1-мавзу. Корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари (2 соат)



Download 0,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/17
Sana05.04.2022
Hajmi0,57 Mb.
#531058
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1-ma\'ruza

фаолиятининг асосий 
йўналишлари 
қуйидагилар ҳисобланади: 
*
бозор ва унинг ривожланиш истиқболларини комплекс равишда ўрганиш 
ёрдамида, харидорларнинг маҳсулот ва хизмат турларига мавжуд ва юзага 
келиши мумкин бўлган талабларини аниқлаш; 
*
маҳсулотнинг янги моделлари ва намуналарини яратиш бўйича илмий-
тадқиқот фаолиятини ташкил қилиш; 
*
харидорлар талабларига мос келувчи товарларни ишлаб чиқариш; 
*
ишлаб чиқаришни режалаштириш, дастурлаш, мувофиқлаштириш ва 
молиялаштириш; 
*
маҳсулотни тақсимлаш ва сотиш тизимини ташкил қилиш ва уни 
мукаммаллаштириш; 
*
корхонанинг барча фаолиятини, жумладан, ишлаб чиқариш, сотиш, реклама, 
техник хизмат кўрсатиш ва ҳоказоларни бошқариш. 
Албатта, замонавий корхоналарнинг кўп қиррали фаолияти юқорида санаб 
ўтилган йўналишлар билангина чекланиб қолмайди. Амалиётда улар фан-техника 
тараққиёти ва давлат томонидан амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг янги 
талаблари билан тўлдирилиши мумкин. Бироқ, юқорида айтиб ўтилганлардан 
қатъи назар, хўжалик ривожланишининг ҳар бир босқичида корхоналар фаолияти 
қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилиши зарур: 

корхона эгасининг даромад олиши; 

истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан таъминлаш; 

ходимларни иш ҳақи билан таъминлаш; 

корхонага яқин жойларда яшовчи аҳоли учун иш жойлари яратиш; 

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; 

корхона фаолиятида тўхтаб қолишга йўл қўймаслик; 

ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш шаклларини мукаммаллаштириш; 

ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида тежамкорликка риоя қилиш. 


Хўжалик фаолиятининг жорий ва истиқболдаги вазифаларини бажариш 
корхоналардан қуйидаги функцияларни амалга оширишни талаб қилади: 
*
ишлаб чиқариш ва шахсий истеъмол учун маҳсулотларни тайёрлаш; 
*
маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш ва сотиш; 
*
сотувдан кейин хизмат кўрсатиш; 
*
ишлаб чиқаришнинг моддий-техника асосини таъминлаш; 
*
ходимлар меҳнатини ташкил қилиш ва бошқариш; 
*
солиқларни тўлаш, бюджетга тўланувчи ихтиёрий ёки мажбурий бадал ва 
тўловларни амалга ошириш; 
*
амалдаги стандартлар, нормативлар ва давлат томонидан чиқарилган қонун-
қоидаларга риоя қилиш. 
Бу функциялар корхоналарнинг ҳажми, қайси тармоққа мансублиги, 
ижтимоий инфратузилманинг мавжудлиги, маҳаллий ҳокимият идоралари билан 
муносабатларга асосланиб аниқлаштирилади. Бугунги бозор иқтисодиёти ва фан-
техника 
тараққиёти 
корхоналарнинг 
амалга 
оширувчи 
функцияларини 
кенгайтириши ҳамда уларнинг фаолиятидаги ишлаб чиқариш кўрсаткичларини 
янада яхшилаш учун янги вазифалар белгилаб бериши мумкин. 
Хар бир корхона бошқа корхоналардан аввало ишлаб чиқараётган 
маҳсулоти, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг тавсифи ва миқёси, жойлашиши, 
миллий иктисодиётининг бошқа тармоқлари билан алоқалари ва бошқа 
кўрсаткичлари билан фарқ қилади. Бироқ буларнинг барчаси ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш, режалаштириш ва бошқариш масалаларини ҳар бир корхона учун 
индивидуал тарзда алоҳида ишлаб чиқиш керак, дегани эмас, албатта. Алоҳида 
корхоналар гуруҳига нисбатан қўллаш мумкин бўлган умумий қарорларни 
тайёрлаш мумкинлиги назарий ва амалий жиҳатдан исботлаб берилган. 
Бу билан корхоналарнинг ишлаб чиқариш, меҳнат ва бошқарувни 
ташкиллаштириш масалаларини бир хил типда ҳал қилиш мумкин бўлган 
гуруҳларини аниқлаш мақсадида уларни таснифлашнинг мақбўллигини изоҳлаш 
мумикн. 
Корхоналарнинг энг муҳим хусусиятлари уларнинг қайси тармоққа 
қарашлилиги; ҳажми; ишлаб чиқаришнинг турли жабҳаларини қамраб олганлиги;
ихтисослаштириш даражаси ва бир типдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш 
миқёси; ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш усули ҳамда уни механизациялаш ва 
автоматлаштириш; ташкилий-ҳуқуқий шаклларини прогнозлаштиришга боғлиқ 
бўлади. 

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish