1-Мавзу. "Корхоналарни ривожлантириш стратегияси" фанининг



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/169
Sana23.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#146028
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   169
Bog'liq
2493-Текст статьи-7143-1-10-20200711

Моделнинг афзалликлари: 

корхонанинг стратегик муаммоларини тизимга солиш ва 
кўргазмали тақдим этилиш имконияти мавжудлиги; 

стратегияни тузиш учун модел сифатида қўлланиши, шу билан
бирга, асосан, жорий ишлар шуғулланувчи менежмент корхонанинг 
келажагига эътибор қаратиши керак; 

СИЧБ нинг бозордаги улуши ва ўсиш суръатларини аниқлашнинг 
қулайлигидан иборат. 


127 
Юқорида баён қилинган стратегияларни амалий фаолиятда 
қўллаш корхонанинг ривожланиш даражасига, илмий тадқиқот 
ишларининг 
йўлга 
қўйилганлигига, 
ишлаб 
чиқарилаётган 
маҳсулотнинг хусусиятларига, бозорнинг сегментига ва яна бошқа 
бир қанча омилларга боғлиқдир.
3.3.Замонавий стратегияларни қўллашнинг чет эл тажрибаси 
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ишлаб чиқариш 
корхоналари фаолиятини самарали ташкиллаштиришда замонавий 
стратегияларни қўллашга талаб ортиб бормоқда. Ишлаб чиқариш 
корхоналарини стратегик бошқаришни маркетинг ёндашувлари 
орқали амалга ошириш уни комплекс тизим сифатида, асосан ишлаб 
чиқарувчи ҳамда истеъмолчи нуқтаи назаридан ўрганиб, ёндашишни 
талаб қилинади.
31
.
Халқаро компаниялар томонидан ишлаб чиқариш корхоналари 
фаолиятини самарали бошқариш мақсадида стратегияларини ишлаб 
чиқиш ва амалда қўллаш асосида рақобат устунликларига эришган 
бир 
қатор 
методологик 
ёндашувлар 
мавжудки, 
уларни 
тизимлаштириш ва ўзига хос хусусиятларини белгилаш орқали ишлаб 
чиқариш корхоналарида уларни қўллаш имконини аниқлаш муҳим 
тадқиқотлар сифатида кўриб чиқилган. 
Хорижий мамлакатларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида уни 
фаолиятини 
тартиблаштирувчи 
маркетинг 
фаолиятини 
рағбатлантирувчи турли хил стратегиялар, ташкилий-иқтисодий 
тамойиллар шаклланган. 
31
Демченко, А. Маркетинговые инновации в условиях кризиса. / А. Демченко // Маркетинг. - 2009. - №1. 44 – 50 
бетлар.


128 
Хориж тажрибасида йирик корпорация ва компаниялар 
томонидан турли йўналишларда маркетинг стратегияларини қўллаш 
ва улардан фойдаланиш борасида кенг тажриба тўпланган, 
Ҳиндистонда ташкил этилган фастфуд сотувчи Sub Way компанияси 
томонидан қўлланилган «DART» стратегияси, АҚШ компанияларида 
қўлланилган 
ўйинли 
маркетинг 
(gamefication), 
маркетинг 
евангелизми, «Dove» компанияси асос солган «Storytelling» 
стратегияси, PR - тестимониалс (testimonials) кабилар ўзига хос 
маркетинг стратегиялари сифатида компанияларнинг жаҳон 
бозорларида мақсадли ҳаракатларини таъминлаш имконини берган. 
Халқаро компанияларнинг ҳозирги кундаги истеъмолчилар билан 
самарали алоқа қилиш бўйича «бозор харитаси», «краудсорсинг», 
«латериал маркетинг», Японияда асос солинган «кано усули» 
истеъмолчиларнинг бозордаги ҳаракатларини компания мақсадларига 
йўналтиришга қаратилган замонавий маркетинг стратегиялари 
сифатида фарқлаш имконини берди. 
Бозорга илгарироқ кириб бориш натижасида ҳозирги пайтда 
устунлик қилаётган маркетинг технологиялари ҳисобланган директ-
маркетинг, «партизанча маркетинг (guerilla), макромаркетинг, 
мегамаркетинг, «яшил» маркетинг, фаол маркетинг каби маркетинг 
стратегияларидан 
фойдаланиш 
эса 
автомобиль 
саноати 
корхоналарининг рақобатда нафақат устунликка эришиш, балки 
мамлакатлар тараққиётини таъминлашнинг муҳим йўналишлари 
сифатида ўрганилган. 
Ишлаб чиқариш корхоналарида маркетинг стратегиялари 
назарияларини ўрганиш ва маркетинг стратегиялари турларини 


129 
таснифлашга 
ёндашувлар 
Ўзбекистонда 
ишлаб 
чиқарувчи 
корхоналарида улардан фойдаланишнинг ўзига хосликларини 
белгилаш ва тегишли чораларни ишлаб чиқиш имконини беради. 
Ишлаб чиқариш корхоналарида стратегик моделларни қўллашда
бир қатор ноқулайликлар келиб чиқмоқда. Ҳақиқатдан ҳам чет элдан 
олинган тажрибалар қанчалик яшовчан? 
Бенчмаркингнинг японча чеҳраси. Бир қарагандан, бенчмаркинг 
ва саноат жосузлиги - бу битта нарса. Хақиқатда эса, ушбу икки усул 
ўртасидаги 
фарқ 
тамойилларга 
асосланган. 
Японларни 
бенчмаркингнинг асосчилари, деб ҳисоблашади, улар бошқаларнинг 
ютуқларидан бенуқсон нусха кўчиришни ўрганишди. Улар Европа ва 
Америка товарлари ва хизматларини синчковлик билан ўрганиб, 
уларнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлашган, кейин эса шунга 
ўхшашини арзонроқ нархда чиқаришган. Шу билан бирга, японлар 
технология 
ва 
ноу-хауларни 
бизнеснинг 
битта 
соҳасидан 
иккинчисида муваффақиятли қўллашган. 
Ғарбда бенчмаркингни 1970-йилларнинг охирида фаол қўллай 
бошлашди. Бу вақтда Япония корхоналари Америка корхоналарини 
сиқиб чиқараётган эдилар. Xerox компанияси нусха кўчириш 
аппаратлари бозорида ўз улушини кескин ёқатаётганлиги сабабини 
қидира бошлади. Хусусан, Xerox Японияни Fuji компанияси 
тажрибасини ўрганиб чиқди. Xerox раҳбарияти нафақат техник 
ютуқларни, балки менежмент соҳасида турли компаниялар, жумладан 
бизнеснинг бошқа соҳаларидан ҳам, жорий қилинган янгиликларни 
ўрганиш учун ҳатто маълум муддатга Японияга кўчиб ўтишди.Ушбу 
тажрибани ўрганиш билан Xerox харажатларни камайтириш, 


130 
меҳнатни ишлаб чиқарувчанлигини оширишга эришди ва ҳ.к. 
Шундан бери бенчмаркинг Xerox бизнес-стратегиясининг бир қисми 
бўлиб қолди. 
Япония ва АҚШ ва бошқа давлатларда бенчмаркинг дастурлари 
давлат томонидан риворжлантирилади. У ерда бенчмаркинг борасида 
ҳамкорларни қидириш учун маҳсус яратилган ўзига хос «саноат 
танишуви бюролари» (globalbenchmarking.com, benchnet.com ва 
бошқалар) иш юритади. Ушбу шаклдаги тажриба алмашишдан 
умумий мамлакат иқтисодиёти ютуққа эришади, деб ҳисобланади. 
Етакчи компаниялар учун ўзи ҳақида ахборотни олишдан нима фойда 
бор? Кўпчилик чет эл компаниялари намуна компанияси сифатида 
танилиш нуфузли деб билишади. Айниқса, бу уларнинг инвестицион 
жозибадорли-гини оширади ва ҳар 
хил даражаларда ўз 
манфаатларини олға суришга ёрдам беради. Японлар эса, агар 
компания бошқаларни ўқитса, демак, ўзи ҳам ривожланади деган 
фикирда. 
«Бенчмаркинг» ёрдамида корхоналар ўз рақобатдошлигини 
оширишлари мумкин. 
«Бенчмаркинг» - бу битта корхона фаолияти самарадорлигининг 
бошқа, муваффақиятлироқ корхоналар кўрсаткичлари билан қиёсий 
таҳлил механизмидир. «Бенчмаркинг» корхонанинг барча фаолият 
соҳаларида қўлланилади - логистикада, маркетингда, ходимларни 
бошқаришда ва ҳ.к. 
Bain & Co консалтинг компанияси маълумотларига қараганда, 
бенчмаркинг йирик халқаро корпорацияларда бизнесни бошқариш 


131 
усулларининг энг кўп тарқалган учталигига кирар экан. Бундай 
нисбатан тез ва камхаражатли такомиллаштиришга ёрдам беради.

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish