. Инвестиция тушунчасига янги капитални барпо этиш учун сарфланган харажат сифатида хам таъриф бериш ўринли.
Инвестициялар - бу янги корхоналар курилишига, машина ва асбоб-ускуналар сотиб олишга, яъни янги капитални барпо этишга кетган харажатлардир.
Инвестиция тушунчасини тўла ёритиш учун унга берилган тарифларни келтириш жоиз. Инвестициялар - бу хали буюмлашмаган, лекин ишлаб чиқариш воситаларига кўйилган капиталдир. Ўзининг молиявий шаклига кўра, улар фойда олиш максадида хўжалик фаолиятига кўйилган активлар хисобланса, иктисодий хусусиятига кўра, у янги корхоналар куришга, узок муддатли хизмат кўрсатувчи машина ва асбоб ускуналарга хамда шу билан боғлик бўлган айланма капиталнинг ўзгаришига кетган харажатлардир.
Хорижий инвестициялар - бу чет эл инвесторлари томонидан юкори даражада даромад олиш, самарага эришиш максадида мутлок бошка давлат иктисодиётининг, тадбиркорлик ва бошка фаолиятларига сафарбар этадиган барча мулкий, молиявий, интеллектуал бойликлардир.
Молиявий инвестициялар кимматбахо коғозлар, акция ва облигациялар сотиб олиш, пул маблагларини банкларга фоиз олиш максадида депозит хисоб ракамларига куйиш билан ифодаланади.
Реал инвестициялар пул маблағларини капитал курилиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтиришга киритишни ифодалайди. Реал инвестициялар корхона, тармок ва бутун миллий иктисодиётининг куч-кувватини белгилаб беради.
Инвестициялар аввалдан уйлаб курилган максад ва биринчи уринда инвестицион лойиха асосида корхона ишлаб чиқариш потенциалини мустахкамлаш ва ривожлантириш вазифасини бажаради.
Иктисодий категория сифатида инвестиция куйидагича таснифланади:
" авайланган (бирламчи жамғарилган) капитални кўпайтириш максадида капитални тадбиркорлик объектларига жойлаштириш;
" инвестицион лойихаларни амалга ошириш жараёнида инвестиция фаолияти иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган иктисодий муносабатлардир.
Инвестиция киритишда, аввало:
" инвестиция фаолияти субъектларнинг мустакиллиги ва ташаббускорлиги;
" киритилаётган моддий неъматларга инвестиция макомини бериш (фукаро ўзининг эхтиёжларини кондириш учун олган буюмлари инвестиция бўла олмайди);
" конун билан белгиланган инвестиция фаолиятини амалга ошириш имконияти яратилиши зарур бўлиб хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |